Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:44

OzodTarmoq: Карим Баҳриевдан "Инновацион таклиф" - шу куннинг эртаги


OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида шоир ва блогер Карим Баҳриев Фейсбукдаги саҳифасида 29 октябрда эълон қилган​ пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Ижтимоий сатира жанрида бир ҳаваскорлик машқи ёздим шу онда...

ИННОВАЦИОН ТАКЛИФ

Қадимда бир шоҳ вазирларини чақирибди. Ғазаб билан ўшқирибди: "Жамоатчилик қабулхонамизға бир нома тушубди. Қашшоқликдан аксариятимиз тиламчилик қиляпмиз, деб ёзишибди. Бу шармандали ҳол. Йўқотишимиз керак" дебди.

Молия вазири: "Тўхтанг, шохим, уларга лицензия жорий қилсак чи. Лицензия пуллик бўлади. Яна ҳар ойлик солиқ белгилаймиз. Бюджетга тушум бўлади" дебди. Шоҳ: "Балосан, бекорга сенга Хуросонда энг уста молия вазири унвони берилмаган" деб шодланибди.

Меҳнат вазири ҳам шодланибди: "Миллионлаб тиламчиларга меҳнат дафтарчаси очсак, пенсия дафтарчаси очсак, яна тушум, биз ҳам миллионлаб ишчи ўринлари яратилди, деб ҳисобот тузамиз".

Тўқимачилик саноати вазири ҳам илашибди:"Тиланчиларга ягона мажбурий форма жорий этамиз. Тикувчилик цехларимизга иш топилади"...

Шоҳлик ахборот хизмати бошлиғи қўшилибди:"Тиланчиларни ҳар йил пуллик малакасини ошириш курсида ўқитамиз. Шундоқ бир ўқув марказимиз бор!"

Ходимлар бўйича девон мудири: "Штат жадвали тузиб, Тиламчилар билан ишлаш Агентлиги ташкил этардик. Агентлик бошлиғи муовинини жосуслик идорасидан қўярдик, кўз-қулоқ бўларди" дебди...

Хирот ҳокими қўшилибди: "Тиламчиларнинг тасбиҳ ва бошқа ашқол-дашқолларини бизни фабрика ишлаб чиқаради. Четдан тасбеҳ олиб кириш божини оширсак, ўзимиз таъминлардик".

" Етар, - дебди Шоҳ. - деталарни ишлаб чиқинглар, Миллий дастур, йўл харитаси ва тадбирлар жадвали тузинглар. Инновацион ишлаш соз экан. Мана, халқнинг яна бир муаммоси ҳал этилди! "

Карим Баҳриев

Алоқадор

XS
SM
MD
LG