Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2019, Тошкент вақти: 19:41

АНДИЖОН – “ST-таъсир: Избоскандаги маҳалла чиқиндидан тўлиқ тозаланди”


ИЗБОСКАН. “Сиздан Телеграм”да Андижон вилояти Избоскан тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалласи аҳлининг мактуби чоп этилган эди. Унда кўп қаватли уйларнинг канализация тизими ишламаётгани, ахлат вақтида олиб кетилмаётгани хабар қилинган эди.

Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Андижон вилояти Избоскан тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар жойларда яшовчи аҳоли томонидан қилинган мурожаат жойига бориб ўрганилди.

“Мирзо Улуғбек” МФЙ раиси М.Ортиқова ҳамда вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Избоскан туман филиали раҳбар аҳолидан кунлик ҳосил бўлаётган қаттиқ ва маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқиб кетилаётганини айтди.

Маҳалла ҳудудида тўпланиб қолган чиқиндилар тўлиқ тозаланди, келгусида ушбу ҳудудлардан чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилишини таъминлаш юзасидан вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Избоскан туман филиали раҳбарига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан ҳудудда яшовчи фуқароларга қаттиқ ва маиший чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш тўғрисида тушунтириш берилди”.

(Бу хабар Озодликка 19 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG