Линклар

Шошилинч хабар
04 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:13

Қозоғистонда АЭС бўйича референдум: Cаволлар кўп, аммо фақат биттаси овозга қўйилади


Референдум плакатида АЭС қурилиши учун овоз беришга чақирилади. Остона, 23 сентябрь, 2024
Референдум плакатида АЭС қурилиши учун овоз беришга чақирилади. Остона, 23 сентябрь, 2024

6 октябрь куни Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича референдум бўлиб ўтади. Овоз бериш бюллетенидаги савол битта: «Сиз Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига розимисиз?»

Аммо лойиҳа атрофидаги мунозаралар етарлича. Совет давридан қолган ядро синовлари, узоқ вақтдан бери давом этаётган ядро фобияси, агар лойиҳа маъқулланса, заводни ким қуради, деган саволлар эса очиқ қолмоқда.

Кўпгина мамлакатларда референдумлар вақтида ҳукумат коалицияларида бўлинишлар ёки вазирлар маҳкамасининг истеъфога чиқиши кузатилса, Қозоғистонда сиёсий элита АЭС қуриш режасини қатъий дастакламоқда.

Ҳукумат ядро энергетикаси қуриш лойиҳасини мамлакат жанубида йилдан-йилга ортиб бораётган энергия тақчиллигини қоплаш зарурати билан изоҳламоқда

Фаол Элдос Дўсанов 8 август куни Семейда ўтказилган атом электр станцияси қурилиши бўйича жамоатчилик муҳокамасида.
Фаол Элдос Дўсанов 8 август куни Семейда ўтказилган атом электр станцияси қурилиши бўйича жамоатчилик муҳокамасида.

Қайта тикланувчи энергиянинг умумий энергия ҳажмидаги улуши сўнгги йилларда қарийб 6 фоизга ўсган бўлса-да, Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев қайта тикланувчи энергия «иқлим шароитига» боғлиқлиги сабабли уни кенг миқёсда жорий қилиб бўлмаслигини айтмоқда.


Референдум нега керак?

Ҳар қандай референдум ўзи билан норозилик намойишларни олиб келиши хавфи борлиги ва Қозоғистон авторитар режими яқин 2 йилда парламент сайловлари (2023 йил март) ва президентлик сайловлари (2022 йил ноябрь) ўтказгани ҳисобга олинса, бу ўринли савол.

Аммо мамлакат раҳбарияти бу масала мунозарали эканини яхши тушунади. Одамларнинг хавотири 1949 йилда Совет Иттифоқининг Қозоғистонда ўтказган биринчи атом бомбаси синовидан кейин қолган экологик ва инсоний асоратлар билан боғлиқ.

Россия, атом ва бомба: "Росатом" Ўзбекистон билан "шартнома имзолашга яқин"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:27:32 0:00

“Маъмурий ресурслар” ҳукумат томонида эканлиги, шунингдек, Қозоғистонда назорат остида ўтказилган сайловларнинг узоқ тарихини ҳисобга олсак, кўпчилик референдумда АЭС лойиҳаси ғалаба қилинишини кутмоқда.

Ўтган ой ҳукумат томонидан ўтказилган сўровнома шуни кўрсатдики, қозоғистонликларнинг атиги 22,3 фоизи лойиҳага қарши. Бу август ойидаги 32,5 фоизлик кўрсаткичдан сезиларли кам.

Қозоғистонда давлат рухсатисиз сўровнома ўтказиш таъқиқланган. Яқинда икки журналист ва бир оммавий ахборот воситаси референдум олдидан атом энергетикаси ҳақида жамоатчилик фикрини ўргангани ортидан жаримага тортилди.

«Уралская неделя» газетаси раҳбари Тамара Эслямова атом электр станциясини қуриш бўйича сўровнома ўтказгани учун жаримага тортилди.
«Уралская неделя» газетаси раҳбари Тамара Эслямова атом электр станциясини қуриш бўйича сўровнома ўтказгани учун жаримага тортилди.

Фаоллар қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳам мақсадга мувофиқлиги, ҳам АЭС вариантидан тўрт баробар арзонга тушишини айтмоқда. Шунингдек, фаоллар бу лойиҳа ҳам олдингилари каби коррупциялашиб кетишидан хавотир билдирмоқда.

АЭСни Россия қурадими?

Сайлов бюллетенида «Россия» номи тилга олинмайди. Аммо кўпчилик учун бу энг муҳим саволлардан бири. Москва Украинага босқиннинг илк ҳафталарида Запорожье атом электр станциясини эгаллаб олиб, ядровий фалокат хавфини келтириб чиқарган эди.

Россиянинг «Росатом» энергетика гиганти гарчи Ғарб санкцияларига дучор бўлмаган бўлса ҳам, келажакда санкцияга тушиш хавфи йўқ эмас. Росатом Франциянинг EDF, Хитой Миллий Ядро корпорацияси ва Жанубий Кореянинг Коrea Hydro & Nuclear Power компаниялари қаторида кўриб чиқилаётган истиқболли тўрт пудратчидан бири холос.

Қозоқлар ҳукуматнинг АЭС қуриш истагини қўллаб-қувватлашадими?
Қозоқлар ҳукуматнинг АЭС қуриш истагини қўллаб-қувватлашадими?

Қизиғи шундаки, Қозоғистон расмийлари лойиҳа ишониб топшириладиган халқаро консорциум Остона Украинада уруш бошланганидан бери фаол равишда илгари сураётган “кўп векторли" ташқи сиёсатнинг ёрқин намунаси бўлишини эслатиб ўтди.

Аммо ҳозирги глобал геосиёсий таранглик Қозоғистон учун Россияни Пекин Сеул ва Париж каби ҳамкорлар ичида номақбул танловга айлантиради.

Кремль Қозоғистоннинг уруш борасидаги нейтрал позициясидан ғазабланиб турган бир пайтда, бундай стратегик лойиҳада Москвани бутунлай рад этиш Қозоғистонга қимматга тушиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Форум

XS
SM
MD
LG