Линклар

Шошилинч хабар
16 июн 2019, Тошкент вақти: 15:32

АҚШ ядровий келишув доирасида Эронга берилган имтиёзларни узайтирмади 


Европа Иттифоқи ҳамда Британия, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирлари АҚШнинг 2015 йили Ғарб давлатлари ва Эрон ўртасида тузилган ядровий келишувда белгиланган енгилликларни узайтирмаслик қарорини қоралади.

2015 йили тузилган келишувга мувофиқ, АҚШ, Германия, Франция, Британия, Россия ва Хитой Эроннинг ядровий қурол яратиш дастуридан воз кечиши эвазига мамлакатга нисбатан жорий қилинган кескин иқтисодий санкцияларни бекор қилган эди.

Аммо бу келишувни мутлақо яроқсиз, Теҳронни эса, дунëдаги террорчилик спонсори деб атаган АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йили Вашингтоннинг бу келишувдан чиққани ва Эронга нисбатан янги санкциялар киритилишини эълон қилди.

Кузатувчиларнинг айтишича, Эрон келишув шартларига амал қилиб келади. Келишувга биноан, Эрон 300 кгча 3,67 фоизгача бойитилган уран сақлаши, ошиқчасини эса сотиши мумкин.

3 май куни АҚШ Эронга келишув доирасига берилган имтиёзлар узайтирилмаслигини эълон қилди. Хусусан, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрон билан бойитилган уран савдосида иштирок этган ҳар қандай тарафга қарши санкция жорий қилинишини билдирди. Аввалроқ Вашингтон Эрон нефтини харид қилувчи саккиз давлатга берилган санкция имтиёзларини ҳам бекор қилган эди.

Эрон парламенти спикери эса АҚШнинг бу ҳаракатларига қарамасдан, Теҳрон келишув шартларига биноан уранни бойитишда давом этишини билдирди.

XS
SM
MD
LG