Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:11

Америка Қўшма Штатлари Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбийлари сонини қисқартишни билдирди


А.Арал Президент Жорж Буш жорий йилда АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий кучларининг бир қисмини ушбу мамлакатлардан олиб чиқиб кетиш режасини тасдиқлади. Бушнинг таъкидлашича¸ бу мамлакатлардан АҚШ аскарларини олиб чиқиш Вашингтонда кучайиб кетган сиëсий босимга эмас¸ балки мазкур ўлкалардаги хавфсизлик вазиятининг яхшиланишига боғлиқдир. Унга кўра¸ Афғонистон ва Ироқда АҚШ аскарлари сонининг қисқартирилишига қарамай¸ бу ўлкаларда Америка кучларининг терроризмга қарши кураши давом этади.

АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқ ва Афғонистонда Америка ҳарбийлари сонини камайтириш режасини тасдиқлар экан¸ бунинг асосий сабаби сиëсий ва хавфсизлик вазиятининг яхшиланиши билан боғлиқ деб¸ таъкидлади. Ушбу масалани АҚШ мудофаа расмийлари билан муҳокама қилган Буш дастлаб Ироқдаги АҚШ кучларининг 17 бригададан 15 тага қисқартирилишини билдирди. Ҳар бир Америка бригадаси эса 3500 аскардан иборат.

“Мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Қисқартиш сайловлар арафасидаги умумқўшин сонига таалуқлидир. Сайловлар олдида Ироқдан 138 минг Америка қўшини бор эди. Декабр сайловлари чоғида хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча 20 минг қўшин юборилди”¸ - деди Буш

У шунингдек¸ Ироқда ўтказилган парламент сайловларидан кейин ироқликларнинг сиëсий иродаси тўғрисида некбин эканини таъкидлаб¸ Ироқнинг шиалар¸ суннийлар ва курдлар мансуб асосий сиëсий партиялари коалицион ҳукумат тузиш борасидаги ўзаро келишувга яқинлашганини билдирди.

Бушнинг ишорат қилишича¸ Ироқда коалицион ҳукумат ташкил этилиши янада кўпроқ АҚШ кучларини олиб чиқишга асос бўлади.

“Агар Ироқда хавфсизлик ва сиëсий соҳаларда ижобий ўзгаришлар кутганимиз кабидавом этса¸ жорий йил охирларига бориб янги Ироқ ҳукумати билан янги қисқартишларни муҳокама этишимиз мумкин”¸ - дейди президент Буш.

Кузатувчилар фикрича¸ Буш мухолифатдаги демократларнинг жиддий босими остида қолгани боис¸ Ироқдан АҚШ кучларини олиб чиқишга рози бўлган.

Айни пайтда¸ президент Буш жорий йилда АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари сонини 19 мингдан 16500га туширилажагини ҳам таъкидлади. Унга кўра¸ бу мамлакатда НАТО ўз кучлари сонини 9 мингдан 15 мингга етказишни режалаштирмоқда.

Австриялик афғоншунос мутахассис Макс Клинбург фикрича¸ Афғонистонда вазият мураккаблигича қолмоқда¸ агар АҚШ кучларининг бўш қолган ўрнини НАТО кучлари тўлдирмаса¸ вазият¸ айниқса¸ мамлакатнинг жанубий ва шарқий қисмларида янада ëмонлашади.

“НАТО бошчилигидаги қанча халқаро қўшиннинг “янги толибон”га қарши курашажаги очиқ қолмоқда. АҚШ кучлари Ҳилманд¸ Қандаҳор¸ Зобул каби ҳудудларда¸ асосан¸ толибон қолдиқларига қарши курашиб келаëтган эди. Фикримча¸ бу иш НАТО кучлари қўлидан ҳам келади”¸ - дейди мутахассис Клинбург.

Сиëстшунос Сирожиддин Расулий фикрича¸ Ироқ ва Афғонистонда АҚШ кучлари сонининг қисқартирилиши бу ўлкалардаги вазият¸ айниқса¸ халқаро кучларнинг мавжудлиги¸ қайта куриш¸ бозор иқтисодиëти ва демократик жараëнларга таъсир қилмайди.

Расулий¸ АҚШ ўзининг ҳарбий кучларини бу икки мамлакатдан секин-аста чиқариш ҳақидаги қарорини бундай изоҳлайди:

“Сўнгги пайтларда Афғонистонга борганимда халқ орасида Америка ҳарбийларининг обрўйи тушиб бораëтганига гувоҳи бўлдим. Шу боис¸ АҚШ янги стратегия тўғрисида ўйлаëтган бўлиши мумкин. Янги стратегия ҳарбий бўлмаслиги мумкин. Чунки ҳарбий стратегия кўриб турганимиздек¸ унчалик натижа бермаяпти. Эсингизда бўлса¸ собиқ Совет иттифоқи ҳарбий кучлари Афғонистонга кириб келганида Ғарб давлатлари бу нотўғри сиëсат¸ бунинг ўрнига иқтисодий¸ тиббий¸ маданий ëрдам бериш керак¸ деб Москвани танқид остига олган эдилар. АҚШ ҳам ҳарбий ëрдамдан кўра иқтисодий ва ижтимоий ëрдамлар таъсирчан эканлигини тушуниб етган бўлса¸ ажаб эмас”¸ - деб фикр билдирди мутахассис Расулий.

Унга кўра¸ АҚШ кучлари Ироқ ва Афғонистонни босиб олиш учун бу ўлкаларга келмаган¸ балки бу мамлакатлар озодлиги ва ободлиги учун курашмоқда. Шу боис¸ кураш стратегиясини ўзгартириш зарур.
XS
SM
MD
LG