Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:47

Ота-оналар 11 йиллик мактабга қайтиш-қайтмаслик бўйича фикр билдирди


20 июнь куни Ўзбекистон вилоятларидаги барча 9-синф битирувчилари ва улар ота-оналари 9-синфдан кейинги таълим борасидаги сўровда қатнашди. Сўровни уюштирган Халқ таълими вазирлигига кўра¸ унда билдирилган фикрлар¸ 11 йиллик мактаб тизимига қайтиш-қайтмаслик бўйича қабул қилинадиган расмий қарорга асос бўлади.

“Фикрнома” таклиф қилган фикрлар

20 июнь куни 9-синфни битираëтган фарзандлари билан уларнинг шаҳодатномаларини олиш учун мактабга келган ота-оналар Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳозирланган “Фикрнома”ни ҳам тўлдирдилар.

Ташкилотчиларга кўра¸ ота-оналар ва мактаб битирувчилари мажбурий умумтаълим тизими келажагини белгилаши кутилаëтган ўзига хос танловда иштирок этдилар.

Фикрнома”да тўртта савол қўйилган. Ўз ҳудудидаги умумтаълим мактабининг 10-11 -синфларида ўқиш истагида бўлганлар¸ биринчисини белгилаши керак. Иккинчи савол¸ 9-синфдан кейин қайси касб-ҳунар коллежида¸ неча йил ўқишни хоҳлайсиз¸ деган мазмунда. Бу саволга жавоб берганлар¸ коллеж номи ва йўналишни¸ шунингдек¸ бир йил ëки уч йил ўқиш истагида эканларини ëзишлари керак. Учинчиси¸ ўқишни академик лицейда давом эттирмоқчи бўлганларга¸ улар ҳам лицей номи ва йўналишини ëзишлари керак. Ва тўртинчи савол¸ ўрта махсус таълим тизимининг саралаш синовларидан ўта олмаган тақдирда¸ 10-11 синфда таълим олмоқчисиз ëки бошқа бўш ўрин мавжуд коллеж-лицейда ўқимоқчисиз¸ деган мазмунда”¸ дейди жанубий вилоятлардан бирида 20 июнь куни ўтказилган сўровни ташкиллаштирган Ташхис маркази мутасаддиси.

Бу мутахассисга кўра¸ ота-она ва битирувчилар¸ биринчи уч вариантдан фақат биттасини танлаши лозим ва биринчисини танлаганлар¸ 11 йиллик мактаб тизимига қайтишни маъқуллаб фикр билдирган ҳисобланади.

“11 йиллик мактаб тарафдорлари кўпроқ”

20 июнь кунги сўровни ташкил қилишга бевосита масъул бўлган вилоят Халқ таълими бошқармаларининг Ташхис маркази мутахассислари Озодлик билан суҳбатда шу куни барча ходимлар жойларда сўровни рисоладагидай уюштириш¸ ота-она ва битирувчиларга саволлар моҳиятини тушунтириш учун туман ва қишлоқ мактабларига тарқаб кетганини билдирдилар.

Бир неча вилоятдаги Ташхис марказининг Озодлик суҳбатлашган расмийлари¸ сўровда 9-синф битирувчилари ва ота-оналарининг камида 90 фоизи иштирок этганини билдирдилар.

Бу сўровга қизиқиш жуда катта бўлаяпти. Ота-оналар ўзи улардан шу масалада фикр сўралишини кўпдан кутаëтган экан¸ ҳаммаси астойдил тўлдирди бугун “Фикрнома”ни. Ҳозирча сўров натижаларига оид аниқ статистика тайëр бўлмади. Лекин ишонч билан аксарият 11 йиллик мактабга қайтишни ëқлаб фикр билдирди¸ дейишим мумкин”¸ деди жанубий вилоятлардан бирининг мазкур сўровни ташкиллаштирган расмийларидан бири.

Бу мутасадди¸ чекка қишлоқлардаги 9-синф битирувчилари – 14-15 ëшдаги ўспирин қиз-йигитларнинг коллеж ëки лицейда ўқишни давом эттириши учун туман ва шаҳарларга кетишга мажбурлиги ота-оталарнинг жиддий хавотирига сабаб бўлиб келаëтгани алоҳида таъкидлади.

“Аксар коллеж-лицейлар ëтоқхонасида кўпи билан 100 болага жой бор. Ўқийдиганлар сони эса¸ 300 дан кўп. Ëтоқдан жой етмаганлар 3-4 та бўлиб¸ ижарада яшайди. Айни қийин¸ ўтиш ëшида боласининг ўз бағридан чиқиб кетишидан¸ нотаниш тенгқурлари билан яшаб¸янги муҳитга кўчишидан норози ота-оналар анчагина. Шунинг учун улар боласининг 17-18 ëшгача ўз ëнида қолиб¸ ўз ҳудудидаги мактабда ўқишини давом эттириш истагини билдиришди”¸ дейди бу мутасадди.

“Сўров натижалари умумтаълим тизими келажагини белгилайди”

Халқ таълими вазирлиги расмийлари¸ 20 июнь куни ўтказилган сўров натижалари ўрганиб¸таҳлил қилинганидан сўнг жамоатчиликка эълон қилинишини билдирди.

Озодлик суҳбатлашган расмийга кўра¸ сўров хулосаси Ўзбекистон бўйлаб кўпчиликнинг 11 йиллик мактабни ëқлаб фикр билдирганини кўрсатса¸ мамлакатда умумтаълимнинг 11 йиллик тизимига қайтиш бошланиши мумкин.

Халқ билан мулоқот йилида¸ президент таклифи билан халқдан бу ҳақдаги фикри сўралаяпти. Агар кўпчилик 11 йилликни хоҳласа¸ қайтиш¸ 2017-2018 ўқув йилиданоқ бошланиши мумкин. Тошкентда бу қайтиш тажриба сифатида сентябрдан бошланадиган бўлди. Агар вилоятлар ҳам шуни ëқласа¸ бутун Ўзбекистон бўйлаб 11 йилликка ўтиш бошланиши мумкин”¸ деди Халқ таълими вазирлиги расмийси.

Ўтиш билан боғлиқ муаммолар

Озодлик суҳбатлашган Халқ таълими вазирлиги¸ қолаверса¸ қатор вилоят Халқ таълими бошқармаси мутахассислари¸ республика мактабларининг келаси сентябрдан бошлаб¸ тегишли қарор чиқарилса¸ 11 йиллик мактаб тизимига қайтишга¸ умумиятла¸ тайëр эканини билдирдилар.

Вилоят мактабларида жой муаммоси деярли йўқ. Айрим мактабларда ўқувчилар жуд кам. Ўқитувчилар ҳам муаммо бўлмайди. Ҳозирда 8-10 соат дарс билан ишлаб юрган ўқитувчилар кўп¸ шуларнинг соатлари кўпаяди. Асосий муаммо¸ дарсликлар билан боғлиқ. 10-11 синфлар учун янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари¸ табиийки¸ ҳозирда йўқ. Шуларни зудлик билан ишлаб чиқиб¸ мактабларга тарқатиш керак бўлади. Мактаблардаги ўқитувчиларнинг аксарияти олий маълумотли¸ дарслик бўлса¸ 10-11 синф математикасиниям¸ химия-физикасиниям шуларнинг ўзлари ўқитаверади”¸ деди вилоятлардан бири Халқ таълими бошқармаси мутахассиси.

"Порани энди мактабда қолишга берамизми?"

Озодлик суҳбатлашган аксар ота-оналар 11 йиллик мактабга қайтишга тарафдорлигини билдираëтганига қарамай¸ улар бу ўтиш билан боғлиқ хавотирларни ҳам ўртага ташламоқда.

Коллеж-лицей мажбурий бўлгани билан¸ болаларимизни қабул қилишлари учун улар раҳбарларига 300-500 долларгача пора бериб келаëтган эдик. Энди бу порани 11 йиллик мактабга олишлари учун берадиган бўлмаймизми ишқилиб?”¸ деб ëзди Озодлик Facebook саҳифасига оналардан бири.

Озодлик суҳбатлашган оналардан яна бири¸ 10-11-синфлардаги таълим сифатининг ниҳоятда муҳимлиги¸ болаларнинг қайси касбни танлаши¸ уларнинг танлаган олий ўқув юртига кириш-кирмаслигини айни шу йиллар белгилашини айта туриб¸ 11 йиллик мактабларни билим ва малакаси юқори ўқитувчилар билан таъминлаш муаммосини тилга олди.

Эски тизим ўқитувчилари деярли қолмади. Мактаб ва коллежлардаги ўқитувчилар даражаси қаноатланарлик эмас. Шундай бўлмаганда¸ биз фалон пул бериб¸ болаларимизга репетирор ëлламас¸ уларни ҳар хил пуллик ўқув марказларига юбормас эдик. 11 йилликка қайтиш керак¸ лекин олдин юқори синфларга дарс берувчи ўқитувчиларнинг ўзини бир элакдан ўтказиш керак¸ деб ўйлайман”¸ дейди Озодлик гаплашган оналардан бири.

Ташаббус муаллифи – президент

16 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 78-мактабга борган президент Шавкат Мирзиëев мазкур мактаб базасида 11 йиллик мактаб тизимини қайта тиклаш таклифини ўртага ташлади.

Эртасига¸ бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида тажриба сифатида тўрттадан мактабда 10-11-синфлар очилиши¸ шунингдек¸ 18 июнь куни Тошкент мактабларининг битирувчилари ва ота-оналари ўртасида шу масалада сўровнома ўтказилишини эълон қилди.

19 июнь куни эса¸ Халқ таълими вазирлиги расмий сайтида Тошкентда бу сўровнинг ўтказилгани¸ 20 июнь куни эса¸ унинг бутун мамлакат бўйлаб ўтказилиши эълон қилинди.

Айни пайтда¸ Озодликка маълум бўлишича¸ Ўзбекистондаги асосий ижтимоий сўров маркази ҳисобланган “Ижтимоий фикр” гуруҳи ҳам 11 йиллик таълим тизимига қайтиш бўйича аҳоли фикрини ўрганишга киришган. Марказ мутахассисининг айтишича¸ бу сўров натижаси келаси ой жамоатчиликка эълон қилинади.

XS
SM
MD
LG