Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:53

Божхона қўмитаси ишлаб чиққан қонун лойиҳаси"банк сирини йўққа чиқариш" уриниши сифатида танқидга учради


Қонун лойиҳаси қабул қилинса¸ ўзбекистонликлар банк ҳисобига оид маълумотга қўли етадиган тизимлар рўйхатига Божхона қўмитаси ҳам қўшилади.
Қонун лойиҳаси қабул қилинса¸ ўзбекистонликлар банк ҳисобига оид маълумотга қўли етадиган тизимлар рўйхатига Божхона қўмитаси ҳам қўшилади.

23 октябрь куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жамоатчилик муҳокамасига қўйиладиган reguation.gov.uz порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Банк сири тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси пайдо бўлди.

Муаллифи Давлат Божхона қўмитаси бўлган бу ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши билан иқтисодчи ва банк-молия мутахассисларининг кескин танқидига учради.

Божхона қўмитаси “Банк сири тўғрисида”ги амалдаги қонунчиликка ўз ходимларининг банк мижозлари ҳисоб рақамларига оид маълумотни олишига рухсат бериши учун жумладан:

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари банк мижози бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг банкда мавжуд бўлган ҳисоб рақамлари, омонатлари (депозитлари), улардаги пул маблағларининг қолдиғи ва операциялар тўғрисидаги ҳамда божхона тўловлари бўйича мажбуриятлар ижроси билан боғлиқ тегишли маълумотларни, агар бу маълумотлар уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир”, деган ўзгартиш киритишни таклиф қилган.

Мустақил иқтисодчилар¸ қолаверса лойиҳа тақдим этилган биринчи кундаëқ¸ бу ўзгартишга муносабат билдирган шарҳловчилар қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда¸ Ўзбекистонда банк сири деган нарса қолмаслигини таъкидладилар.

Ҳисоб-рақамлар ҳақида маълумот олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу тўғридан-тўғри мулк ҳуқуқига таҳдид. Ҳамма яна маблағларни нақдлаштириш ва банк ҳисобларни ёпишга тушиб кетади. Яширин иқтисодиёт беш баттар кучайишига хизмат қилади. Божхона қўмитаси маъмурий йўллар билан эмас, бошқа усуллардан фойдаланиб вазифасини бажаришга ҳаракат қилсин.
Мутлақо қаршиман
”¸ деб ëзди қонун лойиҳасига regulation.gov.uz порталида муносабат билдирганлардан бири.

Яна бир шарҳловчи:

Ҳурматли лойиҳа муаллифлари ва Ўзбекистон иқтисодиёти тақдирига бефарқ бўлмаган масъуллар. Шундоқ ҳам Ўзбекистонда банкларга ишонч кам. Кўпчилик банкда пул маблағларини сақламайди. Сизлар бу ҳатти-ҳаракатингиз билан фуқароларни, тадбиркорларни баттар яширин иқтисодиётга қараб кетишига сабаб бўласизлар-ку. Қўйинглар сал замонавий цивилизацион фикрлайдиган давлатлардан ўрнак олинглар. Сингапур кичкина ери билан дунёнинг молия марказига айланди. Биз эса шунақанги эртани ўйламасдан ўзбошимчалик билан бозор қонунларига қарши борсак яна ўрта асрларга қайтамиз”¸ дея лойиҳа муаллифи бўлган Бошхона қўмитасини танқид қилди.

Лойиҳа остида шарҳ қолдирганлардан яна бири кейинги пайтларда Ўзбекистонда банк мижозлари ҳисоб рақамига оид маълумотга эга бўлиш пайига тушган давлат тизимлари кўпайиб бораëтганига эътибор қаратди.

Келинглар шу "Банк сири" га аралашманглар, яқинда Солиқдагилар шунга уринишди, хулоса қилинглар илтимос! Халқ учун фойдали қонун лойиҳасини жойланглар¸ биз ҳам бирор марта қўллаб-қувватлаб фикр билдирайлик, шу пайтгача бирорта бунга арзирли қонун лойиҳаси жойланмади”.

Мустақил иқтисодчи ва банк-молия мутахассислари ҳам Божхона қўмитаси ишлаб чиққан қонун лойиҳасини “Банк сири тўғрисида”ги қонун моҳиятига мутлақ зид деб баҳолади.

Хусусан¸ davletovuz Telegram канали муаллифи Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига зид бундай лойиҳалар ишлаб чиқарилишини тўхтатишга оид таклифни илгари сурди.

Аввалгилардан фарқли ўлароқ банк сирига эгалик қилишга қўмита фармон, қарор, дастур қилиб ўтирмасдан бирданига қонуннинг ўзига қўшимча киритиш орқали эришишга уринаяпти. Майдалашиб ўтирмабди.

Назаримизда, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазирлик ва идораларнинг иштирокини тақиқлаш керак. Улар нимаики ҳужжат қабул қилмасин, ўзининг идоравий манфаатини кўзлайди, ўзига, ходимларига осон бўлишини истайди. Қонун лойиҳалари муҳокамаларида иштирок этиши мумкин, лекин ҳеч қачон улар, ҳатто ҳукумат орқали ҳам қонун лойиҳасини ишлаб чиқмаслиги лозим. Улар фақат ва фақат ижрога масъул бўлиши керак. Тамом. Афсуски, ҳозирда қонунларнинг мутлақ катта қисми ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган ва киритилган".


30 йил давомида Ўзбекистонда парламент институти пайдо бўлганини таъкидлаган бу мутахассис¸ҳукуматдан қонун лойиҳалари ишлаб чиқариш ваколатини олиш фурсати келганини таъкидлади.

Қонун лойиҳасига нисбатан биринчи кундаëқ билдирилган кескин танқидлар ортидан Давлат Божхона қўмитаси 24 октябрь куни унга расмий муносабат эълон қилди.

Расмий баëнотда қўмита қонун лойиҳасини “халқаро тажриба” билан изоҳлашга уринди.

Хорижий давлатларда, хусусан Буюк Британия, Испания, Голландия, Жанубий Корея ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ - Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия) божхона аудитини ўтказиш амалиёти банклардан, кредит-молиявий ва банк операцияларини амалга оширувчи бошқа ташкилотлардан маълумотларни олиш ҳуқуқи мавжудлигини кўрсатади.

Шунингдек, Жаҳон банки экспертлари томонидан товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона назоратини (божхона аудити) амалга оширилишини таъминлашда сайёр текширувлар сонини минималлаштириш мақсадида банклардан банк мижози бўлган ТИФ иштирокчилари ҳақида ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш ва уларни таҳлил қилиш юзасидан тавсиялар берилган”¸ дейилади Божхона қўмитаси тақдим этган баëнотда.

Бу расмий изоҳ ҳам дарҳол мутахассислар танқидига учради.

«Бу қип-қизил ёлғон манипуляция. Бутун нормал дунёда ташқи савдо иштирокчиларига оид амалиётлар бўйича маълумот ва ахборот алмашинуви билан боғлиқ банк сирига дахл қилмаган ҳолда ишлайдиган тизим ва жараёнлар мавжуд.

Биздаям шундаё тизим 2011 йилдан буён йўлга қўйилган: Бу Ташқи савдо операциялари бўйича Ягона электрон ахборот тизими деб аталади (русча аббревиатураси ЕЭИСВО). Ушбу платформага ташқи савдо иштирокчилари, банклар, божхона ва савдо органлари тегишли ахборотларни киритадилар ва зарур ҳолларда ахборотдан фойдаланадилар ва маълумотлар алмашинади. Божхона қўмитаси айтаётган божхона назоратининг шакли сифатида божхона аудитини ҳам шу тизим доирасида амалга ошириш мумкин.

Божхона қўмитаси бутун нормал дунёда ва Ўзбекистонда ҳам шу пайтгача мавжуд бўлган ахборот алмашинувини Банк сирига эга бўлиш билан онги равишда чалкаштиришга уринмоқда,

Жамоатчилик, солиқ тўловчиларда янглиш фикрлар туғилиши, мана Европанинг энг яхши давлатларида ҳам шундай тажриба бор экан, деган хулосага келишлари учун"¸ деб ëзди 24 октябрь куни bakirovo Telegram канали муаллифи.

Айни пайтда бу мутахассис Божхона қўмитасидан “саналган давлатлар Банк сирига оид қонунларидан божхона органлари банк сирига таалуқли маълумотларни олиш ҳуқуқи қайд этилган моддалар акс этган кўчирмани тақдим этишни ёки жамоатчилик ва солиқ тўловчиларни ёлғон манипуляция қилишга бўлган уринишлар учун узр сўраш”ни ҳам талаб қилди.

Мазкур қонун лойиҳа 7 ноябрга қадар regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ бўлади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG