Линклар

Шошилинч хабар
04 ноябр 2025, Тошкент вақти: 01:23

"Биринчи ўринда - иш ҳақи". Четда иш излаётган ўзбеклар немис тилини ўрганмоқда


Тошкентда немис тилини ўргатиш марказлари кўпайган. Видео скриншоти
Тошкентда немис тилини ўргатиш марказлари кўпайган. Видео скриншоти

Ўзбекистонда немис тили курслари тобора оммалашиб бормоқда. Бу тилга асосан, катта ёшдагилар қизиқиш билдирмоқда — улар Россия ўрнига бошқа меҳнат миграция йўналишларини излашмоқда. Сабаби - Россияда мигрантларга қарши рейдлар ва ўзбекистонликларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани.

Тошкентдаги немис тили курсларига қатнашувчилар тил ўрганиш осон кечмаётганини тан олишади.

«Немис тилини ўрганиш мен кутганимдан анча қийин бўлиб чиқди. Ҳатто баъзан ҳазил қиламан: “Wegen des Unterrichts habe ich keine Zeit, oder?” — “Дарслар туфайли умуман вақт йўқ, тўғрими?” Дарслар шунчалик кўп вақт оладики, на оилага, на уй ишларига, на болаларга вақт қолади», — дейди Умиджон Алижонов.

Миграция, Украина ва демократия. Канцлернинг Ўзбекистонга илк сафари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:56 0:00

Унинг мутахассислиги — фельдшер. Бу гуруҳ деярли тўлиқ тиббиёт соҳаси вакилларидан иборат. Уларнинг барчаси Германияда ўз мутахассисликлари бўйича иш топишни режалаштирган. Шунинг учун ҳам курсларда тиббий атамаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Аввал бошда қўрққанман, дарсларда қандай қилиб етиша оламан, деб хавотирланганман. Ҳали ҳам ўрганяпман, аммо жуда қизиқ. Тилни анча яхши ўзлаштирдим. Шунга қарамай, бошқа юртга, бошқа халқ ичига, бошқа маданият ва динга эга мамлакатга кетишни ўйласанг — барибир хавотир пайдо бўлади», — дейди тошкентлик шифокор ёрдамчиси Малика Маҳкамова.

Бу одамларни, маълум маънода, "биринчи қалдирғочлар" деб аташ мумкин — улар юқори малакали ўзбекистонлик мутахассисларни Германияга жўнатиш дастури доирасида борётган илк гуруҳлардан ҳисобланади.

«Ростини айтсам, мени аввало иш ҳақи қизиқтирди, — дейди шифокор ёрдамчиси Шаҳноза Гулмуротова. — Лекин болалигимдан дунё кўришни, саёҳат қилишни орзу қилардим. Шу кунгача бу орзу рўёбга чиқмаганди. Ана шу лойиҳа эса мен учун аъло имконият бўлди — ҳам моддий томондан, ҳам орзуни амалга ошириш жиҳатидан».

Озодлик фильми: Польша-ўзбеклар учун Европага дарча
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:46:18 0:00

Сўнгги пайтларда ўзбекистонликларни Европага ишга юбориш мамлакат ҳукумати олдидаги асосий мақсадлардан бирига айланди. Россиядаги антимигрант кампаниялар, миграция қонунчилигининг кескин кучайтирилиши ва россиялик ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўзбекистонликлар ҳуқуқларининг мунтазам бузилиши фонида расмий Тошкент ўз фуқаролари учун меҳнат миграцияси йўналишларини диверсификация қилишга интилаётгани кузатилмоқда.

«Агар диверсификация ҳақида гапирадиган бўлсак, аввал меҳнат миграцияси асосан МДҲ давлатлари билан боғлиқ эди, ҳозир эса у Европага томон силжий бошлади. Бунинг асосий сабаби — Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатдир», — дейди Ўзбекистон Миграция агентлигининг халқаро ҳамкорлик бўлими раҳбари Бобур Валиев.

"Ноллаштириш" олдидан: Мирзиёев Германияга сафар қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:31 0:00

Бир йил муқаддам имзоланган келишувларга кўра, Германия ўзбекистонликларни немис компанияларида ишга жойлаштириш механизмларини соддалаштирди.

Энди ўзбекистонликлар транспорт ва логистика, соғлиқни сақлаш, қурилиш ҳамда саноат соҳаларида ишлаш имкониятига эга бўлмоқда.

Германия ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштириш тартибини енгиллаштирди, аммо ишга жўнатилишдан олдин улар махсус ўқув дастурларидан ўтишлари керак. Биринчи босқичда Берлин Тошкентга 50 мингта бўш иш ўринларини таклиф этган.

Форум

XS
SM
MD
LG