Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:09

Андижон қочқинлари қонли воқеалар ҳақида гапиришни исташмайди


Чехиядаги андижонлик қочқинлар, 2006 йил
Чехиядаги андижонлик қочқинлар, 2006 йил

Эслатма: бу мақола Андижон воқеаларига 12 йил тўлган санада тайёрланган.

2005 йилнинг 13 май воқеалари тариқдек сочиб юборган андижонликлар АҚШ, Австралия, Канада, Швеция, Германия, Чехия, Швейцария, Нидерландия, Белгия каби мамлакатлардан бошпана топди.

Бугунги кунда ўзлари яшаётган мамлакатларда асосан савдогар, новвой, сомсапаз, ошпаз, дурадгор, қурувчи, косиб, фермер, сартарош, ҳайдовчилик каби оддий тирикчилик ишлари билан банд.

Аммо, қонли воқеалар ортидан юртини тарк этган бу қочқинлар ўша қирғинни эслашни хоҳлашмайди.

- Ҳозир ака тинчлик ҳақида ўйлайлик. Бўлар иш бўлди. Ҳозир бизга тинчлик керак,- дейди Европа мамлакатларидан бирида яшовчи андижонлик қочқинлардан бири.

Ўзбек сомсасини Чехияда патентлаган андижонлик қочқин
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:14 0:00

Андижон қирғини пайтида Қирғизистонга қочиб ўтган беш юзга яқин андижонлик БМТ ёрдамида дастлаб Руминияга, кейин Европа, Австралия, Америка давлатларига олиб ўтилган эди.

Андижонда ёш бола ва аёллар дохил юзлаб бегуноҳ одам ўлимига олиб келган 12 йил аввалги қирғин ҳақида қочқинларнинг нега сукутга чўмганини улар билан аввал ўтказилган суҳбатлардан англаш мумкин.

Андижонда 2004 йил ёзида қамалган ва 2005 йил 13 майга ўтар кечаси қамоқхонага қуролли ҳужумдан кейин озод бўлган 23 нафар андижонлик тадбиркорнинг бири, Швецияда бошпана топган 39 яшар Шамсиддин Атаматов.

Олти йил аввал Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида "Андижон - Адолат ва Тикланиш" ташкилотига бирлашган қочқинлар Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистонда қамоқда қолган яқинлари ва маслакдошларини қутқариш ниятида Тошкент ҳукумати билан келишувга борилганини айтиб берган эди.

Андижонда 2004 йил ёзида қамалган ва 2005 йил 13 майга ўтар кечаси қамоқхонага қуролли ҳужумдан кейин озод бўлган 23 нафар андижонлик тадбиркорнинг бири, Швецияда бошпана топган 39 яшар Шамсиддин Атаматов Андижон қочқинлари ва Ислом Каримов ҳукумати ўртасида 13 май кунги қирғин борасида сукут сақлаш ҳақда келишув тузилгани ва бу келишувга мувофиқ президент сайловидан кейин уларнинг сафдошлари озод этилиши керак бўлганини айтган.

Аммо ҳукумат бу ваъдаси устидан чиқмади. Аксинча, қамоқхонадан озод этилиши ваъда қилинган андижонлик маҳбуслар жасадлари чиқа бошлади, деган эди Атаматов.

- Ўртада ҳукумат билан келишув бор эди. Турмада ўтирган болалар заложник сифатида Ўзбекистонда қолиб кетди. У ëқда қолиб кетган 1000га яқин одамларимиз бор. Улар бизга бегона эмас. Улар бизга ҳамфикр¸ маслакдош. Бизга “Президент сайловигача бу одамларни ушлаб турамиз. Президент сайловидан кейин¸ бу одамларга енглиллик бўла бошлайди” деган ваъда берилган эди. Бу одамларни қўйилган сохта айбловларнинг оғир-енгиллигига қараб босқичма-босқич чиқариш ваъда қилинган эди. Биз Руминияда бўлган пайтимизда ҳукумат вакиллари “Биз уларга отув бермаймиз. Бунинг эвазига эса сизлар жаҳон оммавий ахборот воситаларига ҳеч нарса гапирмайсизлар” дейишган эди. Шунинг учун биз гапиришни тўхтатганмиз. Шу келишувни яна ҳам кафолатлаш учун улар бизга “Орқага қайтаверинглар бўлмаса” деган бир таклифни қўйишди¸ деган эди ҳозирда Швециядан бошпана топган 39 яшар Шамсиддин Атаматов.

Ҳукумат ва "акрамийлик"да айбланган қочқинлар ўртасидаги келишувга кўра¸ 2006 йилнинг ёзида АҚШдан 60 нафарга яқин қочқин мамлакатга қайтди.

Ўзбекистон расмий идоралари қайтиб келганлар устидан тўла кузатув ва назорат ўрнатди, телефон қўнғироқларини эшитиш, ҳар куни милицияга ҳисоб бериб турди.

Австралиядан Андижонга қайтиб борган қочқин аёл Дилором Абдуқодирова 10 йилга қамалди.

2010 йил январида Австралиядан Андижонга қайтиб борган қочқин аёл Дилором Абдуқодирова Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланиб 10 йилга озодликдан махрум этилди.

- Уларнинг мақсади 2005 йил 13 май воқеаларининг тирик гувоҳларини йўқ қилиш эди. Ҳукуматни барча тузилган режалари, қочқинларнинг қайтиши шуни ҳисобига бўлган,- деган эди андижонлик қочқинлардан бири.

Андижонлик қочқинларнинг аксар кўпчилиги АҚШнинг Айдаҳо ва Аризона штатларида бошпана топган.

Озодлик мухбирининг: “Яқинларингизни савдога қўйишса ҳукумат талабига қайта кўнасизларми?”, деган саволига андижонлик қочқин: “Бугун энди мен кўнмайман. Чунки ҳамма нарсани бошланиши оҳири бўлганидек, 13 май воқеаларига нуқта қўйилган эмас, биз бу йўлдан ортга қайтмаймиз”, - деб жавоб қилган эди.

Ташкил топганидан икки йил ўтиб "Андижон - Адолат ва Тикланиш" ташкилоти фаолиятини тўхтатди.

2011 йилда "Андижон - Адолат ва Тикланиш" ташкилоти Ўзбекистон халқ ҳаракати таркибидан чиққанини эълон қилди.

Андижон бўйича мустақил¸ халқаро маҳкама ўтказиладиган бўлса¸ кўрсатма беришга тайёр эканликларини айтган "адолатчилар" бугун яна скутга чўмган.

Айни пайтда андижонликлар 12 йил аввалги воқеаларни журналистлар ҳам кўтармасликларини исташмоқда.

11 май куни ўзини 2005 йил 13 май воқеаларида айбланиб, 20 йиллик қамоққа ҳукм қилинган Қобилжон Парпиевнинг ўғли Жаҳонгир деб таништирган шахс Озодлик эфирида Андижон қирғини номи билан тарихга кирган воқеаларни унутишга чақирди ва бу воқеаларни эслаётган инсон ҳуқуқлари фаоллари ва журналистларни “керак бўлмаган” иш билан шуғулланаётганликда айблади.

XS
SM
MD
LG