Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:15

ИД Бағдодийнинг ўлими ҳақда ҳам, янги раҳбар ҳақда ҳам ҳали эълон қилмади


Ироқликлар Бағдодийнинг ўлимига оид лавҳани томоша қилмоқда, Нажаф, 2019 йил 27 октябри.
Ироқликлар Бағдодийнинг ўлимига оид лавҳани томоша қилмоқда, Нажаф, 2019 йил 27 октябри.

Абу Бакр ал-Бағдодийнинг издошларига қилган сўнгги радио мурожаатларидан бири Ислом давлати (ИД) маҳбусларини, Сурия шимолидаги жамлоқ ва қамоқхоналарда ушлаб турилган аёлларни озод қилиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилиш даъватидан иборат эди.

Курд хавфсизлик хизматлари экстремистик ташкилот раҳбари ўлимидан хабар топгач, ҳужум ёки тартибсизликлардан хавотирга тушиб, ўша муассасалардаги хавфсизликни мустаҳкамлаш тараддудига тушиб қолди. Айни муассасаларда жангарилар ташкилотининг 80 мингдан ошиқ аъзоси ва тарафдори, жумладан, аёллар ва болалар ушлаб турилибди.

Жорий ойда Суриянинг шимоли-шарқига Туркия армияси бостириб киргандан сўнг қўлга олинган кишиларнинг тақдири нима бўлиши ноаниқлиги билан боғлиқ хавотир юзага келди, негаки, Бағдодий мурожаатидан сўнг орадан ўтган деярли икки ҳафта мобайнида ҳудуддаги қўшинлар таркибида йирик ўзгаришлар рўй берди. Курд амалдорлари турклариннг ҳужумини қайтариш учун жангчилар ва логистикани фронт чизиғига кўчириш кераклигини айтди. Туркия ўз қўшинларини чегара бўйидаги ҳудудларга киритди, Сурия чегарачилари эса бошқа ҳудудларга жойлаштирилди.

Сулҳ ва курд кучларини чегарадан узоқроқ ҳудудга жойлаштириш ҳақидаги келишув омонат бўлиб турибди.

Ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақидаги ҳабар жамлоқларда эълон қилинмаган бўлса-да, унинг Суриядаги вақтинчалик ушлаб туриш муаасасаларида яшаётган тарафдорлари қўлида телефон бор ва улар бундан хабар топгани эҳтимолдан холи эмас.

− Модомики, эркакларимиз қамоқда экан, биз халифалик аскарларимиз, − деган шиорларни айтиб бақирди Сурия шимолидаги маҳбуслар ушлаб турилган энг катта жамлоқ ал-Ҳолдаги баъзи аёллар. Бу ҳақда курдлар етакчилигидаги ички хавфсизлик агентлиги ходими журналистларга исми сир қолиш талаби билан хабар қилди.

Жамлоқда 70 мингдан ошиқ аёл ва бола бор, уларнинг 11 мингдан ошиғи чет элликлардир. 10 мингдан ошиқ маҳбус, жумладан, 2000 чет эллик Сурия шимоли-шарқидаги ҳибс жойларида ушлаб турилибди.

АҚШнинг махсус амалиёт кучлари ўтказган тунги рейд ал-Бағдодий раҳбарлигида глобал ташкилотга айланган жангарилар гуруҳига зарба бўлди. ИД ҳудудлар назоратини йўқотгандан сўнг орадан бир неча ой ўтиб, унинг ҳалок бўлиши ташкилот фаолиятининг янги босқичини бошлаб бермоқда. Бир тарафдан, кўпчилик янги раҳбариятга ишонмаётган бўлса, бошқа тарафдан, унинг минг-минглаб тарафдорлари ва аъзолари қамоқхоналарда азоб чекмоқда.

Аъзолари сони 14000 – 30000 киши деб баҳоланаётган ва ягона тузилмаси бўлмаган ташкилот сўнгги икки йилда назоратидаги ҳудудлардан айрилгач, қўзғолон кўтаришга ҳозирланмоқда. Шу билан бирга, ИДнинг чет эллардаги содиқликка ваъда берган филиаллари сони ортди.

Унга навбатдаги раҳбар этиб тайинланадиган киши ташкилотнинг Сурия билан Ироқдаги мавқеини мустаҳкамлаши ёки глобал қамровга эътибор қаратишини белгилаб беради.

Ташкилот ҳали на ал-Бағдодийнинг ўлимини ва на янги раҳбарни эълон қилди. Бироқ ижтимоий тармоқларга ИД билан боғлиқ гуруҳлар вакиллари қўйган постларда етакчининг ўлими мафкура тугашини англатмаслиги таъкидланмоқда.

Экспертлар ва хавфсизлик учун масъул амалдорлар ал-Бағдодийнинг яқин ёрдамчиларидан бири унинг ўрнини эгаллашини айтмоқда. Бироқ ИДнинг соядаги раҳбари хавфдан чўчиши ва ал-Бағдодийнинг яқинлари билан жанжаллашиб қолгани маълум. Бир номзод талафарлик ироқлик туркман ва Саддам Ҳусайн армияси собиқ зобити Абдуллоҳ Қардошдир. У ал-Бағдодий билан АҚШ қамоқхонаситда учрашиб қолган ва унинг хавфсизилик бўйича энг яқини бўлган эди.

Агар ал-Ббағдодий ўзига ворис тайинлаб кетган бўлса, тахминан 10 кишидан иборат соядаги гуруҳ раҳбарияти − “Шўро” кенгаши кейинги раҳбарни сайлайди. Лекин улардан қанчаси ҳали ҳам тирик экани маълум эмас.

Ал-Бағдодийнинг яқин ёрдламчиларидан яна бири Абу Ҳасан ал-Муҳожир ал-Бағдодий ўзини АҚШ махсус қўшинлари рейди вақтида портлатиб юборгандан сўнг орадан бир неча соат ўтиб, якшанба куни АҚШнинг курд қўшинлари билан қўшма амалиёти чоғида Жараблусда ўлдирилди. Ал-Муҳожир ҳақида жуда кам маълумот бор, фақат 2016 йили матбуот котиби этиб тайинлангани ва “муҳожир” деб олган лақабига қараганда, чет эллик экани маълум, холос.

Сурия курдлари қўшинлари вакили Мустафо Балининг айтишича, унинг жангчилари ал-Муҳожир Туркия қўллаб-қувватлаётган жангарилар назоратидаги Жараблусга ал-Бағдодийнинг сафарини уюштиришга борган, деб ҳисоблайди.

Янги раҳбар олдида турган устувор вазифалардан бири, экспертларга кўра, тарафдорларини қамоқхоналардан озод қилиш бўлади. Ташкилот ўтган сафар Ироқда “Деворларни бузиш” номи билан бир йил давом этган амалиётлар вақтида маҳбусларнинг қамоқхоналардан қочишини уюштирган эди. 2012 – 2103 йилларда камида 8 та турли қамоқхоналарни бузиш амалиёти чоғида 500 га яқин киши озод қилинган эди.

Курд ички хавфсизлик агентлиги қўшинлари Сурия шимоли-шарқидаги жамлоқларда тартибсизликлар юзага келиши, қамоқхоналарга ҳужум ва “ўч олиш ҳужумлари” уюштирилишини кутиб, “ўта шай” ҳолатга келтирилди, чунки ўша қамоқхона ва жамлоқларда ИД тарафдорлари кўп.

Вашингтон шаҳрида жойлашган Ҳарбий тадқиқотлар институтининг Сурия бўйича эксперти Женнифер Карафеллага кўра, ИД ҳали Ироқдаги раҳбарини сайлаш-сайламаслиги аниқ эмас.

ИД бўйича эксперт Ҳасан Ҳасаннинг фикрича, ташкилотнинг Ироқдаги раҳбари ироқликлардан сайланади, чунки аъзоларининг кўпчилиги – ушбу мамлакатдан. Унинг қўшимча қилишича, “янги раҳбар ким бўлишидан қатъи назар, барчасини – мерос яратишни ва ўзини кўрсатишни бошдан бошлашига тўғри келади”.

XS
SM
MD
LG