Email: Eralievs@rferl.org
Қонунчиликка кўра никоҳ ёши 18 деб белгиланган Ўзбекистонда эндиликда 21 ёшдан кейин турмуш қурганларни рағбатлантириш режалаштирилмоқда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашар экан, можаро ҳудудига яқин бўлган Марказий Осиёда таҳлилчилар бу низонинг иқтисодий ва геосиёсий оқибатларини муҳокама қилмоқда.
Президентнинг саломатлигидан ҳалқ хабардор бўлиши керакми ёки унинг соғлиги ҳақидаги маълумот давлат сири сифатида сақланиши лозимми?
Россияда мигрантлар ва уларнинг болалари учун солиқ, патент тартибларига оид янги қоидалар муҳокама қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси 21 февралда Давлат Думасига киритилди.
Россияда ишлаб юрган ўзбекистонлик Давронбек Жуманазаровнинг яқинлари уни мажбуран армияга олиб кетишганини ва Украинадаги урушга юборишганини иддао қилишмоқда. Улар Давронбекни асирга тушган деб ҳисоблайдилар.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев мамлакат ҳудудини вақтинча тарк этди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг кутилмаганда лавозимдан четлатилиши Ўзбекистонда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди.
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманига қарашли Учтурғон маҳалла фуқаролар йиғини яшовчилари далани полиэтилен пакетлар босиб кетганидан хавотир билдириб, муаммони ҳал қилишни сўрамоқда.
Россияда мигрантларга оид чекловлар яна кучайтирилиб, қурилиш, такси ва юк ташиш соҳаларида уларнинг улуши сезиларли даражада қисқармоқда.
Ўзбекистонда 15 миллиондан зиёд фуқарога оид шахсий маълумотларнинг сиздирилиши бўйича жавобгарлик кимга юклатилиши ҳақида ҳозирча расмий баёнот берилмади.
Қирғизистонда сиёсатчилар орасида оилавий зўравонлик ва кўп хотинлилик масаласида тўртта можаро юзага келди.
Ўзбекистонда диний мазмундаги қўшиқ - нашида тарқатгани учун яна бир 23 ёшли йигит беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг яқинлари бу ҳаракат жиноят сифатида баҳоланишини билмаганини айтиб, ҳукуматдан ёрдам сўраяпти.
Истанбулда ўзбекистонлик аёлнинг ваҳшийларча ўлдирилиши Туркиядаги юзлаб фаолларни норозилик намойишига чиқишга ундади. Ўзбекистонлик фаоллар эса бу жиноятга нисбатан деярли муносабат билдирмади.
Ўзбекистонда давлат амалдорлари учун даромад декларацияси тизимини жорий этиш масаласи қарийб ўн йилдан бери ишга ошмаяпти.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси мамлакатда экстремистик ғояларнинг тарқалишида интернет макони муҳим роль ўйнаётгани хақида баёнот берди. Айни дамда Олий суд тақиқланган манбалар рўйхатини эълон қилди.
Метан танқислиги, Тошкентдаги қора қурум, Россияда мигрантларга босим, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқиши, кўчаларни босган Хитой моллари — бу воқеалар 2025 йилда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментини "қиздирди". Ҳатто президент қизининг мушуги ҳам муҳокамалардан четда қолмади.
2025 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари ижтимоий тармоқларда фаол бўлишди. Кузатувчилар буни турлича баҳолайди: кимдир элга яқинлик деса, бошқалар сиёсий пиар сифатида кўради.
Сув танқислиги кучайиб бораётган Марказий Осиёда яқин йилларда аҳолининг қулай ҳудудларга кўчиши эҳтимоли ошмоқда. Мутаҳассислар бу ўзгариш 2030 йилдан кейин тезлашиши мумкинлигини айтишади.
Сурияда бир пайтлар уруш бўлган ҳудудлардан ватанга қайтганлар тинч ҳаётга қай даражада мослашмоқда? Уларни қабул қилиш жараёнида қандай тўсиқлар бор ва бу муаммолар қай тарзда ҳал этиляпти? Ушбу саволларга Ўзбекистон ва Қирғизистон тажрибасида жавоб излаймиз.
Яқин Шарқда “Исломий давлат” радикал гуруҳи эълон қилган “Халифат” парчалангач, Марказий Осиё давлатлари Сурия ва Ироқдан юзлаб фуқароларини ватанига қайтариб олиб келган. Деярли барчаси бир вақтлар террорчи гуруҳ сафига қўшилиб кетган жангариларнинг оила аъзолари бўлган аёллар ва болалар.
Давомини ўқинг