Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:31

Мустақил сиёсатшунос: Сайловдан олдин Президент шаънига қўшимча доғ тушди


Жорий йил 24 октябрида Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга президентликка сайланиши кутилмоқда.
Жорий йил 24 октябрида Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга президентликка сайланиши кутилмоқда.

Депутат, таниқли юрист – ҳуқуқшунос Акмал Саидов ва сенатор Қудратилла Рафиқовларнинг Ўзбекистон Президентига “Миллат сардори” деган мақомни, номни бериш таклифи, ҳалига қадар кенг ҳалқаро майдонда муҳокама қилинмоқда, резонанси давом этмоқда. Бу ҳақда жуда катта аудиторияга эга бўлган ҳалқаро нашриётлар ёзишди, ёзишмоқда.

Марказий Осиё минтақасида “Сардор”, “Элбоши”, "Миллат Пешвоси", “Юртбоши”, “Миллатбоши” каби мақомларга кучли сиёсий аллергия шаклланган. Балки бу ташаббус А.Саидовнинг ўзига тегишли бўлмасдан, ҳокимият коридорларидан кимдир “Ака, мана шу фикрни сиз айтсангиз қандай бўларкин?!” деганида ҳам, ҳуқуқшунос-сиёсатчи одам, сиёсий вазиятни таҳлил қилиб, бошқача йўл тутиши керак эди. Лекин назаримда, бу ташаббус А.Саидовнинг ўзига тегишли.

Бу ташаббус натижасида нимага эришилди?

Сайловдан олдин Президент шаънига қўшимча доғ тушди.

Ўзбекистон ҳукуматининг бош ҳуқуқшуноси Акмал Саидов Каримов даврида икки марта президентликка номзод бўлган. Тошкннт, 2015
Ўзбекистон ҳукуматининг бош ҳуқуқшуноси Акмал Саидов Каримов даврида икки марта президентликка номзод бўлган. Тошкннт, 2015

Албатта, буни Президент қабул қилмади ва қилмаслиги ҳам керак. Агар Мирзиёевда мана шунақа сиёсий фикрлаш кучли бўлганида эди, бу ишлар 2016 йилда, Каримовни қаттиқ авторитар стили совумасдан, бошланиб кетган бўларди. Иккинчидан, Ўзбекистон шаънига, унинг сиёсий тизимига, сиёсий элитага нисбатан салбий қараш бироз кучайди. Жамият, ҳалқаро ҳамжамият яна бир бор Ўзбекистон сиёсий маданияти устидан кулди.

Президентлар, давлат раҳбарлари ҳар доим ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлади.

Давлат, республика шаклида бўладими, еки монархия бўладими, одамларнинг – кенг жамоатчиликнинг ҳокимият борасидаги ижобий еки салбий қарашлари, давлатнинг нақадар барқарор ва ҳокимиятнинг қанчалик легитим эканлигини англатади. Шунинг учун, ҳокимиятлар ҳар доим ижобий баҳога, ижтимоий-сиёсий қўллаб-қувватловга муҳтож бўлиши табиий. Лекин, бу қўллаб-қувватловни сиёсатчилар юқори сиёсий маданият билан, ҳуқуқий доирада ва сиёсий маҳорат билан қилишлари керак бўлади.

Камолиддин Раббимов, мустақил сиёсатшунос

(Фейсбук саҳифасидан олинди)

OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.

XS
SM
MD
LG