Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:50

Савицкий музейи: "Чўлдаги Лувр"ни сақлаб қолиш ҳаракатлари


Нукусдаги афсонавий тасвирий санъат коллекциясининг йўқ бўлиб кетиши хавфидан хавотирга тушган фаол ва кўнгиллилар уларни суратга олиб, веб‑сайтга жойлади.

Ўзбек. Василий Рождественский (1884-1963)
Ўзбек. Василий Рождественский (1884-1963)

Фотоаппарат ва мобил телефонлар билан қуролланган кўнгиллилар Осиёдаги энг ноёб ва қимматбаҳо санъат коллекцияларидан бири ўғирланиши олдини олади деган умидда асарларнинг оммага очиқ каталогини ташкил қилди. Ўзбекистон Нукус санъат музейида сақланаётган тўққиз юзта тасвирий санъат асарини ҳозирда онлайн режимида кўриш мумкин.

Далага йўл олган бригада. Ғолиблар. Александр Волков (1886-1957)
Далага йўл олган бригада. Ғолиблар. Александр Волков (1886-1957)

Чўлли Қорақалпоғистондаги Нукус музейи 1966 йилда россиялик рассом ва археолог Игорь Савицкий ташаббуси билан ташкил этилган. У маҳаллий ҳокимиятни асосан маҳаллий маданий ёдгорликларни сақлаш учун жой кераклигига ишонтирганидан кейин ушбу музей очилган. Савицкий санъат асарларини тўплаш учун сафарлари, жумладан, Москвага саёҳатларида Совет ҳукумати унутилишга маҳкум қилган, ГУЛАГларга сургун қилган ёки отиб ташлаган рассомларнинг қариндошлари ва бевалари билан учрашди. Унинг саъй‑ҳаракати билан муассаса аста-секин тақиқланган санъат хазинасига айланди.

Қамоқхона ошхонасида. Надежда Боровая (1909-1987)
Қамоқхона ошхонасида. Надежда Боровая (1909-1987)

Шахсий алоқалари ва Нукусдаги кенг базаси туфайли Савицкий қора рўйхатга тушган рассомларнинг одамларнинг уйларида яширин сақланган ўн минглаб асарларини эҳтиёткорлик билан тўплашга муваффақ бўлди. Коллекционер баъзи ҳолларда Совет ҳукумати "бузуқ" деб қоралайдиган авангард рассомларнинг асарларини сотиб олиш учун давлат маблағларидан фойдаланган. Савицкийнинг бундай жасорат билан тўплам қилиши худди Толибон маблағларидан фойдаланиб, будда ҳайкалларининг улкан захирасини йиғиш билан таққосланади. Савицкий Ўрта Осиё билан алоқада бўлган ёки ўзбек манзараларини чизган рассомларга алоҳида эътибор берган.

Регистонда. Николай Карахан (1900-1970)
Регистонда. Николай Карахан (1900-1970)

1984 йилда Савицкий вафотидан кейин музейни унинг танланган вориси Мариника Бабаназарова бошқариб келган. Аммо 2015 йилда ўзбек расмийлари Бабаназаровани ишдан бўшатганда, кўпчилик унинг назорати остидаги санъат асарлари коррупция илдиз отган мамлакатда ўғирланиши мумкинлигидан хавотирга тушиб қолди. Нукус музейидаги баъзи суратларнинг ҳар бири миллионлаб долларга баҳоланади ва музей фондида 82 мингдан ортиқ санъат асари мавжуд.

Т. Б. Александрованинг портрети. Лев Жегин (1892-1969)
Т. Б. Александрованинг портрети. Лев Жегин (1892-1969)

2015 йилда Бабаназарованинг баҳсли ишдан бўшатилиши ортидан Нукус санъатини рақамлаштириш ва уни онлайн-каталогда нашр этиш лойиҳаси бошланди. Парижлик тарихчи Светлана Горшенина ва монреаллик куратор Борис Чухович Alerte Héritage Observatory веб-сайтига асос солди.

Горшенинанинг “Озодлик” радиосига айтишича, Нукус санъатининг оммага очиқ базасини яратиш ташаббуси “Александр Волковнинг Фарғона музейи коллекциясидан олинган камида битта асари Лондондаги ким ошди савдосида пайдо бўлганидан сўнг” долзарб бўлиб қолган. Музей деворига ўша асарнинг сохта нусхаси илиб қўйилган эди.

Ғишт заводи. Александр Волков
Ғишт заводи. Александр Волков

Горшенинанинг айтишича, музейдаги энг қимматбаҳо санъат асарларининг фотосуратлари веб-сайтда оммага очиқ бўлса, асл нусхада сохталик гумон қилинганда уни текшириш учун қўлланма бўлади. “Гап шундаки, бирор расмнинг аниқ нусхасини яратиш мумкин эмас, шунинг учун [асл нусханинг] тасвири маълум бўлса, у музей коллекциялари учун хавфсизлик механизми бўлиб хизмат қилади.”

Шоли даласидаги бола, Виктор Уфимцев (1899-1964)
Шоли даласидаги бола, Виктор Уфимцев (1899-1964)

Савицкий музейга атай танилмаган рассомларни олиб келган, яъни Нукус коллекцияси ҳозирда кўплаб рассомлар ижоди учун ягона омбор бўлиб, фирибгарликни аниқлашни қийинлаштириши мумкин.

Тоғларда мовий оқшом. Автопортрет. Алексей Подковиров
Тоғларда мовий оқшом. Автопортрет. Алексей Подковиров

Горшенинанинг айтишича, рақамлаштириш лойиҳаси бутунлай оммавий ташаббус эди: кўнгиллилар кўргазмага қўйилган санъат асарларини камералар ва баъзи ҳолларда ҳатто мобил телефонлар билан ҳам суратга олишди. Шундан сўнг тадқиқотчилар Нукус музейида асарлари сақланаётган 124 нафар ижодкорнинг имкони борича мухтасар таржимаи ҳолини туздилар. Агар музей ва унинг асосчиси бўлмаганида, бугунги кунда бу санъаткорларнинг кўплари унутилган бўларди.

Регистон. Варшам Еремян (1897-1963)
Регистон. Варшам Еремян (1897-1963)

Бугунги кунда, Горшенинанинг сўзларига кўра, қимматбаҳо коллекцияни каталогловчи ушбу веб-сайт “Нукус музейи асарлари репродукцияларининг нашр этилган энг тўлиқ тўпламидир”.

XS
SM
MD
LG