Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:10

Инглиз ширкати Тошкент ëнида яна бир Тошкент қурмоқчи. Янги Тошкент кимга керак?


Яқин келажакда қурилиши кутилаëтган янги Тошкент кўриниши
Яқин келажакда қурилиши кутилаëтган янги Тошкент кўриниши

Лондондаги Benoy меъморчилик ширкати 2 миллион аҳоли учун мўлжалланган "Янги Тошкент" генпланининг 3 ўлчамли видеосини 5 июнь куни Youtube каналида намойиш қилди.

Чирчиқ дарëсининг чап қирғоғида¸ Тошкент шаҳрининг шарқидаги далалар ва аҳоли пунктлари ўрнида тикланадиган "Янги Тошкент" 20 000 гектардан кўпроқ жойни эгаллайди.

Benoy меъморчилик ширкатининг Озодлик суҳбатлашган вакили "Янги Тошкент" ғояси видеороликда тўлиқ тамсил қилинганини айтди.

Озодлик суҳбатлашган тошкентлик меъмор Абдумалик Турдиев “Янги Тошкент” қурилиши “маҳдудлик ичида қолган ўзбек қурилиш-меъморлик соҳасига янги ҳаво” олиб келишига умид билдирди.

Айни пайтда Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов кичик савдо марказлари қуришга ихтисослашган Benoy ширкатининг янги “шаҳар” қуриш каби мураккаб вазифани уддалай олишига шубҳа билдирди:

- Benoy меъморчилик ширкати асосан шоппинг центрларни лойиҳалаб келган. Унда Бирмингем шаҳри катталигидаги шаҳарни қуриш салоҳияти йўқ деб ўйлайман¸ - дейди Илҳомов.

Тақдимот видеоролигида айтилишича¸ “Янги Тошкент” бир неча жозиба марказларидан иборат бўлиб, шаклан БАА давлатидаги "Пальма шаҳарчаси"ни эслатади.

Видеороликда акс этишича¸ “Янги Тошкент” давлат бошқаруви органлари жойлашган маъмурий ҳудуд¸ машҳур ширкатлар офисларидан таркиб топадиган бизнес-сити¸ савдо маркази¸ аэропорт ва элита яшайдиган виллалардан иборат.

Уйни мулозим эмас меъмор қуради

Озодлик суҳбатлашган тошкентлик меъмор Абдумалик Турдиев янги шаҳар қуриш ғоясини олқишлади:

- Совет давридаги меъморлик тажрибаси ўлганидан 30 йил ўтса ҳамки, ўрнига янгиси келмади. Консерва қутиси ичида ўз ëғимизга қовурилдик. Ўзбекистоннинг олдинги раҳбари ва майда раҳбарчалари ўзларини буюк архитектор деб ўйлаб, кўнглига келганини қурдириб, соҳани коллапс қилишди. Янги шаҳар қурилиши бу тизимга барҳам бериб, меъмор раҳбарлигида амалга ошадиган лойиҳа сифатида муҳим¸ - дейди меъмор.

Унинг яна айтишича¸ Benoy меъморчилик ширкати саккизта муаммони еча олсагина самарага эриша олади:

Биринчи муаммо - жой масаласи. Менимча, бу ҳал бўлган. Иккинчи муаммо - сув таъминоти. Чирчиқ дарëси боис бу муаммо ҳам ўз ечимини топди. Учинчи муаммо - молиялаш. Йигирма гектарлик шаҳарни молиялаш, менимча, мавҳум масала бўлиб турибди. Тўртинчи муаммо - инсон ресурси. Шаҳар қуриш учун малакали мутахассислар керак. Ҳозир, масалан, Тошкент Сити қурилишига Туркиядан усталар олиб келинди - бу нотўғри услуб. Маҳаллий аҳолини ўқитиб, иш билан таъминлаш лозим. Бешинчи муаммо - маҳаллий аҳолини қувиб чиқармаслик керак. Бутун бир Бектемир тумани сарсон бўлиши яхши эмас. Янги Тошкент қуриладиган жойда яшайдиган аҳолига айнан шу ердан уй берилиши шаҳар аураси учун муҳим. Аммо Тошкент Сити мисолида кўраëтганимиз каби маҳаллий аҳоли кўчириб юборилади ва бу ўта салбий оқибат касб қилади. Еттинчи муаммо - эски шаҳар ва янги шаҳарни боғловчи транспорт интеграцияси. Бу масалада ҳам ечим кўрмадим. Саккизинчи муаммо - шахсий автомобилларни тақиқлаш. Менимча, бу муаммо қисман ҳал бўлди. Янги шаҳар марказидаги оролчада автомобил қатнови бўлмайди¸ - дейди Абдумалик Туркдиев.

Турдиевга кўра¸ янги қуриладиган шаҳардан Чирчиқ дарëсининг давоми сифатида икки канал оқиб ўтиши кўп муаммоларга ечим топади.

Мини Моварауннаҳр ëки бойлар маҳалласи

Видеороликда тасвирланишича¸ иккки дарë оралиғида “Мини Моваруннахр” номли яшил орол яратилади.

Асосан пиëдалар учун мўлжалланган ва мўъжаз голф электрмобиллари юрадиган оролда асосан икки қаватли вилла ва коттежлар қурилиши режаланган.

Виллалар оралиғи ва кўчаларнинг асосий қисми дарахтзор ва тропик ўсимликлардан иборат бўлиши видеороликда акс этган.

Бу яшил орол муқобил энергия тасарруф қиладиган ва экологик яшаш тарзи устувор ҳудуд сифатида тақдим қилинган.

Бу яшил оролда ички ëнилғи двигателларига (бензин ва дизел билан юрадиган) эга автомобиллар кириши тақиқланиши кўзда тутилган.

Яшил оролда велосипед¸ электромопед сингари нақлиёт воситалари қўлланилиши режаланган.

Ортиқхўжаевнинг AKFA ромларини сотиш имкони

Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов янги Тошкент қурилишини шундоқ ҳам "чўкаëтган мамлакат иқтисоди бўйнига осилган тош", деб ҳисоблайди:

- "Керакми ўзи?" деган саволдан келиб чиқсак. Биз кўрган гўзал макетда маъмурий марказ ва Бизнес сити қурилиши режаланган. Тошкент марказидаги вазирликлар ўз биноларига эга. Қурилаëтган Тошкент-сити биноларини тўлдириш муаммо бўлаëтган пайтда бу шаҳар мамлакат иқтисоди учун оғир юк бўлади. Ойна-ром ишлаб чиқарадиган Ортиқхўжаев бенефициар бўлади холос, - дейди Алишер Илҳомов.

XS
SM
MD
LG