Линклар

Шошилинч хабар
12 июл 2025, Тошкент вақти: 14:17

Эрон ядро битимидан чиқиш сари яна бир қадам қўйганини эълон қилди


Эрон давлат телевидениеси мамлакатда ишлаб чиқарилган центрифугаларнинг учта версиясини намойиш этди. 5 ноябрь, 2019 йил.
Эрон давлат телевидениеси мамлакатда ишлаб чиқарилган центрифугаларнинг учта версиясини намойиш этди. 5 ноябрь, 2019 йил.

Эрон жорий ҳафтада Фордодаги иншоотда центрифугаларга уран газини жойлаш билан 2015 йилги битимда олган мажбуриятларини камайтириш сари яна бир қадам қўйишини маълум қилди.

Президент Ҳасан Руҳоний 5 ноябрда 6 ноябрь куни 1044 та центрифугага уран газини жойлаш бошланаётганини айтди.

Ядро битимига кўра, центрифугалар газ киритилмасдан айланиши керак эди.

Руҳоний Эрон телевидениеси орқали намойиш этилган мурожаатида Қўшма Штатлар бир йилдан кўпроқ вақт олдин ушбу битимдан чиқиб кетгани сабабли ундан чиқиш учун яна бир қадам қўйишини эълон қилди.

Бундан бир кун олдин Эрон айни дамда уранни яхшироқ бойита оладиган икки баробар такомиллашган IR-6 центрафугаларидан фойдаланаётгани ҳамда у битимда рухсат этилганидан кўра 50 баробар тез ишлайдиган IR-9 центрифугаси прототипига эга экани ҳақида баёнот берди.

Бойитилган урандан реакторлар ёқилғиси, яна ядро қуроли ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланиш мумкин.

АҚШ президенти Доналд Трамп 2018 йил майида Қўшма Штатларни Теҳрон билан 6 та давлат ўртасида 2015 йили эришилган ядро битимидан олиб чиққанини билдирган ҳамда Эронга қарши “максимал босим ўтказиш” кампанияси доирасида санкцияларни қайта қўллаган ва жазо санкцияларини кенгайтирган эди.

Айни пайтда Теҳрон ҳам босқичма-босқич битим доирасида олган айрим мажбуриятларини қисқартирди.

Дунёнинг етакчи давлатлари ва Эрон ўртасида имзоланган битим Теҳронга нисбатан санкцияларни енгиллатиш ҳисобига унинг ядро дастурини чеклашни назарда тутади.

Эрон расмийлари шикоят қилишича, битимни имзолаган қолган мамлакатлар АҚШ санкциялари оқибатини юмшата олмаётир.

Қум шаҳри яқинидаги Фордо иншоотида центрифугаларнинг ишга туширилиши Эроннинг ядро дастури бўйича олган мажбуриятларини камайтириш йўлидаги тўртинчи босқич бўлади, ‒ деди Руҳоний 5 ноябрда.

Лекин президент ўша машиналардан бойитилган уран чиқарилиши ёки йўқлиги ҳақида ҳеч нарса демади.

Бойитилган урандан реакторлар ёқилғиси, яна ядро қуроли ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланиш мумкин.

Фордодаги центрифугалар IR-1 машиналарининг биринчи авлодидир.

Эрон президенти мамлакатининг ядро дастури бўйича олган мажбуриятларини камайтириш бўйича қўйган қадамлари ортга қайтмаслик чизиғидан ўтиб кетмаганини таъкидлади.

Унинг фикрича, битим бўйича олган барча мажбуриятларни уни имзоланган қолган мамлакатлар: Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитой ҳам бажарса, Эрон ҳам бажаради.

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Кремль “вазият ривожланишини хавотир билан кузатиб тургани”ни айтди.

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайен Ҳук 4 ноябрда Теҳронни “Эрон ядро битими мажбуриятларини бажаришга қайтиши учун бошқа мамлакатларни АҚШни босимни енгиллатишга даъват қилаётганлик”да айблади ва “биз бунақа қилмоқчи эмасмиз”, дея қўшимча қилди.

Махсус вакил ушбу баёнотни Вашингтон Эрон олий раҳбарига алоқаси бор 9 кишига нисбатан санкциялар жорий қилганини очиқлаётиб билдирди.

Санкция қўлланганлар орасида унинг девони бошлиғи, яна Эрон суд тизими раҳбари бўлган ўғли ҳам бор.

АҚШ Молия вазирлиги Вашингтон Эрон қуролли кучлари бош штаби аъзоларига нисбатан ҳам санкциялар жорий этилганини хабар қилган эди.

Трамп Эронни 2015 йилги ядро битимини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқчи.

Унинг иддаосича, битим шартлари Эрон ядро қуролини ишлаб чиқаришига халақит бериш, унинг баллистик ракеталари дастурини чеклаш бўйича келишиб олиш ва Яқин Шарқдаги қўпорувчилик қўпорувчилик фаолиятини тўхтатиш учун етарли даражада қаттиқ эмас.

Эрон бошқа мамлакатлардаги норозилик ҳаракатлари қўллаб-қувватлашини инкор қилиб келади ва ядро дастуридан фақат тинч энергетика мақсадларига эришишни кўзлайди.

Эрон расмий доиралари мамлакатнинг ракета дастури бўйича музокара ўтказилишини ҳам истисно этмоқда.

XS
SM
MD
LG