Емайл: bobomatovu@rferl.org
"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонунга 24 сентябрдан бошлаб ўзгартишлар киритилгани ўз мамлакатидан ташқарида яшаётган юз минглаб ўзбекистонликларни, айниқса, ўзи яшаб турган мамлакат фуқаролигига ҳам ўтиб олганларни қизиқтириши ва балки, ташвишга солиши табиий. Чунки қонуннинг янги талабига биноан чет давлат фуқаролигига ўтган шахс "Ўзбекистон фуқароси", деган мақомини автоматик тарзда йўқотади.
Россия миграция қонунларини бузган муҳожирларни депортация қилишни вақтинча тўхтатди. Рус оммавий ахборот воситаларининг маҳаллий мутасаддиларга таяниб хабар қилишича, Россия Ички ишлар вазирлигида хориж ватандошларини бадарға қилиш ва ҳужжат расмийлаштиришга маблағ етмаётир.
Тошкентнинг “Чинни бозор” деб ном олган Ҳунармандлар ва хўжалик моллари бозорида савдо қилаётган тадбиркорлардан бозор маъмурияти томонидан “пахта ҳаражатларига” пул йиғилаётгани айтилмоқда. Озодликка мурожаат қилган тадбиркорлардан бири берган бу хабарга кўра, битта пахта мавсумига ҳар бир тадбиркордан 1 миллион сўмдан олинмоқда. Бозор маъмурияти бу иддаоларни инкор этди.
Президент Каримов вафоти ортидан Ўзбекистонда ҳокимиятнинг янги қўлга ўтгани Россия истеблишментида Ўзбекистонга нисбатан баёнотларнинг янгича риторикада янграшига сабаб бўлди. Озодлик радиоси ўзининг янги "ГОВОРИТ МОСКВА" рукнида бу баёнотларни савол остига олади.
Кеча, 19 сентябр куни, Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) Харьков вилоятида жосусликда гумон қилиб, Ўзбекистон ватандошини қўлга туширди. Давлат Чегара хизматида хорижлик “Плетенёвка” назорат пункти борасида махфий техника ёрдамида маълумот йиғишга Россия томонидан жўнатилганини иддао қилмоқда.
Навоий давлат кончилик институтининг пахта теримига чиқарилган биринчи боcқич талабалари “дедовшчина”дан шикоят қилди. Биринчи курс талабаларининг Озодликка хабар қилишича, катта курсда ўқиётган талабалар улар устидан зўравонлик қилмоқда. Кимё-металлургия факультети пахта штаби бошлиғи талабалар шикоятини эшитмаёқ рад этишга шошилди ва трактор шовқинини баҳона қилиб, алоқани узиб қўйди.
Тошкент вилоятининг Хумсон қишлоқ фуқаролар йиғини Дала қишлоғида 40 оилага қарашли уйлар бузилмоқда. Маҳаллийлар иддаосича, туман ҳокими Иброҳим Ҳасановнинг қарори билан сув ёқасида қурилган кафелар олиб ташланиши баҳонасида, Чирчиқ дарёсидан 5 км наридаги турар жойлар бузилмоқда.
14 сентябрда Москвага сафар қилган Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов етакчилигидаги делегация Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун "яшил йўлак" очиб бериш таклифи билан Россияга мурожаат қилди. Бу таклифни Москва қабул қиладими-йўқми? Қабул қилса, "яшил йўлак" қачондан очилади? Бу саволлар ҳозирча очиқ қолмоқда. Айни пайтда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида 3 йилга мўлжалланган лойиҳа иш бошлаганини эълон қилди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ўлими мамлакат ва минтақадаги вазиятга салбий таъсир ўтказа олмайди, деб баёнот берди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси. Унинг айтишича, Мирзиёев ҳукумати “вазиятни тўлиқ назоратга олган”. Шунга қарамасдан, Россия дипломатияси минтақадаги вазият издан чиққан ҳолатда аралашиши мумкинлигини ҳам инкор этмаётир.
Россияда яна “мигрантлар хавфи” масаласи кўтарилмоқда. Нолегал муҳожирликка доир маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кўп ҳолларда текширилмаган ва асосланмаган хабарлар тарқатилаётир. Кузатувчилар эса бу рақамларга жиддий шубҳа билан қарашни тавсия этмоқда.
Россиянинг Иркутск вилоятида футбол бўйича “Ҳамдўстлик Кубоги-2016” турнирининг финалига чиққан ўзбекистонлик ва тожикистонлик футбол жамоалари ўртасидаги ўйин оммавий муштлашув билан якун топди. Турнир ташкилотчиларига кўра, команда ўйинчилари ўртасида келиб чиққан жанжалга стадионда ўтирган мухлислар ҳам қўшилиб кетган. Полиция муштлашув туфайли “Ҳамдўстлик Кубоги-2016” мусобақаси бекор қилинганини гапирмоқда.
Россияда мавжуд сон-саноқсиз «стратегик тадқиқотлар» экспертлари ва сиёсатчилари томонидан тарқатилаётган мулоҳазалардан бири – Ўзбекистонда ўтиш даврида АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг ички сиёсатга аралашуви кучайиши ҳамда «мамлакатни қайта тақсимлашга уринишлар» авж олиши тўғрисида хабарларга тўхталамиз.
Бугунги эшиттиришимиз ҳозирги кунларда Россияда кенг тарқалиб бораётган мулоҳазалардан бири – «Ўзбекистондаги Россия бизнеси хавф-хатар остида» қолганига бағишланади. Қанчалик бу мулоҳаза асосли?
6 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 14ларда Россиянинг 1-чи телеканали орқали намойиш этилаётган “Время покажет” дастури эфирдан узиб ташланди. Унинг ўрнига ўзбек телеканали эфирига “Евроньюс” хабарлари узатилди.
Россия пойтахти Москвада бухоролик 27 ёшли муҳожир Раҳмиддин Камоловни ўғирлашга уриниш бўлгани айтилмоқда. Ўзбекистонлик қочқиннинг ҳимоячилари иддаосича, Ўзбекистон махфий хизмат ходимлари халқаро қидирувга экани аниқланган Камоловни Россиядан аэропорт орқали ноқонуний олиб чиқишга уринган.
Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп медал олди. Учта “олтин”, иккита “кумуш”ва иккита “бронза”ни олган ўзбек йигитлари Куба, Франция, Қозоғистон ва Россия каби “бокс мамлакатлари”идан анча илгарилаб кетди.
Россиянинг Приморье ўлкаси суд ижрочилари авиакомпаниялардан депортация қилинаётган ўзбек муҳожирлари учун чипта нархларини камайтиришни сўраб мурожаат қилди. Суд приставлари ўзбекистонлик муҳожирларни маҳаллий диаспора кафиллиги остига уларнинг юртдошлари қарамоғида сақлаш ғоясини ҳамилгари сурмоқда.
Украина фосфор ва калий ўғити етказиб берувчи Россия ширкатларига муқобил таъминотчи қидирмоқда. Мамлакат Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат сиёсати вазирлиги ўз нархини ошириб юборган Россия ширкатлари ўрнини яқин келажакда Ўзбекистон ширкатлари эгаллаши мумкинлигини билдирди.
Москвага, президент Путинга минтақада авж олган порахўрлик ва рейдер-талончилик устидан арз қилгани жўнаган Кубан тракторчилари полиция томонидан тўхтатилди. Фермерлар полиция ва ОМОН қўшинлари томонидан Ростов-Дон остонасида қуршаб олинди ва бир неча ўн кишини автозакларга тиқиб, олиб кетилди.
Москвада меҳнат муҳожирлари орасида содир бўлган оммавий муштлашув оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши оғир жароҳат олди. 35 киши иштирокидаги жанжалда асосан маст ҳолатда бўлган ўзбек ва тожик муҳожирлари қатнашган.
Давомини ўқинг