Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россиянинг Узоқ Шарқидаги Артём шаҳарчасида Хориж гражданларини вақтинчалик сақлаш марқази (СУВСИГ)да қолаётган меҳнат муҳожирлари 4 кунлик очлик эълон қилди. Асосан ўзбекистонлик бўлган тутқунлар улардан хабар олгани келган ҳуқуқ ҳимоячиларига ойлардан буён депортация қилинмаётганидан арз қилди.
Россиядаги меҳнат муҳожирлари 2016 йилнинг биринчи ярмида ишга рухсатнома олиш учун 330 миллион доллар тўлаган. Бу эса¸ ўтган йилнинг айни даврига нисбатан икки баравар кўпдир.
Москвада тиши оғриб қолган андижонлик муҳожир “Тез ёрдам” машинаси ҳайдовчисини пичоқлаб қўйганликда айбланмоқда. Полицияга ўзбек муҳожири "ҳайдовчидан, шунчаки, таблетка сўраганман” деган.
Украина Хавфсизлик хизмати Донбассда украиналик ҳарбийларни ўққа тутишда иштирок этган ўзбекистонликни қўлга олди. Донецк вилоят прокуратурасига кўра, 20 яшар тошкентлик экани айтилаётган шахс Широкино жангларида гранатомётчи бўлиб хизмат қилган.
Новосибирск губернатори иқтисоднинг бир қатор соҳасига хориж фуқароларини жалб қилишни тақиқловчи ҳужжатни имзолади. Мазкур ҳужжат ортидан новосибирсклик иш берувчиларга тақиқланган соҳаларда ишлаëтган меҳнат муҳожирларини тез орада бўшатиш талаби қўйилди.
Москва вилоятининг Люберци шаҳрида янги туғилган чақалоқни сотаётган ва сотиб олаётган аёллар ушланди. Полиция 16 яшар ўзбекистонлик "сотувчи" аёл 150 минг рублга ўз боласини самаралик аёлга пулламоқчи бўлганини билдирди.
Москва вилоятида йириқ миқдорда героин моддасини сотишга уринганликда айбланиб ушланган олти нафар Ўзбекистон ватандоши маҳкамага тортилди. 4 килодан кўпроқ героин билан қўлга тушган ўзбекистонликларни бу "бизнес"га олиб кирган катта жиноятчилар эса ҳозирча очиқда қолмоқда.
Россия Олий Суди томонидан Москвадаги “Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” ҳаракати фаолияти тўхтатилди. Олий ҳакамлар ҳукмининг адолатсиз эканини таъкидлаётган ҳаракат раҳбари Каромат Шарипов¸ ҳукм устидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига арз қилишини билдирмоқда.
Россия турк маҳсулотларига бўлган барча тақиқларни бекор қилади. Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин куни кеча Туркия президенти Ражап Таййип Эрдўғон билан бўлган учрашув чоғида шундай баёнот берган.
Доғистондаги Хасавюрт шаҳри ҳудудидан ўтадиган “Кавказ” федерал трассасида 4 боласини тиланчилик қилишга мажбурлаган ўзбекистонлик аёл судланиб, 1 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди.
1 августдан Россияда тадбиркор ва юқори малакали мутахассисларга енгиллаштирилган тартибда рус ватандошлигини беришга оид қонун кучга қирди. Мазкур қонунга Россия ҳудудида қочқинликда юрган шахсларга ҳам вақтинчалик яшаш рухсатномаси бериш осонлаштирилди.
Россиянинг Тверь шаҳрида тўрт нафар Ўзбекистон ватандоши “Исломий давлат” террорчили гуруҳига аъзоликда айбланиб, суд қарори билан 28-30 йиллик қамоққа маҳкум этилди. Терговчиларга кўра, судланганлар гуруҳи нафақат Сурияга жангари ёллаганликда, балки талон-тарож, қотиллик, қалбаки пул тарқатишда ҳам айбдор деб топилган.
“ВКонтакте” ижтимоий тармоғида пайдо бўлган видеокадрларда бинонинг учинчи қаватидан қулаётган одам тасвирланган. Деворнинг туртиб чиққан жойларидан ушлаб тушаётган қочоқ бирдан қулайди. Асфальтга қулаб тушган ялангоёқ йигит аввалига туришга уриниб кўради, лекин воқеа жойига югуриб борган гувоҳлар унга қимирламасликни тавсия қилади.
Россия Допингга қарши агентлигининг “Матч ТВ” телеканалида эълон қилинган ҳужжатларида таниқли футболчи Одил Аҳмедовнинг допинг намунасида тақиқланган препарат топилгани тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқатдан йироқ. Одил Аҳмедов тўп сураётган “Краснодар” футбол клубининг Озодликка берган расмий жавобида футболчининг туғилган йили ҳам нотўғри кўрсатилгани тасдиқлаб берилди.
Жорий йил июни бошларида Москвадан қаллиғи билан бирга полиция ва фсбчилар томонидан ўғирлаб кетилган андижонлик Шоҳназар Казаков Чеченистон пойтахтида топилди. Грознийдаги Хориж ватандошларини сақлаш марказида қолаётган 29 яшар Шоҳназар чечен қизга унинг ота-онаси рухсатисиз уйлангани учун Россиядан депортация қилинишини кутмоқда. “Мемориал” адвокатлари буни Чеченистон учун “одатий ҳол” эканини таъкидламоқда.
Россия ҳукумати миграция тўғрисидаги қонунларга истиқомат ҳуқуқига эга, яхши пул топувчи ва иш жойи билан таъминланган меҳнат муҳожирларини мамлакатдан чиқариб юбормаслик имконини берувчи ўзгартишлар киритмоқчи.
Россиядаги миграция жараëнини тартибга солиш жорий йилдан бошлаб полиция ваколатига ўтгани меҳнат муҳожирларига қимматга тушмоқда. Озодлик суҳбатлашган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ички ишлар ходимларининг ўзларига нисбатан муомаласи кескин ëмонлашгани, олинаётган ўлпон миқдорининг ҳам ошганини айтмоқда.
Паспортида туғилган йили атайин ëшартирилгани ҳақидаги хабарлар ортидан жамоатчилик диққат-марказига тушган ўзбекистонлик футболчи Илëс Зейтуллаев Озодлик мухбири билан суҳбатда ўзига билдирилаëтган эътирозларга жавоб бериш баробарида¸ ўзбек футболи муаммоларига ҳам тўхталди.
Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида “Сбербанк” бўлимини портлатиш билан таҳдид этган ўзбекистонлик ҳибсга олинди. Ҳодиса жойига етиб келган маҳаллий полиция ходимлари қўлга олинган муҳожир кийимидан иккита бўш пластик шиша топди.
Сешанба 19 июль куни Москвада Россия ҳуқуқ муҳофазаси органлари томонидан 11 нафар “Таблиғи Жамоат” ҳаракати вакиллари ушланди. Асосан ўзбек ва тожик миллатига мансуб экани айтилаётган бу муҳожирлардан “ИШИДга хайрихоҳлик билдирилган адабиётлар” мусодара қилинган.
Давомини ўқинг