тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистондаги масжидлар устидан хавфсизлик идоралари назорат қилиши керакми ёки йўқ, деган мавзуда мунозара бўлади.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Грузия собиқ президенти, айни пайтда Украинанинг Одесса вилояти губернатори бўлиб ишлаётган Михаил Саакашвили олиб бораётган ислоҳотлар, унинг коррупциядан холи ва адолатли жамият қуриш борасидаги ҳаракатлари мунозара қилинди.
BahsOnline эшиттиришининг бу галги сонида томонлар Ўзбекистон Жиноят Кодексида қўшмачиларга нисбатан жазо турининг кучайтирилгани фоҳишаликни йўқ қиладими ёки йўқми, деган савол устида баҳслашди.
Президентни танқид қилса бўладими ёки у фақат эҳтиромга лойиқми? Баҳс Онлайннинг бу галги сонида Ўзбекистон президенти фаолияти атрофидаги танқидлар ва ҳамду санолар мавзуси баҳс қилинди.
Баҳс Онлайннинг бу галги сонида ўзбекистонлик таниқли санъаткор Юлдуз Усмонованинг мухлисларга ва бошқа санъаткорларга, ўзбек жамиятида содир бўлган воқеаларга муносабати мунозара қилинди.
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги мулозими коллеж ўқитувчиларининг маҳаллий ҳокимиятлар томонидан мажбурий меҳнатга жалб этилиши ҳолатлари борлигини тан олар экан, масъулиятни Вазирлар Маҳкамасига юклади. Вазирлар Маҳкамаси мулозими эса ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.
Сўнгги икки йил давомида беморларни дори-дармонсиз даволаш билан танилган шаҳрисабзлик 15 яшар "табиб" фаолиятига МХХ чек қўйди. Озодлик манбаларига кўра, фирибгарлик ва лицензиясиз фаолият юритганликда айбланган ўсмирнинг бундан кейин "даволаш" билан шуғулланиши тақиқланган.
Андижон фожеасининг эртаси, 14 май куни шаҳардаги Бобур майдонида яна минглаб одамлар йиғилиб, одамларни автомат ва БТРлардан ўққа тутганларни жавобгарликка тортишни талаб қилган, бир кун олдин ўққа учганлар жасадларини Бобур ҳайкали остига йиққан эди. Озодлик мухбири 14 май куни Андижонда кўрганларини ҳикоя қилади.
Баҳс Онлайннинг навбатдаги сонида Иккинчи жаҳон уруши пайтида совет қўшинларига қарши жанг қилган “Туркистон легиони” ҳақида мунозара бўлди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 93-мактабнинг 7- синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Озодлик манбалари иддаосига кўра, мактаб директори қизнинг телефонидан беҳаё расмларни топиб олиб, уни синфдошлари орасида масхара қилган ва уятга қолган қиз уйида ўзини осган. Аммо расмийлар бу иддаони инкор қиляпти.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Каримдевона қишлоғида номаълум шахс икки яшар қизчани ўғирлаб кетди. Қизалоқ ўғирлангандан сўнг эртаси куни унинг жасади қўшни маҳалладаги ариқ ичидан топилди. Суд тиббий экспертизаси қизча бўғиб ўлдирилганидан сўнг ариққа ташлангани ҳақида хулоса берган.
Сурхондарё вилояти Узун туманидаги Хонжиза қишлоғининг кўчки хавфи остида яшаган 70 хонадони хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Расмийларга кўра, ҳозирча қариндош-уруғларининг уйларида ва палаткаларда вақтинча яшаб турган хонжизаликларга янги уй қуриш учун ер ва компенсация пули берилмоқда.
Баҳс Онлайннинг навбатдаги сонида Россия ҳукуматининг Ғалаба рамзи сифатида тақдим этаётган Георгий лентаси мунозара қилинади. Хўш, Георгий лентаси ғалаба байрами рамзими ёки бу Россия империясининг босқинчилик рамзими? Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз 22 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.
Шаҳрисабзда пора бермасанг банклардан кредит олиш имконсиз бўлиб қолди. Сурхондарёнинг Қумқўрғонида паспортга юмалоқ муҳр бостириш уч юз-тўрт юз минг сўмга чиқиб кетди. Озодмикрофонга қўнғироқ қилган тингловчилар ана шу мавзулар ҳақида гапирди.
BahsOnline дастурининг навбатдаги сонида расмий Тошкентнинг Қримнинг Россия томонидан аннексия қилингани муносабати мунозара қилинди.
Mart oyining so‘nggi kunlarida O‘zbekistonga yopirilgan bir necha kunlik qattiq sovuq va qalin qor ko‘karib chiqqan sabzavotlar, mevali daraxtlarning asosiy hosilini urib ketdi. Olimlar va yoshi ulug‘ kishilar shu paytgacha bahor faslida bunday "tabiiy ofat"ni ko‘rmaganliklarini aytmoqda.
Март ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистонга ёпирилган бир неча кунлик қаттиқ совуқ ва қалин қор кўкариб чиққан сабзавотлар, мевали дарахтларнинг асосий ҳосилини уриб кетди. Олимлар ва ёши улуғ кишилар шу пайтгача баҳор фаслида бундай табиий офатни кўрмаганликларини айтмоқда.
Баҳс Онлайннинг навбатдаги сонида ўзбек санъаткорларининг саҳнада кийиниши, ўзини тутиши, одоби каби масалалар мунозара қилинди.
Давомини ўқинг