Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:02

BahsOnline: Кўп хотинлиликни ёқлайсизми ёки йўқ?


Uzbekistan - husband with two wieves
Uzbekistan - husband with two wieves

BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда кўп хотинлиликка рухсат бериш керакми ёки йўқ, деган мавзуда мунозара бўлди.

Ўтган ҳафта сўнгида Қирғизистоннинг туб аҳолиси, асосан, ўзбеклардан иборат бўлган Ўш шаҳрида “Умумий манфаатларни излаш” ташкилоти ташаббуси билан ҳозирча иккита хотин олишни қонунийлаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Хабарларга кўра, бу муҳокамада, асосан, хотинни биттадан оширишни ташвиқ қилувчилар устунлик қилган.

Бундай таклиф ташаббускорларига кўра, иккита хотин олишга рухсат берувчи қонуннинг қабул қилиниши турмушга чиқмай ўтириб қолаётган қолаётган қизлар ва бева аёллар муаммосини йўқ қилади ҳамда фоҳишаликни камайтиради.

Кўп хотинлилик тарафдорларига кўра, мадад ва меҳрга муҳтож бўлиб, эрга теголмаётган ёки бева бўлиб қолган аёлларни ўз ҳомийлигига олиш диний тарафдан ҳам, инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳам бугунги кунда жуда долзарб бўлиб қолмоқда.

BahsOnline: Кўп хотинлиликни ёқлайсизми ёки йўқ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:11 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонда кўпхотинлилик қонунда тақиқланган. Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 126-моддасига кўра, “Кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш —энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.

Бироқ, бундай қонун бўлишига қарамасдан, Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот, ҳокимият идоралари мулозимлари ва тадбиркорларнинг яширин тарзда икки ёки ундан ортиқ хотин олиши айтилади.

Кўп хотинлилик тарафдорлари фикрича, Ўзбекистонда ҳам кўп хотинлилик уч томоннинг ихтиёрий розилиги билан амалга оширилмоғи ва бу қонунийлаштириши лозим.

Бироқ, бу фикрга қаршилар кўп хотинлиликни қонунийлаштириш аёлларнинг ҳуқуқлари поймол қилиниши, оилаларнинг ажралиб кетишига ҳамда болаларнинг етим бўлиб қолишига сабаб бўлишини айтадилар.

Сиз кўп хотинлиликни ёқлайсизми ёки йўқ?

Кўп хотинлилик жамиятда аёллар муаммоларини камайтирадими ёки аксинча, кўпайтирадими?

Баҳсни қуйида тинглашингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG