Ўзбекистонлик мулозимлар мамлакатга келадиган сайёҳларга пахта тердирилиб, нон ёптирилиб, миллий либосларда шаҳар кездирилса, улар сони кўпайишига умид қилмоқда.
11 сентябрь куни Москва шаҳар суди Ўзбекистон фуқароси Яшин Жўраевни Россиядан мажбурий равишда депортация қилиш тўғрисидаги Мешанск туман суди ҳукмини бекор қилди. Ҳакамлар озод қилиш ҳақида буйруқ берганидан сўнг Жўраев вақтинчалик ҳибсда сақлаш марказидан дарҳол қўйиб юборилди.
Норвегиядаги диний эркинлик масаласи билан шуғулланувчи “Форум 18” ташкилоти ўз сайтида Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ходимлари турли диний гуруҳлар вакилларини кузатишда давом этаётгани ҳақида яна бир мақола эълон қилди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг учинчи қизи Озода Раҳмонова мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Россия Бош прокуратурасининг акс қарорига қарамай, 30 август куни Москва шаҳрининг Мещанск тумани суди Ўзбекистон фуқароси Яшин Жўраевни ватанига экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқарди.
“Озод аёл” ноҳукумат ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг қарийб саккиз миллион фуқароси мамлакат ташқарисида тирикчилик қилади. Улар орасида қулликка тушганлари ҳам талайгина.
Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги тантаналарида шахсан қатнашган президент Ислом Каримовнинг чиқиши ва бу тадбирларда унинг шаънига сўзланган ҳамду сано сиёсий таҳлилчилар томонидан сайловолди ташвиқот кампаниясининг муҳим бўлаги сифатида талқин қилинмоқда.
Расмий Тбилиси гўёки Грузия ҳаво ҳудудини бузиб кириб, Кодор дарасига қулаган ҳарбий самолёт Россияга тегишли бўлиши мумкинлигини маълум қилгандан сўнг Москва-Тбилиси муносабатлари янада кескинлашди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айрбошлаш ҳажми 2007 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра 92 фоиз ўсган бўлса-да, мустақил кузатувчилар бу ўсиш Ғарб билан алоқалар сусайгани ҳисобига эканини айтаётир.
АҚШ миллий разведка идораси Ироқдаги вазият бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот муаллифлари уруш алангасида қолган Ироқдаги вазият ëмонлашиб бораëтганини билдирган.
Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги жиноятларнинг ҳар бешинчиси Ўзбекистон, ҳар олтинчиси Тожикистон, ҳар еттинчиси Украина фуқаролари томонидан содир этилаётганини маълум қилди.
Қозоғистонда 18 август куни ўтказилган парламент сайлови мамлакатни бир партиялик тизимга қайтаргани таъкидланаётир. Ғарблик кузатувчилар эса сайлов халқаро талабларга мос эмаслигини айтмоқда.
Афғонистонда бундан бир ой муқаддам толиблар томонидан гаровга олинган жанубий кореялик фуқароларни озод этиш борасидаги музокаралар кун сайин боши берк кўчага кириб бораëтир.
“Ўзметроном” сайти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси собиқ раҳбари Арслон Рўзметов Москвада ҳибсга олиниб, қўлларига кишан солинган ҳолда Тошкентга келтирилгани ҳақида ёзди.
Покистон президенти Парвез Мушарраф Афғонистон-Покистон чегара ҳудудларида яшовчи қавмлар оқсоқолларининг Кобулда ўтаëтган тинчлик жирғасида қатнашишга розилик берди.
Москва маъмурияти 2007 йилда хорижий меҳнат муҳожирларига ажратилган квота сонини 810 минггача оширмоқчи. Қабул қилинган бу қарор ўз-ўзидан ўзбекистонликларга ҳам тааллуқли бўлади.
Россия исломий радикал гуруҳ даъватчиси эканликда гумонган Ўзбекистон фуқароси Ҳаётжон Жўрабоевни ўз юртига депортация қилди. У Пермь ва Бошқирдистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтказган рейд чоғида қўлга олинган.
Афғонистонда хорижий фуқароларнинг гаровга олиниши билан боғлиқ хабарлар дунё матбуотида дарҳол асосий мавзулардан бирига айланаётган бир пайтда маҳаллий фуқароларнинг ўғирланиши назардан четда қолаётир.
Жаҳон бокс уюшмаси (WBA) йўналиши чемпиони Руслан Чагаев ва Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) чемпиони россиялик Султон Ибрагимов ўртасидаги жанг ўтказилмаслигига Русланнинг касал бўлиб қолгани сабабдир.
1 август куни Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилди. Мамлакатнинг олтмишдан ортиқ олий ўқув юртларига 350 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди.
Давомини ўқинг