Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:25

Йил якунлари: Студиядан ташқарида қолган гаплар


Тингловчи 4 дақиқада тинглаб қўядиган мақолани тайёрлаш учун журналист бир неча соат, баъзан бир неча кун сарфлайди. Баъзи мавзулар эса, ҳафталаб, ойлаб вақт ва меҳнат талаб қилади.


4 дақиқали мақолага кирмай қолган гаплар, уларни қўлга киритиш учун чекилган азоб, азоб ортидаги ҳис-ҳаяжону можаролар журналистнинг кўнглида чўкиб қолаверади.

Тингловчи мақолани эшитади. Кўнглингда нима гап қолди, деб сўрамайди.

Сўрамасангиз ҳам кўнглимизнинг бир четини очишга жазм қилдик. Бир четини холос.

Ва кўнгил четини очиш учун биз озодликчилар давра суҳбатига йиғилдик.

Суҳбатимизни эса, "Студиядан ташқарида қолган гаплар", деб номладик.

Тингланг.

XS
SM
MD
LG