2017 yil yangi ilmiy kashfiyot va siljishlarga boy bo‘ldi. Quyida ularning ayrimlari bilan tanishishingiz mumkin.
“Saylov jarayoni yuqori saviyada, shuningdek, har tomonlama shaffof tashkil etilganiga ishonish qiyin”, deb yozdi 24 dekabr kuni Toshkent shahrida o‘tgan xalq deputatlari tuman Kengashlari deputatlari saylovini kuzatib borgan Kun.uz sayti.
Тожикистон Диний ишлар қӯмитасининг қарорига биноан, жамиятнинг кам таъминланган оилалари аъзоларига ҳажга бориш тақиқланди. Таҳлилчилар бу қарорни аҳолининг ҳаж қилиш йўлидаги навбатидаги тўсиқ сифатида баҳоламоқда. Олдин ёши 40 га етмаган шахслар ҳаж қилиши ҳақидан маҳрум бӯлганди.
2017 йил янги илмий кашфиёт ва силжишларга бой бўлди. Қуйида уларнинг айримлари билан танишишингиз мумкин.
“Сайлов жараёни юқори савияда, шунингдек, ҳар томонлама шаффоф ташкил этилганига ишониш қийин”, деб ёзди 24 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўтган халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлари сайловини кузатиб борган Kun.uz сайти.
24 декабрь куни Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний тарафдорлари расмийлар тақиқига қарамасдан, Москва ва бошқа бир қанча шаҳарда намойишга чиқди. Шунингдек, мухолифатчи фаолларга кўра, юзлаб одам Навальнийни Россия президентига номзод ўлароқ кўрсатиб овоз берган.
Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Лондон ва Москва глобал хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик қилиши керкалигини айтди. Жонсон кейинги беш йил ичида Россияга хизмат сафари билан келган илк Британия вазиридир.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 22 декабрда парламентга мурожаатида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ҳарбийлар орасида коррупция жиддий кучайганидан ташвиш билдирди. Президентга кўра, 2017 йил давомида Коррупцияга қарши кураш агентлигининг ўзидаёқ юқори лавозимли 10 мулозим порахўрлик айблови билан қамалган.
22 декабрь куни президент Шавкат Мирзиëев биринчи марта мамлакат парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этди. Парламент вакиллари баробарида мамлакат бўйлаб ҳокимиятнинг барча тармоғи расмийлари ва тадбиркорлар қатнашган бу мажлисдаги тўрт соатлик нутқида Мирзиëев Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий аҳвол ҳақида гапирди.
Бухоро вилоятидаги айрим мактабларда иситиш тизими яхши ишламагани оқибатида ўқувчилар сифнларни иситиш учун мактабга ўтин олиб бормоқда.
Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Пахтаобод қишлоғида яшовчи кекса киши ўз ўғлини ўлдирди, деб ёзди "Постда" газетаси. Бироқ ота ўз қилмишидан пушаймон эмас.
АҚШ Молия вазирлиги томонидан коррупция ва инсон ҳақларини топтаган шахслар рўйхатига Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳам киритилди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси қошида ташкил этилган Ахборот-таҳлилий мультимедиа маркази коррупцияга қарши кураш масаласига матбуот, телевидение, кино ва ижтимоий тармоқларни жалб этувчи асосий воситалардан бири бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда 21 декабрь куни Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев матбуотга маълум қилди.
19 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Новости Узбекистана” нашри 19 декабрда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхонова ташаббуси билан мамлакатдаги қатор тиббиёт муассасалари раҳбарлари нега мактаб ўқувчилари ота-оналар розилигисиз ўқув даргоҳларида текширилаётгани тўғрисидаги саволларга жавоб берганини ёзди.
Президент Шавкат Мирзиёев 18 декбарда имзолаган темир терсак йиғишнинг 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорда 2018 йилнинг 1 январидан таълим ва тиббиёт муассасаларига металлом ва темир-терсак чиқиндиларини йиғиш бўйича кўрсатмалар бериш тақиқланди.
19 декабрь куни Самарқанд вилоят, Жомбой туманидаги темир йўл станциясига 6 вагон кўмир етиб келди. Шу билан туман аҳолисини кўмир билан таъминлашда қарийб бир ойдан буён давом этаётган узилишга барҳам бериладиган бўлди. Бироқ Жомбойда кўмир тақчиллиги тез кунда яна пайдо бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. Чунки туман учун ажратилган лимит кўмирга эҳтиёжнинг ярминигина қоплайди. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти 19 декабргача бу йилги мавсум учун режалаштирилган кўмирнинг 91 фоизини тарқатиб бўлди.
Бу ҳақда Рахмат Оқиловга нисбатан тергов жараёнида иштирок этган прокурор Ханс Ирман маълум қилди.
Andijondagi 6-maktabda 9- sinf o‘quvchisining homilador bo‘lib qolishi ortidan shahar maktablarida qizlarning bokiraligini tekshirish kuchaydi. Bu haqda Ozodlikka shu maktab o‘qituvchilari va mahalla fuqarolar yig‘ini faollari ma’lum qildi.
Tojikistonlik tadbirkorlar Xitoydan milliy libos kiydirilgan “Barbi” qo‘g‘irchoqlarni olib kelmoqdalar. Tahlilchilar fikricha, bunga Tojikistonda boshlangan milliy libosni targ‘ib etish kampaniyasi sabab bo‘ldi.
Давомини ўқинг