Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2025, Тошкент вақти: 08:34

Тожикистонда коррупцияга қарши кураш идорасининг 10 ходими коррупцияда айбланди


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 22 декабрда парламентга мурожаатнома йўллади.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 22 декабрда парламентга мурожаатнома йўллади.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 22 декабрда парламентга мурожаатида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ҳарбийлар орасида коррупция жиддий кучайганидан ташвиш билдирди. Президентга кўра, 2017 йил давомида Коррупцияга қарши кураш агентлигининг ўзидаёқ юқори лавозимли 10 мулозим порахўрлик айблови билан қамалган.

Президент, шунингдек, маориф, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва муҳожират вазирликлари, солиқ, ёшлар ва ер бошқаруви қўмиталарида ҳам коррупция ҳоллари тез-тез учраб туришини айтди.

“Маҳаллий ҳукуматларда ҳам коррупция ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Жорий йилда коррупция кўлами ўтган йилга қараганда 25 фоизга ошган. Ҳукуматнинг қатор чора-тадбирларига қарамай, коррупция даражаси мамлакатдапасаймаган,”- деди Имомали Раҳмон.

Жорий йилда ҳуқуқ-тартибот органлари коррупцияга қарши қатор жиноий ишлар очиб, юқори лавозимли давлат мулозимларини ҳибсга олди.

Жумладан, Тожикистон Олий суди 19 сентябрь куни Давлат молия назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Тергов бошқармасининг собиқ раҳбари Фируз Холмуродзодани 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Суд қарорига биноан Холмуродзоданинг мол-мулки мусодора қилинди, шунингдек, жазони ўтаб қайтганидан сўнг беш йил раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

У билан бирга пора олиш ва фирибарликда айбланган аксилкоррупция идорасининг беш нафар собиқ ходими ҳам 7 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

Тожикистонда судланганлар орасида нафақат коррупцияга қарши курашувчи идоранинг собиқ 10 нафар ходими, балки аввал агентликда ишлаган Божхона хизмати ва Бош прокуратуранинг уч нафар ходими ҳам бор.

Шунингдек, 2017 йилда Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг масъул ходими Аскар Нурализода ярим миллион доллар пора олаётган пайтда қўлга олинди.

Transparency International халқаро ташкилоти ҳисоботига кӯра, 2016 йил Тожикистонда коррупция кўлами ортиб, коррупция рейтингида ўтган йилга қараганда 15 поғона пастлаган.

XS
SM
MD
LG