Линклар

Шошилинч хабар
04 октябр 2024, Тошкент вақти: 19:50

Мирзиëев “ўғри” деб атаган Каримов маслаҳатчиси ҳибсга олинди


Тошкент вилоятининг собиқ прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Жамшид Файзиев 23 февралдан 24 февралга ўтар оқшоми Шайхонтохур туманидаги ҳовлисидан прокуратуранинг махсус гуруҳи тарафидан қўлига кишан¸ бошига эса қоп кийгизилиб олиб кетилган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасида ишлайдиган мулозимнинг исми айтилмаслиги шарти билан Озодликка 26 февраль куни айтишича¸ Файзиев устидан собиқ Бош прокурор Қодиров кўрсатмасига биноан жиноий иш қўзғатилган.

Файзиев устидан жиноий иш очилиб республика Бош прокуратурасида сўроқ қилинаëтгани ҳақида Ўзбекистон куч ишлатар тизимларидан бирида ишлайдиган яна бир мулозим ҳам Озодликка хабар қилди.

Унинг айтишича¸ “Жамшид Ботирович Жиноят Кодексининг "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилинмоқда.”

Жамшид Файзиев¸ Озодлик суҳбатлашган Тошкент расмийларига кўра¸ 22 февраль куни ҳибсга олинган собиқ Бош прокурор Қодиров иши доирасида ушланган.(Бош прокуратура матбуот хизмати 24 февраль куни Қодировнинг 23 февраль куни ҳибсга олинганини хабар қилди.)

Қодиров иши доирасида айни 23 февраль куни Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари¸ 45 яшар адлия полковниги Улуғбек Суннатов ҳам қўлга олинган ва унинг устидан жиноий иш очилган эди.

"Таъсири лавозимидан кучли собиқ зампрокурор ҳам қамалдими?

Озодлик гаплашган Тошкент мулозимларига кўра¸ Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси собиқ бошлиғи Улуғбек Хуррамов¸Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари Мирағлам Мирзаевлар устидан ҳам жиноий иш очилган. Ҳозирча Озодликка бу собиқ прокурорларнинг ҳибсга олинган-олинмагани маълум эмас.

Озодлик гаплашган прокуратура ходимларидан бири Мирағлам Мирзаевнинг “инсульт”га учраб¸ ëтганини айтган бўлса¸ яна бир мулозим унинг хотини Муҳаббат Ҳасанова билан биргаликда ҳибсга олинганини иддао қилди. Муҳаббат Ҳасанованинг¸ МХХ собиқ раиси Рустам Иноятовга хотини тарафдан яқин қариндош экани айтилади.

Мирағлам Мирзаев 2014 йил февралида биринчи президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг уйида рейд ўтказишга санкция бергани билан танилган “қудратли прокурор” сифатида эсланади.

Бош прокуратура матбуот хизмати вакили Воҳид Шаропов 27 февраль куни Озодлик билан суҳбатда бу рўйхатда келтирилганларнинг “прокуратура тизимидан четлаштирилганини айтиш” билан кифояланди.

Шаропов ўнга яқин собиқ прокуратура ходими устидан жиноий иш очилганини на инкор қилди¸ на тасдиқлади.

Каримовнинг давлат маслаҳатчиси Мирзиëевнинг “узун ташлаган”арқонига боғландими?

Жамшид Файзиев 2017 йил 2 августидаги видеоселектор пайтида Ўзбекистон президенти тарафидан “биринчи ўғри” дея тамғаланганидан кейин Тошкент вилояти прокурори лавозимидан озод қилинган эди.

Ўзбекистон куч ишлатар тизимларидан бирида ишлайдиган мулозимга кўра¸ ишдан олинганидан кейин Файзиев Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги ҳовлисида назорат остида яшаб келган.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 17 йиллиги муносабати билан "Меҳнат шуҳрати" орденига лойиқ деб топилган адлия катта маслаҳатчиси Жамшид Файзиев 2013 йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг давлат маслаҳатчиси қилиб тайинланган эди. Жамшид Файзиев куч-ишлатар тизимлар ишини мувофиқлаштириш бўйича Каримовга маслаҳат бериш мақомида ишлаган.

Куч-ишлатар тизимлардан бирида ишлайдиган мулозимнинг айтишича¸ “бу лавозимда ишлаш кўпчилик учун хайрсиз тугаган":

- Бу лавозимнинг сирпанчиқлигига тарих гувоҳ. Мана, Файзиев ҳибсга олинди. Ундан олдин шу йўналишда госсоветник бўлган Равшан Муҳиддинов узоқ йилга қамалди. Бу курсида ўтирган Бахтиëр Ғуломов ҳам Анвар Набиевларнинг ҳам лавозимдаги умри қайғули тугаган эди¸ дея эслайди бу суҳбатдош.

"Ўғри" деб тамғаланган прокурор

2013 йили Жамшид Файзиев Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси лавозимида бор-йўғи 9 ой ишлаганидан кейин ишдан олиниб¸ Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланган. Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг Файзиев Тошкент вилоят прокурори лавозмига туширилган эди.

Файзиев 2017 йил 2 августидаги видеоселектор пайтида давлатнинг янги раҳбари ғазабига нишон бўлгани Ўзбекистон телеканалларида намойиш қилинган эди.

Бу кўрсатувда Президент Мирзиëев Каримов давридаги прокуратура ходимларини "ахлат" деб атайди ва уларни "барибир" ўзгартиришга ваъда беради.

"Олдинги қолган ахлатдан, тизимдан, менга бош прокурор қолдирган ўғри тизимидан 20-15 фоиз одамлар юрибди. Жумладан, Файзиев (Тошкент вилояти прокурори Жамшид Файзиев назарда тутилаяпти - таҳририят) ҳам шу тизимнинг одами. Барибир ўзгартирамиз охиригача”,​ - деган эди Мирзиёев.

Айни мажлисда Мирзиёев ўзидан кетганларнинг “думлари” бирин-кетин узилаётгани, тез орада жамият бундай шахслардан тўла тозаланиши борасида мулозимларни огоҳлантирган эди.

“Мен ҳаммасини биламан, Худога шукур. Арқонни узун ташлаб қўйибман, ҳозирча. Дарров тортиб оламиз. Давлат билан ҳеч ким, ҳеч қачон ҳазиллаша олмайди. Ҳеч ким ва ҳеч қачон¸” деган эди Мирзиëев.

Озодлик суҳбатлашган прокуратура ходими¸ Каримов маслаҳатчиси Файзиевнинг янги президент пўписасидан 6 ой ўтиб ҳибсга олинишини “янги раҳбарият сиëсий иродасининг қатъийлиги нишонаси” сифатида баҳолади.

Мирзиëев “ўғри” деб атаган Каримов маслаҳатчиси ҳибсга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00

Қодиров иши доирасидаги “қама-қамалар”?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарига кўра, мамлакат собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олиниб¸ унга нисбатан Жиноят Кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасида ишлайдиган ва исми айтилишини истамаган ходимнинг иддао қилишича, бу жиноят иши доирасида “ўнлаб мулозим сўроқ қилинмоқда".

"Давлат ва халқ мулкини беш қўллаб оғзига тиққанлар рўйхати ҳали узун. Уларга ҳам секин-секин навбат келади"¸ деди Озодлик суҳбатлашган бу мулозим.

Айни пайтда Озодлик “собиқ Бош прокурор иши” доирасида ҳибсга олинганлар ҳақида маълумотларни йиғмоқда.

Сиз бу жараëнга бевосита алоқадор бўлсангиз¸ марҳамат¸ тафсилотларни Озодлик билан ўртоқлашинг.

XS
SM
MD
LG