Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:46

Бош прокуратурада тўққизта янги бошқарма ташкил этилмоқда


Ўзбекистон Республикаси президенти “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади, деб хабар қилди kun.uz сайти.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида:

Ёқилғи-энергетика комплексида қонунчилик ижросини назорат қилиш бўйича Бошқарма;

Молия-банк соҳасида қонунчилик ижросини назорат қилиш бўйича Бошқарма;

Божхона ва солиқ соҳаларида қонунчилик ижросини назорат қилиш бўйича Бошқарма;

Транспорт, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида қонунчилик ижросини назорат қилиш бўйича бошқарма;

Соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонунчилик ижросини назорат қилиш бўйича Бошқарма;

Тадбиркорлик ва инвестициялар ҳуқуқий ҳимояси бўйича Бошқарма;

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижросини назорат қилиш бўйича Бошқарма;

Маъмурий судда ишларни маълум тартибда кўришда прокурор ваколатларини таъминлаш бўйича Бошқарма;

Терговни методик таъминлаш бўйича Бошқарма ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ишга ноюридик мутахассислиги бўлган, керакли билим ва тажрибаси бор юқори малакали кадрларни (иқтисодчи, молиячи, муҳандис, социолог ва бошқалар) ишга қабул қилиш ҳуқуқи тақдим этилди.

XS
SM
MD
LG