Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:40

OzodTarmoq: "Биз билгандик-Биз Кўргандик"лар авлоди тўғрисида яна бир гап


OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Дима Қаюм Фейсбукдаги саҳифасида 27 ноябрда эълон қилган пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Нозим Сафарини "Биз билгандик биз кутгандик" қиз билан интервьюсини кўриб бир воқиа ёдимга тушди...

Тошкентдан бир раҳбар акамиз кутубхонамга китоблар билан ташриф буюришди. Журналистлар, тв ва ўқувчи ёшлар келди. Катта тадбир бўлди.

Совғаларни қабул қилиб олдим. Ташаккурларимни айтдим.

Бир гўзал худди шу қизимиздай тошиб интервью берар экан ўқитувчи хотиним бир менга бир у қизга қаради. У қиз эса шундай гапирар эдики "биз билгандик" дамини оларди... кутубхонамни ҳамма китобини ўқиганини, ҳаркуни келишини ва хозирги кунда Чол ва Денгиз китобини ўқиётганини айтди...

Хотиним ҳамма кетганидан сўнг у қизни росса сўкибди.. чунки у қиз ҳечқачон кутубхонамизга келмагани, ҳечқачон китоблар олмагани аён бўлди...

Ростдан ҳам айб унда эмас!

Уни шундай тарбиялашди!

Уни шундай шакиллантиришди!

Энди уни устидан кулишётганида ўша режиссёрлар ўзларини чеккага олиб жим туришибди...

У қизни мен ҳам ҳечқачон кўрмаганман ва ҳали ҳам бирор марта китоб олиш келмади...

Афсус шундай қобилятли қизларимиз қуруқ маддох бўлиб қолиши ачинарли...

XS
SM
MD
LG