Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:21

OzodTarmoq: "Кун.узда виждонли, принципли одамлар ҳам борлигини биламан"


OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Нурбек Алимов 18 ноябрда ўзининг Телеграм каналида эълон қилган​ пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Ўзимни босишга харакат қилдим, а то судга бервориши мумкин эди кун.уз (Хотя улар билан келишиб кетиш осону)

Катта жанг пайтида, жанга чорлаган одамлар томонидан ташлаб кетилиш ғалати а? Амир Хусайн сука казёллик қилиб ташлаб кетганидаги Темурни холатини тушуняпман.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев принципсизликда айблаганмиди журналистларни? Хақ бўлиб чиқяпти шекил? Ўзбекмизда келишиб кетаверамиз шунақа. Кун.узчиларни рахбарлари ўзлари айтганидек бу фақат бизнес проект экан. Энди, яна бирор йилдан кейин бошқа рамс бўлса, Хоким айтгандиму принципларинг йўқ продажныйсанлар деб чиқса ёмон ейди кун. Бу масалада ягона нарса Хокимга қарши иш очилишида кунни журналюгалари гувох ва даъвогар сифатида қатнашиши эди. Кун сотди, хаммани. Абсолютно.

Кун узда виждонли, принципли одамлар ҳам борлигини биламан, балки уларни ўзлари шокда тургандур хозир. Бу ортингда турган халқ, сени қўллаб қувватлаган блогерларни юзига балғам билан тупурворишдай иш бўлди. Ўзбекистон тарихида биринчи мартта катта прецедент бўлиши мумкин эди. Эртага Жоха бирортамизни сувда чўкдирворса, кун уз ха биз келишвоганмиз деб балки умуман ёзмас ҳам бу темада.

Дўстлар, блогерлар биз бу майдонда ёлғиз қолдик, аммо биз билан сотилмас принципларимиз бор. Кечаги Юлдуз Усмоновадан кун узни унчалик ҳам фарқи қомади. Қусгим келяпти бу ишларни кўриб. Энг циничный тарафи шундаки Кун.узни баёнотидаги "бу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраймиз, зеро фақат икки тарафгагина тегишли бу низо " деган сўзлар бўлди. Агар бу шундай бўлганида, мен умуман аралашмаган бўлар эдим. Бу масала бутун Ўзбекистон журналистларига тегишли. Биз сизларни кунуз бўлганингиз учун ҳимоя қилмадик, журналист бўлганлигингиз учун гапирдик.

Биз бу масалани гапиришни тўхтатмаймиз. Яраланган қуш ҳамон учмоқда...

Фазилатим кам ила кўстим,
Сизга аён олмоқ керак тан.
Ўзим мерган бўлмагач дўстим,
Кимларнингдур отган ўқиман!

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG