Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:15

OzodTarmoq: "Ҳаво совуқ. Этаги оёғимнинг бетига етадиган пахтали тўн тиктираман"


OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

«Ўзгидромет» матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий ҳафта совуқ бўлади — кундузи ҳаво ҳарорати +3 даражагача илийди, тунги ҳарорат эса баъзи ҳудудларда -12 даражага тушиши мумкин. Ёғингарчилик кутилаётгани йўқ.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Раҳимжон Раҳмат Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Шамол ҳаммаёқни музлатиб, ҳавони совитиб юборади.
Кечасиминан бир неча марта совқотиб уйғондим.
Печкамда олов ёнаётган эса-да, совуқ қаттиқ эди, уйимни музлатиб юборди, катта кўрпанинг тагида оёғимни, бошимни букиб ғужанак бўлиб ётдим.

Уйғонганда печкани қучоқлаб исинай девдим, унинг ўзи совқотяпти экан. Нимани қучоқлаб исинай деб хонамни алангладим, электропечни топдим, шуни токка уладим. Тефалга чой қўйдим. Қайнади. Катта пиёлада тўлдириб занжабил чой ичдим, ичимга иссиқ кирди, дилдирашларим кетди.

Шундай. Биз томонда совуқ шамол эсяпти.
Икки кун шилта-шилта ёмғир ёғди, қор ёғмади. Кеча кечқурундан совуқ шамол эсяпти.

Шу йил ёзда атай ўзимга мослаб узун ва катта кўрпа қовитгандим, ҳозирги совуқда шу кўрпа жонимга оро киряпти. Бўйим учун, унча-мунча кўрпадан оёғим чиқиб қолади, шу сабаб ўзимга мослаб тиктирганлим кўрпани.

Энди пахтали тўн тиктираман! Кенг-мўл, пахтаси қалин тўн. Этаги оёғимнинг бетига етсин. Роса иссиқ бўлади. Совуқ шамоллар писандмас.
Товба. Ҳаво совуқ. Газ паст ёки йўқ. Камига кийимларимиз ҳам ғариб.

Китайнинг шалдир-шулдир курткаси танангни иситмайди.
Чиройли кўринай деб нобоп китай кийимлар киясан, лекин кун бўйи белинг, иккала бутингни ораси совқотиб юради. Шу яхшими энди? Нега ўзимизнинг иқлимимизга мос пахтали кийимлар кийишни унутдик? Ўзбек бўлиб кўринишдан уяляпмизми?

Нега оддий ипли шолча ишлаб чиқарилмаяпти? Нега жунли адеалларимиз йўқ? Қоқсанг, охаксимон кукун тўкиладиган, мижози совуқ китайпалосларга қолди кунимиз! Нега оддий зарурий буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўёлмаяпмиз?

Асосий айб - ўзимизда, онгимизда! Ташқи чиройга учамиз! Сифатли миллий кийимлар қолоқлик белгиси бўлиб қолган. Арзонга ўчмиз.

XS
SM
MD
LG