Линклар

Шошилинч хабар
04 октябр 2024, Тошкент вақти: 19:51

Ислом Каримов уй қамоғида қолаëтган онасининг соғлиғи ëмонлашганини иддао қилди


Ўзбекистон марҳум президентининг набираси кичик Ислом Каримов олдинлари ҳам онасининг вазияти ҳақида бир неча марта ваҳимали баëнот берган.
Ўзбекистон марҳум президентининг набираси кичик Ислом Каримов олдинлари ҳам онасининг вазияти ҳақида бир неча марта ваҳимали баëнот берган.

14 февраль куни Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич набираси¸ Лондонда яшаëтган кичик Ислом Каримов Тошкентда уй қамоғида сақланаëтган онасининг саломатлиги ëмонлашгани ва унга тиббий ëрдам кўрсатилмаëтганини иддао қилди.

Бу мурожаат кичик Ислом Каримовники эканига ишониладиган Instagram саҳифасидан олинди.
Бу мурожаат кичик Ислом Каримовники эканига ишониладиган Instagram саҳифасидан олинди.

Шу муносабат билан Instagram орқали президент Мирзиëевга мурожаат қилган Ислом Каримов¸ ундан ўзи ва синглисини “эшитиш”ни сўради.

Кичик Ислом Каримовга оид экани айтиладиган Instagram саҳифаси.
Кичик Ислом Каримовга оид экани айтиладиган Instagram саҳифаси.

Бундан олдинги ëзувларида Ислом Каримов онасининг янги раҳбарият олиб бораëтган ишларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб¸ бу лойиҳаларга молиявий кўмак беришга тайëрлигини билдирган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси¸ Ислом Каримовнинг 14 февраль кунги иддаосини “асоссиз” деб атади.

Ўзи яшаëтган Лондонда севишганлар куни байрам қилинган 14 февраль куни Гулнора Каримованинг ўғли 26 яшар Ислом Каримов президент Шавкат Мирзиëевга мурожаат билан чиқди.

Бу мурожаат Ислом Каримовга оид эканига ишониладиган Instagram саҳифасида эълон қилинди.

Бу мурожаат кичик Ислом Каримовники эканига ишониладиган Instagram саҳифасидан олинди.
Бу мурожаат кичик Ислом Каримовники эканига ишониладиган Instagram саҳифасидан олинди.

Тушунарсиз сабабларга кўра¸ онамга гипертоник кризисга борадиган даражада ноинсоний босимлар қилинаяпти, ёнига врачларни қўйишмаяпти. Қилинаётган провокациялардан ишимизнинг силлиққина ёпилиши кимгадир ёқмаяпти. Қандайдир кучлар раҳбариятни, унинг ишларини ёмонотлиқ қилишга уриняпти”¸ деган Ислом Каримов¸ Мирзиëевга “бобосининг шогирди” сифатида мурожаат қилаëтганини ëзади.

Ёшлигимиздан биз таниган, ўзини бобомизнинг шогирди деб билувчи президентдан мени ва синглимни эшитишни сўрайман. Синглим шу кунларда онам билан бирга бўлишга мажбур қолди. Юраги хаста, врачларни ёнига қўйишмаяпти. Онам ва синглимнинг соғлигидан хавотирдаман”¸ дейилади Ислом Каримов мурожаатида.

Бу мурожаатга муносабат билдирган Ўзбекистон Бош прокуратураси уни асоссиз дея инкор қилди.

Гулнора Каримованинг олдига врачларнинг киришида ҳеч бир тўсқинлик йўқ, шу жумладан, ўзи кўрсатган врачлар учун ҳам, унга ҳеч бир босим ўтказилаëтгани йўқ, ўғлининг иддаоси асоссиз!​", дейилади Бош прокуратуранинг Ислом Каримов мурожаати муносабати билан Озодликка берган жавобида.

Ислом Каримовнинг Instagramдаги мурожаатидан уч кун олдин унинг синглиси Имонники эканига ишониладиган Instagram саҳифасида она-қиз Каримоваларнинг ҳазил сурати пайдо бўлган эди.

Бу сурат Имон Каримованики эканига ишониладиган Instagram саҳифасидан олинди.
Бу сурат Имон Каримованики эканига ишониладиган Instagram саҳифасидан олинди.

Махсус аппликация ëрдамида ўзгартирилган ҳазил суратдан¸ Имон ва Гулнора деб кўрилган аëлларнинг яхши кайфиятда экани англашилган эди.

Ўзбекистон расмийлари ҳозиргача Гулнора Каримованинг қаерда¸ қандай вазиятда сақланаëтгани ҳақида расмий маълумот бермаган.

Тошкент ҳукуматига яқин мулозимлар Озодликка Каримованинг ўтган йил ëзида жазони ўташ муассасасидан Тошкентдаги ўз квартираларидан бирига кўчирилгани ва бу ерда уй қамоғида сақланаëтганини билдирган эди.

14 февраль куни Озодлик гаплашган Гулнора Каримова вазиятидан билвосита хабардор мулозим¸ унинг ташқи дунëдан мутлақ узиб қўйилгани¸ Швейцариядаги адвокати билан учрашишига ҳам рухсат берилмаëтганини билдирди.

2017 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси эълон қилган расмий баëнотга кўра¸ Гулнора Каримовага Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Айни пайтда унга нисбатан қўйилган бошқа қатор айблар бўйича тергов жараëнининг давом этаëтгани айтилади.

XS
SM
MD
LG