Линклар

Шошилинч хабар
04 октябр 2024, Тошкент вақти: 19:51

Ислом Каримов: Онам мамлакатдаги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди


Ислом Каримов (ВВС Ўзбек хизматига берган видеоинтевьюсидан олинган кадр)
Ислом Каримов (ВВС Ўзбек хизматига берган видеоинтевьюсидан олинган кадр)

Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси, Британияда яшаётган 25 яшар Ислом Каримов ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида қолдирган постида онаси – Гулнора Каримованинг ижтимоий ҳаётга қайтишига ишора қилди.

"Мамлакатимизнинг янги раҳбарияти ташаббуси билан кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда ва улар Ўзбекистонга яхшироқ келажакни таъминлайдиган қудратли базани қуришга имконият беради. Шунинг учун онам молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича мамлакатдаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди",- деган Ислом Каримов.

Унинг ёзишича, онаси – Гулнора Каримова мамлакатдаги жараёнларга "молиявий ва жисмоний" ёрдам қилишга ваъда беради.

Гулнора Каримова қаерда?

2017 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси Бош прокуратура расмий сайтида "Г.Каримовага нисбатан жиноят ишлари юзасидан хабар" эълон қилган эди.

2-3 октябрь кунлари Бош прокуратура расмий сайтидан топилмаган бу ҳужжатда¸ Гулнора Каримовага Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани айтилган.

3 октябрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси "Гулнора Каримованинг қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтамокда"¸ деган баëнотни яна бир бор такрорлади.

4 сентябрь куни Стокҳольм судида бошланган маҳкама жараëнида швед прокурори Гуннар Стетлер¸ Гаяне Авакян¸ Рустам Мадумаров каби Гулнора Каримовага яқин шахслар номига очилган оффшор ширкатлари¸ уларга қарашли акция ва бошқа бойликларнинг асл эгаси айнан Гулнора Каримова эканини тасдиқловчи фактларни тақдим этгани ҳақда Озодлик хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG