Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2019, Тошкент вақти: 03:33

ОАВ: Гулнора Каримованинг қизи Имон Лондонга учиб кетди


Гулнора Каримова ўғли Ислом билан. Россия ТВсида намойиш қилинган фильмдан кадр.

Ўзбекистон собиқ президентининг невараси, Гулнора Каримованинг қизи - Имон Каримова, афтидан, ўтган жума куни Тошкентдан Лондонга учиб кетган, деб хабар қилди fergana.ru ахборот агентлиги Instagramнинг Stories ("Воқеалар") бўлимидаги фотосуратларга таяниб. Суратлар 24 соатдан сўнг автоматик равишда ўчирилади.

Фотосуратларнинг бирида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Лондондаги Хитроу аэропортига учиб борадиган HY201 рейсига Имон Каримовага тегишли ўтириш талони муҳрланган. Сана: 28 сентябрь 16:20.

Гулнора Каримованинг қизи Имонга тегишли эканлигига ишонилаётган учиш талони
Гулнора Каримованинг қизи Имонга тегишли эканлигига ишонилаётган учиш талони

Иккинчи фотосуратда эса рус тилида қуйидаги сўзлар ёзилган :«Ҳар ким ҳам бузиб киролмайди. Тошкентдан учиб кетаётганда ўз «devices» ларингизни эҳтиёт қилинг, чунки компьютеримни текширишгани каби, уларни ҳам бузиб кириб, текширишлари мумкин. Лекин бундай ҳолат агар сизни бир пайтнинг ўзида “кузатиб”, ғамхўрликлик қилаётганларида юз бериши мумкин».

Бобоси номи берилган аэропортда Имон Каримованинг компьютерини синчиклаб текширишган кўринади. Имоннинг сўзларига кўра, шу сабаб рейс бир ярим соатга кечиктирилган. (Flightradar24 портали маълумоти 28 сентябрь куни мазкур рейснинг кечиктирилганини тасдиқлайди).

"Лондонда Имоннинг акаси - Ислом Каримов истиқомат қилади. Норасмий маълумотларга кўра, уларнинг онаси - Гулнора Каримовага нисбатан ноқонуний равишда катта миқдорда пулларни ўзлаштирганлик учун тергов ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, бир неча Европа мамлакатларида ҳам Гулнора Каримовага нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган", деб эслатган сайт ўз ўқувчиларига.

Сайтга кўра, Имон Каримова узоқ вақт Тошкентда “четга чиқарилмас шахс” сифатида яшаган. Унинг акаси Исломни ҳам Тошкентга киритмайдилар.

XS
SM
MD
LG