Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2019, Тошкент вақти: 05:51

АҚШ янги элчиси Тошкентга келиши арафасида ўзбек халқига ўзбекча мулозамат қилди(ВИДЕО)


Розенблюм Каримов ўлимидан уч кун ўтиб Тошкентга келган АҚШ делегациясига раҳбарлик қилган эди.

2019 йил 12 май куни АҚШ Давлат департаментида мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида қасамëд қилган Даниэл Розенблюм Тошкентда иш бошлаши арафасида ўзбекистонликларга ўзбекча видеомурожаат қилди.

“Ўзбекистон тарихининг энг муҳим ва қизғин даврида мен АҚШ вакили этиб тайинландим. Биз президент Мирзиëевнинг кенг кўламли ислоҳотларини олқишлаймиз. Айниқса¸ миллий таълим соҳасидаги ислоҳотлар қизиқтиради. Халқ келажаги учун ëшлар таълим-тарбиясидан муҳимроқ нарса йўқ”¸ дейди Розенблюм АҚШ элчихонаси расмий сайти тарқатган видеомурожаатида.

30 йиллик дипломатик тажрибага эга Даниэл Розенблюм АҚШ ва халқаро дипломатик доираларда катта ҳурматга эга мутахассис.

2018 йил 28 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тавсия қилинган Розенблюм¸ 2019 йил 11 апрель куни АҚШ Сенати томонидан бу лавозимга тасдиқланди.

2008 йилдан элчиликка тайинлангунга қадар Даниэл Розенблюм АҚШнинг Марказий Осиë сиëсатини белгилашга муҳим роль ўйнаган.

2008-2014 йилларда АҚШнинг Европа¸ Евроосиë ва Марказий Осиëга кўрсатадиган ëрдамини мувофиқлаштирувчи бўлган. Бу ëрдам миқдори йилига бир миллиарддан доллардан кўпроқни ташкил қилган.

2014 йилдан ҳозирга қадар АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган Розенблюм бу лавозимда¸ минтақа¸ хусусан¸ Ўзбекистонга бир неча бор сафар қилган ва президент Каримов билан учрашган.

Тошкентга қилган сафарлари давомида Розенблюм фуқаролик жамияти¸ сўз ва матбуот эркинлиги ¸ шунингдек инсон ҳақлари вазиятига алоҳида эътибор кўрсатиб келган.

Ислом Каримов вафотидан саноқли кунлар ўтиб Тошкентда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган Розенблюм:

- У ëки бу давлат раҳбариятидаги ҳар қандай ўзгариш мураккаблик келтириб чиқаришини биламиз. Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга нисбатан бизнинг ўзгармас содиқлигимизни кўрсатмоқчиман, деган эди.

"АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиш орзуим амалга ошди. Ўзбекистон тарихи¸ маданияти ва халқи ҳақида кўпроқ ва чуқурроқ ва АҚШ билан Ўзбекистон муносабатларини янада яқинлаштиришга ҳисса қўшишни орзиқиб кутаяпман. Бир ой ичида учрашишга интизорман”¸ деди Розенблюм Вашингтонда ўтказилган қасамëд маросими ва ўзбекистонликларга қилган видеомурожаатида.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

Алоқадор

XS
SM
MD
LG