Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2019, Тошкент вақти: 18:02

Ўзбекистондаги миссияси якунланаётган АҚШ элчиси Памела Спратлен "Дўстлик" ордени билан тақдирланди


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ўзбек қизлари билан.

Президент Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Памела Спратленни қабул қилди ва уни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, учрашувда Шавкат Мирзиёев АҚШ элчиси кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон – АҚШ алоқаларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшганини таъкидлади.

АҚШ Сенати 18 сентябрь куни Дэниел Розенблюмни Памела Спратленнинг ўрнига элчи лавозимига тасдиқлаган эди.

Бунга қадар АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари бўлиб ишлган Дэниел Розенблюмнинг элчилик лавозимига тавсия қилингани тўғрисида 29 июнь куни хабар берилган.

Розенблюм Давлат Департаментидаги мавқеидан келиб чиқиб, Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан яхши таниш.

“2014 йилдан бошлаб, мен Марказий Осиё мамлакатларига, жумладан, Ўзбекистонга нисбатан сиёсатни шакллантириш ва дипломатик муносабатларни бошқариш билан шуғулландим”, деб ёзади Розенблюм таржимаи ҳолида.

XS
SM
MD
LG