Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2022, Тошкент вақти: 22:47

Россия уй-жойларга «юқори аниқликдаги» ракеталарни отяпти. Қурбон ва ярадор кўп. Уруш хроникаси

Урушнинг 277-куни

Херсон вилояти озод қилинганидан кейин камида 32 киши Россия ракеталари қурбони бўлди ва яраланди.

Украина фавқулодда хизматлари Днепрда ракета зарбаси жойида ишламоқда

Тбилисида россиялик ва украиналиклар Украинадаги урушга қарши намойишга чиқди.

Урушни ўрганиш институти навбатдаги ҳисоботида Украинадаги фронт чизиғидаги ҳужум операциялари кучли ёмғирлар туфайли секинлашгани, бироқ об-ҳаво шароити ўзгарганда яна авж олиши мумкинлигини ёзди.

Украинада очарчилик қурбонларини хотирлаш кунида дон экспорти бўйича саммит бўлиб ўтди.

26 ноябрь куни ўн икки нафар украиналик ҳарбий асир Россия билан асир алмашинув келишуви доирасида озод этилган.

Рус ҳарбийлари Россия назоратидаги Каховка сув омборида ўз позицияларни ушлаб турибди.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби: Россия армиясининг ҳужумининг асосий йўналиши ҳозир Бахмут ва Авдиивкадир.

19:58 24.11.2022
VADYM KHLUPIANETS
VADYM KHLUPIANETS

Украиналиклар жангда ўлдирилган санъаткор билан видолашди

Украиналиклар 24-ноябр куни рус босқинчиларига қарши курашда қатнашган ва шарқий фронтда снайпер томонидан ўлдирилган 26 ёшли балетчи учун мотам тутдилар.

Киевдаги Миллий опера театри ходими Вадим Хлупянец Донецк вилояти шарқидаги стратегик аҳамиятга эга Бахмут шаҳри яқинидаги жангда ҳалок бўлди.

Аскарлар унинг тобутини театрга олиб боришди, у ерда санъаткорлар ва ходимлар Вадим билан хайрлашиш учун саф тортдилар. Маросим тугаб, тобут олиб кетилаётганда уни охирги марта олқишлашди.

Вадимнинг қўмондони Денис Попов мотам тутувчиларга мурожаат қилиб, уларга: "Украинанинг энг яхши ўғиллари ўлмоқда", деди.

Хлупянец Донецкда туғилган ва уруш бошида Украина Қуролли кучлари сафига кўнгилли бўлиб қўшилган эди.

19:43 24.11.2022

Зленский БМТдан Россияга қарши кескин чора кўришни сўради

Украина президенти Владимир Зеленский Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига Россиянинг инфратузилма обектларига ҳужумлари юзасидан мурожаат қилиб, Россия ҳаво ҳужумларини тўхтатиш учун чора кўришни сўради.

Кеча Россиянинг Украина бўйлаб берган оммавий ракета зарбалари натижасида Киевда атом элэктр станциялари тўхтатилди ва бир қанча тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.

“Биргина бугуннинг ўзида 70 та ракета келиб тушди. Бу терроризмнинг русча формуласи. Барча ракеталар бизнинг энергетика инфратузилмамизга қарши йўналтирилди. Шунингдек, турар-жой бинолари, касалхоналар, мактаблар, транспортларга ҳам зарар етди. Россиянинг террори нафақат Украинада, балки қўшни Молдовада ҳам блекаутга сабаб бўлди”, деди Зеленский БМТ Хавфсизлик Кенгашига қилган онлайн видеомурожаатида.

Украина дунёдан кечаги ҳаво ҳужумларига "жуда қатъий муносабат" билдирилишини кутмоқда, дея қўшимча қилди Зеленский.

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқига эгалигини ҳисобга олинса, кенгаш Зеленский мурожаатига жавобан бирор чора кўриши даргумон.

Зеленский Россияни унинг ҳаракатларига оид ҳар қандай қарорга овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишга чақирди:

“Биз бир халқаро террорчининг тутқуни бўла олмаймиз. Россия энергия генераторини биз учун БМТ Низомидан ҳам муҳимроқ воситага айлантириш учун қўлидан келганини қилмоқда."

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд “Путин Украина халқини азоблаш учун келаётган қишдан яққол қуроль сифатида фойдаланмоқда"дея фикр билдирди.

Россия президенти "мамлакатни совуқда қолдириб, бўйсундиришга ҳаракат қилмоқда", дея қўшимча қилди АҚШ дипломати.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя эса бунга жавобан Зеленскийнинг видеомурожаати кенгаш қоидаларига зид эканлигидан шикоят қилиб, Украина ва унинг Ғарбдаги иттифоқдошлари томонидан янграган айбловларни “асоссиз таҳдид ва ультиматумлар” дея рад этди.

Небензя, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг Россия ракеталарига қарши отган ракеталари Украина инфратузилмасига ҳамда тинч аҳоли ҳудудларига қулаб зарар етказганини иддао қилиб, Ғарбни Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказишни тўхтатишга чақирди.

18:44 23.11.2022

Зеленский: Украина иссиқлик ва сув билан таъминловчи "енгилмас марказлар"ни ташкил қиляпти

Россия қишда элeктр станциялари ва бошқа иншоотларни ишдан чиқарадиган бўлса, украиналиклар асосий коммунал хизматлар юзасидан “енгилмас марказларга” мурожаат қилишлари мумкин, дея маълум қилди Владимир Зеленский.

"Биз бутун мамлакат бўйлаб аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги лойиҳамиз - "енгилмас марказлар"ни ёълга қўйишда давом этяпмиз. Ҳозиргача 4000 та шундай марказлар барпо этилди, яна кўплари қурилиш жараёнида. Агар Россия яна оммавий зарбалар беришни бошласа ва бир неча соат ичида элeктр қуввати тикланмаслиги аниқ бўлса, шунда бу енгилмас марказлардан фойдаланамиз”.

Россиянинг оммавий ракета ҳужумлари натижасида бир вақтнинг ўзида 10 миллион украиналик узоқ вақт давомида элeктр қувватидан узилиб қолди. Украина миллий элeктр тармоқлари оператори етказилган зарар миқдори жуда катта эканлигини билдирди.

“Ишончим комил, бир-биримизга ёрдам бериш орқали барчамиз биргаликда бу қишдан ўта оламиз”, деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида.

Украина ҳукумати шу ой бошида Россия кучлари чиқиб кетган Херсон шаҳрида ҳам худди шундай фавқулодда ёрдам пунктларини ташкил қилган эди. Шаҳар марказида ташкил этилган бундай пунктларда одамлар келиб телефонларини қувватлантиришган.

18:41 23.11.2022

Рим папаси Украинанинг урушдан тортаётган азоб-уқубатларини Совет давридаги геноцидга уриниш билан қиёслади

Рим папаси Франсиск украиналиклар бугун босқиндан азият чекаётганини таъкидлар экан, урушни Совет раҳбари Иосиф Сталин 1930 йилларда халқни очарчиликка дучор қилган “даҳшатли геноцид”га қиёслади.

Франсис бу ҳақида Авлиё Питер майдонида минглаб одамлар олдида қилган чиқишида гапирди.

"Келаётган 26 ноябрда Сталин томонидан сунъий равишда юзага келтирилган 1932-33 йиллардаги очарчилик қурбонларини хотирлаймиз. Келинг, ушбу геноцид қурбонлари ва миллионлаб украиналиклар учун ибодат қилайлик. Бугун босқиндан азият чекаётган болалар, аёллар, қариялар учун ибодат қилайлик.”

Юзлаб йиллар давомида украин тили ва украин маданияти, миллий ўзига хослигининг ҳар қандай кўриниши дастлаб Россия империяси, кейинчалик Совет давлати томонидан йўқ қилиб келинди.

Россия февраль ойида Украинага бостириб кирганидан бери Рим папаси Франсис деярли барча оммавий чиқишларида Украинани тилга олиб келади ва уруш ядро қуролидан фойдаланиш хавфини кучайтираётганини ҳамда бу назорат қилиб бўлмайдиган глобал оқибатларга олиб келишидан огоҳлантириб келади.

Ўтган ой папа Россия президенти Владимир Путиндан Украинадаги "зўравонлик ва одамларни ўлдириш"ни тўхтатишни сўради.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG