Линклар

Шошилинч хабар
06 июл 2025, Тошкент вақти: 08:58
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

18:36 23.11.2022
Ukraine, Kherson. Reuters
Ukraine, Kherson. Reuters

Херсонликларнинг газ ва чироқсиз бир куни

Украина жанубидаги яқинда озод қилинган Херсон аҳолиси оловда овқат пишириб кун кечирмоқда. Шаҳар ҳали ҳануз электр, сув ва иситиш тизимисиз қолмоқда.

Украина Херсондан чекинган рус кучлари муҳим инфратузилма обектларига зарар етказгани ҳамда шаҳарни электр, сув ва газ таъминотисиз қолдирганини айтмоқда.

"Бир неча ҳафтадан бери элэктр токи йўқ. Ювиниш ва кир ювиш учун сув йўқ. Мен кечки 7 ларда уйга келаман, ўчоқда пиширилган овқатни ейман ва ухлашга ётаман", деди Сергей исмли маҳаллий аҳоли вакили.

Бир гуруҳ қўшнилар биргаликда ўзларида бор маҳсулотларни қўшиб шўрва тайёрлашмоқда. Баъзилар овқатни пишириш учун ўтин теришга кетган.

Яна бир маҳаллий турғун Валерия Хайдтнинг айтишича, жамоавий руҳ одамларга қийинчиликларни енгишга ёрдам бериб, уларга умид бахш этмоқда.

"Ҳар ким қўлидан келганича ёрдам беради, биз ҳам ёрдам берамиз. Биз бирга яшаймиз. Ҳозир на иш, на пул йўқ. Боримизни ўртага ташлаб, овқат қиляпмиз. Ҳаммамизнинг фарзандларимиз бор".

Хайдт ва унинг қўшнилари Рождество ва Янги йил арафасида шаҳарда асосий коммунал хизматлар тикланишига умид қилмоқда.

"Электр ва сув таъминотни тиклаш устида иш олиб борилаётганини айтишди. Умид қиламизки, ҳаммаси Янги йилга қадар тикланади. Электр токи ва сув энг зарурий эҳтиёж. Қай тарзда овқат пиширишимиз муҳим эмас, муҳими омон қолишимиз”, - дейди Сергей.

18:30 23.11.2022

Украинада шифохона ўққа тутилиши натижасида бир чақалоқ нобуд бўлди

Ўтган кеча Украина яна ўққа тутилиши натижасида уч киши, жумладан янги туғилган чақалоқ қурбон бўлди. Бу ҳақда Украина президенти офиси маълум қилди.

Хабарга кўра, кечаси Россия армияси Запорожье вилоятининг Волнянска шаҳри касалхонасининг туғруқ бўлимига С-300 ракеталари билан зарба берган. Ҳужум чоғида икки кун олдин туғилган ўғил бола нобуд бўлгани айтилмоқда.

Шунингдек, икки шифокор жабрланган, улардан бири оғир аҳволда. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Запороже вилояти жанубидаги туғруқхонага ракета ҳужуми натижасида янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлганидан кейин Россияни “террор ва қотиллик”дан фойдаланадиган “террорчи давлат” деб атади.

Зеленский Запороже вилояти марказидан 18 километр узоқликда жойлашган Волнянскадаги касалхонага уюштирилган ҳужумдан сўнг Фейсбукда “Душман тўққиз ой давомида эриша олмаган нарсасига террор ва қотиллик билан эришишга қарор қилди ва бунга эриша олмайди ҳам!» деб ёзди.

«Бунинг ўрнига, бизнинг мамлакатимизга олиб келган барча ёвузликлар масъулияти унинг бўйнида қолади", дея қўшимча қилди у.

Ҳужум шарқий Донецк ва Луганск вилоятларида жанглар авж олган бир вақтда юз берди.

Бундан ташқари, Россия ҳарбийлари Харьков вилоятидаги Купянск шаҳрига ҳам зарба берди. Ракеталар турар-жой биноси ва поликлиникага тушган, маҳаллий мактаб биноси қисман вайрон бўлган. Ҳужум натижасида икки киши нобуд бўлган.

18:25 23.11.2022

Буюк Британия Украинага ҳарбий вертолётлар етказиб беради

Буюк Британия Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери илк бор Киевга ҳарбий вертолётлар етказиб беради.
Бу ҳақда Қироллик мудофаа вазири Бен Уоллес маълум қилди.

“Би-би-си” аниқлик киритишича, Украинага учта Sea King армия вертолётлари берилади, битта вертолёт аллақачон Украина армияси топширилган ҳам.

Сўнгги олти ҳафтада украин учувчилари Буюк Британияда ушбу русумдаги вертолётларни бошқариш ва уларнинг техник ҳолатини сақлашни ўрганганлар. Машиналар асосан қидирув-қутқарув амалиётларида қўлланиши айтилмоқда.

Вазир Бен Уоллесга кўра, Буюк Британия Украинага қўшимча равишда 10 минг дона артиллерия снаряди етказиб беради.

12:52 23.11.2022

Россиядан Шимолий Европага нефть етказиб бериш 90 фоизга камайди

Февраль ойидан бери Россиядан Шимолий Европага нефть етказиб бериш кўрсаткичи 90 фоизга камайди. Аввал суткасига 1 миллион 200 минг баррел нефть етказиб берилаётган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич суткасига 95 минг баррелни ташкил этмоқда. Икки ҳафтадан кейин эса Россия нефтига Европа санкциялари амалга киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Европага денгиз йўли орқали нефть етказиб бериш бугунги кунда фақат Роттердам йўналишида амалга оширилмоқда, деб таъкидлади агентлик.

Литва, Франция ва Германия рус нефти импортини бир неча ой олдин тўхтатган эди. Сентябрда Польша ҳам нефть сотиб олишни тўхтатди. Бугунги кунда Россия нефтининг тўртдан уч қисми денгиз орқали Осиёга ташилмоқда. Ҳиндистон Россия нефтини арзон баҳода сотиб олмоқда.

Агентликнинг маълум қилишича, Россия нефть экспорти суткасига 2,57 миллион баррелгача озайди. Хитой, Ҳиндистон ва Туркия суткасига 2,45 миллион баррел нефтни арзон баҳода сотиб олмоқда.

Октябрда Россия Ҳиндистонга кунига 1 миллион баррел нефть сотди ва бу мамлакатнинг энг йирик нефть таъминотчисига айланди. Айни пайтда Ҳиндистон ширкатлари Россиядан нефть сотиб олишга буюртма бермаган. Чунки Россияга жорий этилажак янги санкцияларнинг саккизинчи пакетида 5 декабрдан денгиз орқали ЕИ, АҚШ,Канада ва Японияга нефть экспорт қилишга эмабрго қўйлиши назарда тутилган.

Шунингдек, мазкур санкциялар доирасида бошқа давлатларнинг бандаргоҳларида Россия нефтининг нархи бир баррель учун белгиланган меъёрдан ошса, уни суғурта қилиш ва ташиш тақиқланади. Ҳозирча Россия нефтининг нархи аниқлангани йўқ, бироқ уни бир баррел учун 63-64 доллар атрофида белгилаш назарда тутилмоқда.

Кремль нефтни ўзи учун манфаатли бўлмаган нархларда сотишдан воз кечиши ва нефть қазиб олишни қисқартириши мумкинлигини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG