Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2022, Тошкент вақти: 00:29

Россия уй-жойларга «юқори аниқликдаги» ракеталарни отяпти. Қурбон ва ярадор кўп. Уруш хроникаси

Урушнинг 277-куни

Херсон вилояти озод қилинганидан кейин камида 32 киши Россия ракеталари қурбони бўлди ва яраланди.

Украина фавқулодда хизматлари Днепрда ракета зарбаси жойида ишламоқда

Тбилисида россиялик ва украиналиклар Украинадаги урушга қарши намойишга чиқди.

Урушни ўрганиш институти навбатдаги ҳисоботида Украинадаги фронт чизиғидаги ҳужум операциялари кучли ёмғирлар туфайли секинлашгани, бироқ об-ҳаво шароити ўзгарганда яна авж олиши мумкинлигини ёзди.

Украинада очарчилик қурбонларини хотирлаш кунида дон экспорти бўйича саммит бўлиб ўтди.

26 ноябрь куни ўн икки нафар украиналик ҳарбий асир Россия билан асир алмашинув келишуви доирасида озод этилган.

Рус ҳарбийлари Россия назоратидаги Каховка сув омборида ўз позицияларни ушлаб турибди.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби: Россия армиясининг ҳужумининг асосий йўналиши ҳозир Бахмут ва Авдиивкадир.

19:58 4.11.2022

АҚШ Киевни қўллашда давом этади

Киевга ташриф буюрган икки АҚШ сенаторлари демократ Крис Кунс ва республикачи Роб Портман келаси ҳафта АҚШда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлардан кейин ҳам Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

“Қўшма Штатлар азалдан озодлик учун курашган давлат бўлиб келган. Ҳозирги уруш эса бугунги дунёдаги озодлик учун энг муҳим курашдир”, деди Кунс.

Ташриф сайловда фаворит республикачилар Украинага ёрдамни сусайтириши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар фонида содир бўлди. Бироқ сенатор Портман буни рад этди:

“Шубҳасиз, Украинада содир бўлаётган воқеалар республикачилар эътиборини тортади, чунки бу бизнинг миллий хавфсизлигимиз манфаатларига бевосита боғлиқ. Владимир Путин ғалаба қозонишига йўл қўйиб беришнинг оқибатлари ҳақида ўйлаб кўринг”.

20:01 4.11.2022

Путин: Херсон аҳолисини эвакуация қилишимиз шарт

Россия президенти Владимир Путин 4 ноябрь куни Херсондаги тинч аҳоли хатарли ҳудудлардан эвакуация қилиниши шарт, деди.

Россия сентябрь ойида Херсонни аннексия қилиб олганини эълон қилган. Россияда бирдамлик куни муносабати билан Қизил майдонга борган Путин тинч аҳоли ҳарбий ҳаракатлардан азият чекмаслиги лозим, деб таъкидлади:

“Херсон аҳолисини энг хавфли ҳарбий ҳаракатлар бўладиган ҳудудлардан олиб чиқиш керак. Тинч аҳоли қарши ҳужумлардан ёки бошқа ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлардан азият чекмаслиги лозим".

Херсоннинг Россия томонидан тайинланган мулозими, Москва ўз қўшинларини Днепр дарёсининг ғарбий қирғоғидан олиб чиқиб кетиши мумкинлигини айтган. Агар бу иш амалга ошса, Москва қўшинларининг ортга сезиларли чекиниши бўлади.

20:02 4.11.2022

Донецкда кучли ёмғир ҳаракатни оғирлаштирди

Украиналик ҳарбийлар Харьковдан туриб, Россиянинг бир қанча позицияларига ракета зарбалари берди. Сўнгги кунларда Харьков Россиянинг тинимсиз ракета ва дрон ҳужумларига учраб, инфратузилма обектлари вайрон бўлди ва электр тармоғига зарар етди.

Кучли ёмғир Донецк вилоятидаги асосий йўлларни ювиб кетди. Бу ўз навбатида ўқ-дори ва озиқ-овқат етказиб беришни қийинлаштиради. Ҳозирда йўлдан фақатгина юк машиналари ва махсус транспорт машиналари юра олиши мумкин.

Украина қўшинлари айни пайтда душманни ўзиюрар 2С3 “Акация” гаубицаларидан ўққа тутмоқда. Ноқулай об-ҳаво сабабли дронлар ёрдамида ҳужум қилиш имконсиз. Шу сабабли Украин ҳарбийлари асосан белгиланган нишонларни- рус ҳарбий техникалари, омборларини нишонга олаётгани хабар қилинмоқда.

20:03 4.11.2022

АҚШ: Ядро қуроли ҳамда ракетага қарши мудофаа қобилиятини оширамиз

Украина қўшинлари жанубдаги стратегик аҳамиятга эга Херсон шаҳрини Россиядан қайтариб олишга қодир, дея таъкидлади АҚШ расмийси.

“Энг муҳими, украиналикларда буни уддалай олишларига ишонч бор. Биз уларнинг ўз ҳудудларини қайтариб олиш учун анча изчил ҳамда самарали ҳаракат қила олишларини кўряпмиз”, деди АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин.

Остин, бу Россия учун катта мағлубият бўлиши мумкин, деб қўшимча қилди. Бироқ Украина расмийлари, Россиянинг Херсондан қўшинларини олиб чиқиб кетиши - қурилаётган бир тузоқ аломати бўлиши мумкин, деган хавотирда.

Шунингдек АҚШ мулозими, дунёда тобора ядровий таҳдид ортаётгани, иттифоқчиси Жанубий Корея билан бугунги вазиятни муҳокама қилганини ҳам билдирди:

“Жанубий Корея мудофаа вазири Ли билан бугун ажойиб мулоқот олиб бордик. Биз КХДРнинг давомли провокациялари ва беқарорлик келтириб чиқарувчи ҳаракатлари борасида суҳбатлашдик. Ҳозирги кескин даврда ҳамкорлигимиз янада мустаҳкам бўлади. Қўшма Штатлар Жанубий Корея республикаси мудофаасини таъминлаш саъй-ҳарактларига тўлалигича содиқ қолади. Бизнинг кенгайтирилган тийиб туриш ҳаракатларимиз қатъий, ва у ядро қуроли ҳамда ракетага қарши мудофаа қобилиятини оширишни кўзда тутади».

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG