Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:47

Эрон парламенти дағдағаси


Расмий Теҳрон БМТ назоратчиларини ўз ядровий иншоотлари ëнига йўлатмайдиган бўлди.

Эрон парламентининг 197 депутатидан 183 нафари халқаро атом энергияси агентлиги назоратчиларига Эрон ядровий иншотларини бориб кўришга изн берилмаслиги учун овоз берди. Агар расмий Теҳроннинг ядровий дастури БМТ ҳавфсизлик кенгаши мухокамасига киритилса БМТ назоратчиларига эшик ëпилади дейиладиЭрон парламенти қабул қилган қарорда.

Айни пайтда Халқаро атом энергияси агентлиги эрта-индин Австрия пойтаҳти Вена шаҳрида учрашиб Эрон ядровий дастурига қарши жазо чоралари қўллаш масаласини БМТ ҳавфсизлик кенгаши кун тартибига киритишни режалашган.

Халқаро атом энергияси инспекторларига кўра Эрон ядровий дастури зарур даражада шаффоф эмас. Бу дастурнинг фақат тинч мақсадларга йўналтирилгани юзасидан шубҳалар бор. Лондонда жойлашган халқаро стратегик тадқиқотлар Фритс Патрак гапиради:

"Менимча халқаро Агентлик қандайдир янги қарорга келмайди. Уларнинг сентябрда Эрон бўйича қабул қилган қарори ўзгармасдан қолади. Лекин¸ агентлик Эрон масаласини бу сафар БМТ ҳавфсизлик кенгашига киритмайди. Чунки Россия ва Хитойнинг бу борадаги муносабати ўзгармаган. Улар бу масалани ҳавфсизлик кенгашига киритишга қарши бўлишади."

Эрон парламенти мажлиси Халқаро атом энергияси агентлиги йиғилишидан тўрт кун олдин қарор қабул қилди. Бу мажлиснинг Эрон радиоси томонидан тўғридан –тўғри ҳавога узатилиши¸ қабул қилинган қарор мамлакат ичкарисига қаратилган тарғибот кампанияси деб ҳам кўрилмоқда. Эрон парламенти қабул қилган бу қарорни Эрон исломий инқилоби посбонлар кенгаши тасдиқласа¸ у кучга киради.Эрон парламент мажлиси қарори Эрон ҳукумати бажариши зарур бўлган мажбурий ҳужжатдир. Айни пайтда Эроннинг Ядровий қуролларни тарқатмаслик борасидаги шартнома остига қўл қўйганини ҳам эсга олиш лозим. Эрон то 2002 йилгача ўз ядровий дастурини эл кўзидан пинхона олиб борган эди.

Шу ўринда Эрон ядровий дастури тадрижига эътибор қаратиб ўтсак. Демак 2002 йил Эроннинг Бушеҳр шаҳрида илк ядро реактори қурила бошланди.

2002 йилнинг декабр ойига келиб бу реактор қурилиши жаҳонга ошкор бўлди. Сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларда Ироқнинг Арақ ва Натан шаҳарларида ҳам ядро иншоотлари қурилаëтгани маълум бўлди. Пировардида расмий Теҳрон ўз ядровий иншоотлари тафтишига рози бўлди. Халқаро атом энергияси инспекторлари Эронга келди. Улар Эрондан ядро қуроли ишлаб чиқармаслик ҳақида кафолат талаб қилишди¸
2003 йилнинг ноябр ойига келиб Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатди. Халқаро атом энергияси инспекторлари тафтишига яна руҳсат берилди.

Инспекторлар Эронда ядровиий қурол ишлаб чиқариш дастури борлигини тасдиқловчи далилларни топа олишмади.

2004 йилнинг июнига келиб Халқаро атом энергияси агентлиги Эрон биз билан етарли даражада ҳамкорлик қилмаяпти дея шикоят қилди.

2004 йилнинг ноябр ойида Эрон ЕИ билан келишув доирасида уранни бойитиш ишларини тўхтатди.

2005 йилнинг август ойига келиб Эрон ЕИ режасини рад қилиб Исфаҳондаги ядровий иншоотлардаги ишларни қайта тиклади.

Ўтган ҳафта элон қилинган агентлик хисоботида Эрон покистонлик ядрочи олимдан бомба ясаш бўйича чизмаларни олгани айтилади.

Расмий Теҳрон эса бу маълумотлардан фойдаланмаганлигини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG