Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:25

Путин режимини танқид қилган россиялик блогер шартли қамоқ жазоси олди


Егор Жуков Москвадаги суд биноси олдида журналистлар билан суҳбатлашмоқда.
Егор Жуков Москвадаги суд биноси олдида журналистлар билан суҳбатлашмоқда.

Москва шаҳрининг Кунцево туман суди россиялик интернетхонлар орасида машҳур блогер, талаба Егор Жуковни уч йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Жуков Интернетда "экстремизмга даъват қилганликда" айбдор топилди. Блогернинг тарафдорлари фикрича, суд ҳукми ортида сиёсий сабаблар мавжуд.

Туман суди ҳукмни 6 декабрда эълон қилди. Москва ғарбидаги суд биноси олдига обрўли Олий иқтисодиёт мактаби талабаси Жуковнинг юзлаб тарафдорлари йиғилди.

− Жуков Интернетдан фойдаланиб, одамларни экстремистик фаолиятга даъват қилди, − деди судья Светлана Ухналева.

Жуков Москвада жорий йил ёзида ҳар ҳафта дам олиш кунлари ўтказилган норозилик намойишларидан вақтида – августда ҳибсга олинган эди, ўшанда россияликлар мамлакатнинг репрессив сиёсий тизимига қарши чиққан эди.

− Албатта, бу якуний ғалаба эмас, ҳаммангизга минг раҳмат, − деди Жуков ҳукм эълон қилингандан сўнг.

Жуков 4 декабрда судда сўнгги марта тарафдорларига қарата эҳтиросли мурожаат қилди ва Россия сиёсий тизимини айблади.

Россиянинг амалдаги сиёсий тизими иқтисодий тенгсизликни келтириб чиқарди. Унинг фикрича, ушбу ҳолат инсоннинг ривожланиш имкониятларини йўққа чиқаради, мамлакатдаги бойликлариннг 90 фоизи 10 фоиз кишилар қўлидадир.

− Албатта, улар орасида яхши ватандошлар ҳам бор. Лекин бойликларнинг катта қисми ҳалол меҳнат эвазига, одамлар манфаатини кўзлаб эмас, оддий коррупция ҳисобига қўлга киритилган, − деди у.

Жуков 2 августда тонг қоронғисида ҳибсга олинишидан олдин YouTube даги каналига жойлаган видео блоглари билан кўпчилик эътиборини тортган, уларда президент Владимир Путинга қарши чиққан ва бутун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаган эди.

Жорий йил ёзининг дам олиш кунларида Москвани қамраб олган намойишлар чоғида полиция юзлаб кишиларни турли айбловлар билан қўлга олди.

Жуков дастлаб намойишларда қатнашгани учун оммавий тартибсизликларда айбланди, аммо тарафдорлалари норозилдик билдирганидан сўнг прокурорлар унга қарши қўзғатилган ишни бошқа айблов билан алмаштирди.

Унинг ҳибсга олиниши олдидан YouTube каналига жойлаган видео блогини 5 декабрга қадар 300 мингдан ошиқ киши кўрди. Жуков қамалгандан сўнг тарафдорлари ва ҳамфикрлари унинг ўша каналига қўйган видеоларини яна юз минглаб кишилар томоша қилди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG