тел: +420 2 2112 3387 mobile:+420 605 562 270 (шошилинч хабарлар) twitter: khurmatb skype: khurmatskype facebook:Khurmat Babadjanov
Бизга сим қоқаëтган тожикистонликлар¸ бир овоздан¸ Тошкентнинг Роғун ГЭСи қурилишига нисбатан эътирозларини қораламоқда.
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида рўй берган ёнғин оқибатида Ўзбекистондан келган беш муҳожирнинг нобуд бўлгани айтилмоқда. Олмаотада ижара нархининг ниҳоятда қимматлиги боис уй олишга қурби етмаган бу муҳожирлар ахлатхонадаги кулбада яшаб келган.
Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг қизи¸ телебошловчи Юлдуз Орипова Мирзо Улуғбек туман суди томонидан фирибгарликда айбланиб¸ амнистия қилинган. Аммо Озодлик билан суҳбатда Орипова бундай суд-пуддан хабари йўқлигини қайта-қайта такрорлади.
Криминал хроникада ҳам кўп учрамайдиган бундай ҳодисага асли бухоролик¸ Чехияга ўқиш мақсадида келиб¸ кўп ўтмай қотилликка қўл урган 25 ëшлар атрофидаги Ҳусниддин Шодиев қўл урди. Шундан сўнг Чехия адлия тизими учун бу ўзбекистонлик ўта хавфли жиноятчилар сафидан жой олди.
Афтидан Ўзбекистонда нафақат ҳукумат маъқулламаган диний оқимларга қўшилган¸ балки ноанъанавий илмий фаолият билан шуғулланувчилар ҳам таъқибда.
Ташкилот раҳбарияти расмий Тошкентга мурожаат қилиб¸ таниқли фото ва кинотасвирчи Умида Аҳмедовага нисбатан очилган жиноий ишни зудлик билан тўхтатиб, ижодкорга ўз фаолиятини давом эттириш, ўз фикрини эркин ифода этиш имконини беришни сўради.
"Наҳотки Ўзбекистонда президент Каримовга “Сиз нотўғри қилаяпсиз” дейдиган одам топилмаётган бўлса?" деб сўз бошлади фотосуратчи Умида Аҳмедова ва диний-маърифий дастурлар муаллифи, журналист Хайрулла Ҳамидовнинг ҳибсга олингани ҳақида фикр билдирган тингловчиларимиздан бири.
Кремл томонидан қўллаб-қувватланилиши айтиладиган Россиядаги "Наши" ҳаракатининг Тошкентдаги Совет ҳайкали олиб ташланишига қарши норозилиги оддий ўзбекистонликлар эътирозига сабаб бўлмоқда. Бу эътирозлар ифодаси Озодликда ҳам бўй кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги пойтахтда Совет аскарига қўйилган ҳайкалнинг олиб ташланиши юзасидан расмий баёнот чиқарди. Вазирлик қошидаги "Жаҳон" ахборот агентлиги тарқатган баёнотда ҳайкалнинг маънан эскиргани айтилади.
Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ идораларидаги доимий вакили мақомини эгаллаб турган президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора эндиликда Европа иттифоқининг жорий раиси Испаниядаги Ўзбекистон элчиси лавозимини ҳам қўлга олди.
...дейди Россия пойтахтидаги қурилишлардан бирида ишлаëтган Жаҳонгир. Бу муҳожирни Россияга иш излаб келаëтган юзлаб ўзбек қизларининг ҳалол меҳнатдан кўра¸ тунги капалакка айланишга мойиллик кўрсатаëтгани хавотирга солибди.
Даниялик журналист Майкл Андерсен суратга олган янги ҳужжатли филм шундай номланади. 20 январ куни "Ал-Жазира" телеканалида илк бор намойиш қилиннган ушбу филм муаллифи Озодлик билан суҳбат давомида диний экстремизмнинг мустабид режимлар меваси эканини урғулади.
БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг шу йил март ойида Ню Йоркда бўладиган навбатдаги сессиясида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасидаги расмий хулосалар билан бир қаторда ҳуқуқ ҳимоячиларининг муқобил ҳисоботлари ҳам тингланади.
Мустақилликдан бери минглаб ўзбек талабалари асосан Ғарб¸ хусусан АҚШ ва Британия университетларида таълим олган бўлса¸ тез фурсатда Осиë¸ хусусан Малайзия олийгоҳларида ўқиганлар сони ҳам уларга етиши мумкин.
2010 йилнинг 1 январидан бошлаб хориж фуқароларининг Россияда ҳайдовчилик қилиши расман тақиқланди. Россиянинг каттаю кичик шаҳарларида айнан ҳайдовчилик қилиб кун кўриб келган минглаб ўзбекистонликлар учун бу ишсизлик ва иложсизликнинг янги давридек кўринмоқда.
дейди наманганлик Набижон ота. У бугунги кунда Ўзбекистонда туҳмат билан қамалганларнинг республика судларига шикоят қилиши бефойда экани ҳақида гапиради.
Россияда юрган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг айтишича, бу мамлакатда ишлаётган ўзбек мардикорларининг қилмаган иши йўқ. Ҳайкал бўяган ҳам, черков плиткаларини ёпиштирган ҳам, ҳатто Қизил майдондаги арчани ўрнатган ҳам ўзбек мардикорлари.
Ўзбекистонда парламент сайлови арафасида мухолифатга босимлар кучайган. Бу ҳақда Ҳюман Райтс Вотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти баёнотида келтирилган.
Сайловларни кузатиш бўйича халқаро майдонда катта нуфузга эга бўлган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистон парламент сайловларини бевосита кузатмаслик¸ айни пайтда сайловолди сиëсий муҳитини баҳолашга қарор қилди.
уни дўзахга айлантираëтганлар бор, дейди яна бир Ўзбекистондан сим қоққан Озодлик мухлиси. Айни баҳсга қўшилиш истагини билдирган яна бир ўзбекистонлик¸ бу гапни айтган қўқонлик Акрам ака Ўзбекистон радиосига гапираяпман¸ деб ўйлаганини тахмин қилади.
Давомини ўқинг