Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:54

Эркин микрофон - Москвада ҳам ўзбек фоҳишалари кўпайди


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

...дейди Россия пойтахтидаги қурилишлардан бирида ишлаëтган Жаҳонгир. Бу муҳожирни Россияга иш излаб келаëтган юзлаб ўзбек қизларининг ҳалол меҳнатдан кўра¸ тунги капалакка айланишга мойиллик кўрсатаëтгани хавотирга солибди.

Москвада ўзбекча Қатортоллар кўпаймоқда....

Москвада меҳнат қилаётган қашқадарёлик Жаҳонгир Россияда сўнгги йилларда ўзбекистонлик фоҳишалар кўпайиб кетганини гапиради.

Жаҳонгир: Мен ҳозир Москвадаман. Квартира ремонт қиламиз. Баъзан вокзалларга¸ паркларга борамиз. Тўғрисини айтсам¸ Москвада бузуқ ўзбек қизлари кўпайиб кетган. Бошқа миллатларга қараганда кўпроқ. Менинг доғистонлик¸ чеченистонлик ўртоқларим бор. Улар “Нимага сизларнинг миллатда бошқа миллатларга қараганда бузилиб кетганлари кўпроқ” деб айтишади.

Озодлик: Бузилган деганда нимани назарда тутаяпсиз?

Жаҳонгир: Кўпчилиги келиб тўғри ишда ишламаяптида. 70 фоизи тўғри ишда ишламайди. Қирғизлар мана магазинларда¸ ресторанларда ишлашади. Ўзи бизникиларга бу ерда тайëр иш бор эмаску¸ бу ерда қўшмачилар борда. Масалан Самарқанднинг ўзидан бўлса керак¸ Юлдуз дегани бор. Ҳамма танийди уни. Ўртоқларим “Нимага ўзбек қизлари бу даражада бузилиб кетган? Сизларда бу нарсага қарши қонун-қоида йўқми?” деб сўрашади. Мен ўзим ўйлаб ўйимга ета олмайман.

Озодлик: Ўзингиз шунақа воқеаларнинг гувоҳи бўлганмисиз?

Жаҳонгир: Кўрганим учун айтаяпманда. Мана Москвадаги Қозон вокзалида туришади. Худди кўча капалакларига ўхшаб туришади. Даже уларнинг ўзларининг охранниклари ҳам бор. Буларнинг документи йўқ.

Озодлик: Ўзбек қизларими улар?

- Точно ўзбек қизлари. Самарқанд¸ Жиззах ва шунга ўхшаш жойлардан. Айниқса Самарқанддан жуда кўп. Танимаган¸ билмаган¸ умрида кўрмаган одамлар билан нархини келишади ва чиқиб кетади. Ўзбекистонда қизларнинг қаëққа¸ нима иш билан чиқиб кетаëтганини текширадиганлар йўқми? Шунга бошим қотадида. Битта катта супермаркетнинг қурилишига менинг братишкаларим бориб ишлаб келган. 500 нафар ўзбек қизини олиб келган. Стройканинг атрофини супур-сидир қилиш учун 500 нафар ўзбек қизи келган. Қаердан келиб қолганини билмайман лекин. Улар фақат уборшицалигини қилса майли эди. Ҳар бирини биттадан гапирадиган бўлсангиз¸ умрингиз етмайди унга. Бу ерда тўлиб ëтибди. Қозон вокзалида¸ Ленинград шоссеси ва яна бир-иккита жойларда точкаси бор¸ дейди Жаҳонгир.


Туғруқхоналарда ҳам на газ¸ на чироқ бор...

Самарқандлик журналист Шоди Мардиев вилоятнинг Пастдарғом тумани аҳолиси газ ва электр энергияси йўқлигидан азият чекаётгани ва ҳатто туғруқхонада гўдаклар совуқдан шамоллаб нобуд бўлаётгани ҳақда гапиради.

Шоди Мардиев: Мен Пастдарғом туманида яшайман. Газ йўқ¸ газга пора берсанг беради. Мана шунақа гаплар. Ўзбекистон президенти газни кўпайтириш ҳақида ғамхўрлик қилаëтган пайтда¸ бу бетайин одам жуда бемаза қиладида. Халқимизда “Қаловини топса¸ қор ҳам ëнади” деган мақол бор. Мана яқинда собиқ Гагарин деб номланган кўчадан Навоий кўчасига газ қувури ўтказишди. Давлат кассасига 150 мингдан тўлашди. Газ қувури Навоий кўчасига етказилди. Энди ҳар бир хонадонга 200 мингдан пул берса¸ точкасини улаб бераман деяпти. “Биз берганмизку. Яна нимага берамиз?” деса¸ “Мен бу ерга келгунча расход қилганман” деган гапни айтган ва жанжал бошланиб кетган.

Озодлик: Нимага газ бермаяпти? Одамлар тўламаяптими ëки тўласа ҳам бермаяптими?

Шоди Мардиев: Одамлар тўлаяпти. Просто газ ходимлари таъмагирлик қилаяпти. Газни ўчиради. Бориб ялиниб¸ бир нарса узатишса¸ улаб беради. Навоий кўчасидаги аҳоли 200 минг топа олмай ҳалигача уйларига газ уланган эмас.

Озодлик: Демак¸ одамлар пул тўласа ҳам газни узиб қўйишаяпти.

- Одамлар газ пулини тўлаяпти. Тўламаганларни кесиб ташла деяпти. “Оғайни бирники мингга бўлиб кетмасин ахир. Нега бундай қиласиз? Аҳоли қийналиб кетдику бутун” десак¸ “Бу менинг ишим. Район газлаштириш идорасининг хўжайини мен. Сиз эмас” деган гапни айтади.

Яна туман электросети ҳақида. Халқимиз телевизор кўра олмайди. Кечқурун ўчиради ва эрталаб соат 8 да ëндиради. “Нега бундай қиласиз?” десак¸ электросетнинг бошлиғи “Бу жуда бўлмайди Шоди Мардиевич. Бу аҳвол бизга жуда оғир” дейди. Мана туғруқхона бор. Туғруқхонада шам ëруғида туғилган чақалоқлар бор. Газ йўқлигидан туғруқхона совуқлиги туфайли туғилгандан кейин шамоллаб вафот этган чақалоқлар бор. “Бу халқимиз электрнинг¸ газнинг нархини тўлиқ тўлаëтган бўлса¸ нега бундай қиласизлар?” десак¸ “Энди шунақа қилмасак бўлмайди” дейди. Мана шунинг оқибатида чақалоқлар нобуд бўлаяпти¸ дейди Шоди Мардиев.


Кўзи ожизлар имтиëзсиз қолди...

Навбатдаги суҳбатдошимиз ўзини ўзбекистонлик кўзи ожиз, биринчи гуруҳ ногирони деб танитди. Чет давлатларда ногиронларга берилган имтиёзлар ҳақида қизиққан бу одам сўнгги пайтларда Ўзбекистонда ногиронларга белгиланган имтиёзлар камайиб бораётгани ҳақида ташвиш билдиради.

- Мен Америкадаги¸ бошқа жойлардаги кўзи ожизлар ҳақида маълумот эшитсам¸ шуни бир ташкил қилсангизлар¸ деган фикрим бор эди.

Озодлик: Нимага?

- Бизларга нисбатан у ëқларда қандай эканлигини билмоқчи эдим. Бизда совет даврида шароитлар жуда яхши эдида. Ҳозир Ўзбекистон мустақил бўлди. Кўп имтиëзларни олиб ташлаяптида.

Озодлик: Қанақа имтиëзларни?

- Аввал самолëтларда¸ поездларда юриш 50 фоиз эди. Ҳозир шу йўқ. Икки-уч ойда ижтимоий таъминот томонидан пойафзал берарди¸ ҳафтасига икки килодан гўшт билан таъминлар эди. Кўп эди. Ҳозир кўп имтиëзлар йўқолиб бораяпти.

Озодлик: Ҳозир қандай имтиëзлар қолган?

- Бизларга ҳозир компенсация бераяпти. Ойига ҳозир декабрда кўтарилгани билан 16 900 бўлди. Светга¸ газга¸ коммунал хўжалик деб бераяпти. Яхши¸ ўртаҳол яшайман деганга кам бу. Энди иложи йўқ. Эплаштириб турибмиз¸ дейди ўзбекистонлик кўзи ожиз тингловчимиз.


Мардикор подшоҳга табрик йўллади

Москвада меҳнат қилаётган бир гуруҳ мардикорлар шу ой охирида 72 ёшни қаршилайдиган Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни туғилган кунлари билан табриклашлари ва табрикни у кишига етказишни сўрашди.

- Сизларнинг ҳар бир эшиттиришингизларни эшитиб борамиз. Москва вилоятига ишлаш учун келгандик. Бу ерда кўп ўзбекистонлик биродарлар бор. Улар Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни туғилган кунлари билан табриклашади. У кишига узоқ умр¸ янада ишларига ривож тилаймиз. Чарчамасинлар¸ ишлайверсинлар. Хом сут эмган банда. У кишида ҳам камчиликлар бўлгани билан бошқаришда яхши. У кишига фақат узоқ умр¸ соғлиқ-саломатлик тилаймиз. Ишларига ривож¸ дея тилак билдирди бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG