Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москванинг Басманний туман суди Петербургдаги террорчилик амалиётига алоқадорликда гумон қилинаётган “Лесное” кафеси ишчиси, 45 яшар Шоҳиста Каримова ва тожикистонлик ошпаз Ортиқ Содиқовни ҳибсда қолдирди. Шоҳистанинг ҳимоячисига кўра, унинг сумкасидан топилган гранатани маскачан оператив ходимлар ташлаб қўйган. Айни пайтда Россия матбуотида эълон қилинаётган материаллардан марказий осиёликларга нисбатан нохолис ёндошув сезилмоқда.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга давлат ташрифи билан борди. Россия жамияти бу ташрифни қандай қабул қилди? Президенти билан келган Ўзбекистон делегацияси ўз мақсадларига эришдими? Бу саволларнинг Россия матбуоти версиясидаги жавобларига қизиқдик.
Москвадаги А.С. Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейида Нукусдан келтирилган 250 дона ноёб тасвирий санъат асарлари, тарихий, этнографик ва археологик топилмалар кўргазмага қўйилди. Игорь Савицкий томонидан узоқ йиллар давомида йиғилган йирик санъат асарлари тўплами Россияда илк маротаба намойиш этилмоқда.
Россия махсус хизматлари 5-6 апрель кунлари ўтказган махсус операциялар давомида Санкт-Петербург метросида амалга оширилган худкушлик ҳужумига алоқадорликда гумонланиб камида 8 нафар марказий осиëлик муҳожир қўлга олинди. Тергов қўмитасига кўра¸ ушланганлар худкуш ҳужумчи деб айтилаëтган асли ўшлик Акбар Жалиловнинг танишларидир.
Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербург метросидаги портлашни амалга оширганликда гумонланаëтган шахснинг асли ўшлик 22 яшар Акбаржон Жалилов эканини эълон қилди.
Ўзбекистонда “ҳизбчилик” ва “экстремизм”да айбланиб Россияда қидирувга берилган қочқин Раҳмиддин Камоловнинг укаси Илҳом ўзбек махфий хизматлари томонидан сўроққа тутилганидан кейин вафот этди ва Бухорода дафн этилди.
Россиянинг Уляновск шаҳрида портловчи модда ва қурол-яроқ сақлаган Ўзбекистон ватандоши озодликдан маҳрум этилди. 3,5 йилга қамалган сурхондарёлик Салмон Ўзгаришов судда граната, ясама пистолет ва ўқ-дорини кўчадан топиб олганини билдирди.
Ўзбекистон Грузияда дипломатик ваколатхона очишга ҳозирланмоқда. Бу ҳақда Грузияда ўзбек-грузин томонларининг парламент ва қатор вазирликлар даражасидаги учрашувлар давомида маълум қилинди.
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда янги туғилган фарзандларини фақат сертификат орқали ўз юртларига олиб чиқиб кетишлари мумкин. Сертификатлар эса Москва ёки Новосибирскдаги Ўзбекистон консуллигида расмийлаштирилиши аниқланди.
Россиянинг Краснодар ўлкасида Озодлик Радиосининг рус хизмати корреспондентлари Сергей Хазов-Кассиа ва Андрей Костяновлар калтаклаб кетилди. Ҳодиса ўлканинг Кропоткин шаҳрида фермерлар норозилик марши тўғрисида репортажи олинаётган пайтда содир бўлди. Қовурғаси синган оператор Андрей Костянов шифохонада қолмоқда.
Россия мамлакатда ноқонуний меҳнат қилиб юрган муҳожирларга умумий авф эълон қилди. Тожикистон ватандошлари учун миграция амнистияси жорий йилнинг 24 апрелигача давом этади. “Россия мигрантлар федерацияси” президенти Вадим Коженовнинг Озодликка айтишича, миграция авфи яқин келажакда Ўзбекистон ватандошларига ҳам жорий қилиниши мумкин. “Аммо ҳозирча бу ҳақда бирор гап-сўз йўқ”, дея қўшимча қилди у.
Россиянинг Новосибирск вилояти губернатори Владимир Городецкий ўзи бошқараётган ҳудудда меҳнат муҳожирлари хизматидан деярли воз кечишга қарор қилди. Бундан буëн Новосибирскдаги ўзбек муҳожирлари патент асосида фақат қурувчи ва фаррош бўлиб ишлаши мумкин.
Санкт-Петербург шаҳрида иш излаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири фирибгарлар ўлжасига айланди. Озодликка мурожаат қилган ўзбек муҳожирлари иш топиб бериш ваъдасини бериб, хизмат ҳақини олган “ТРИУМФ” ташкилоти 400га яқин одамни алдаб, ғойиб бўлганини айтмоқда.
Ўзбекистон Россия гражданлигини олаётган ватандошлари сони бўйича учинчи ўринга кўтарилди. Россия ИИВси келтираётган маълумотларга кўра, Россия паспортини олган ўзбекистонликлар сони бир йил олдингига нисбатан 659 кишига кўпайиб, 23 216 кишини ташкил этди. Айни пайтда, россияликлар ҳукумат жорий этаётган гражданлик беришни осонлаштирувчи тартибларга қарши чиқмоқда.
Ўзбекистонликлар Россиядан пул жўнатиш бўйича МДҲ ватандошлари орасида яна биринчи ўринни эгаллади. Марказий банк ҳисоботига кўра¸ 2016 йил давомида ўзбекистонликларнинг ватанига юборган жами маблағи 2 миллиард 741 миллион долларни ташкил этган.
Москвада Ўзбекистон томонининг сўрови асосида қўлга олинган "Новая газета" мухбири Али Феруз қандайдир террористик ёки экстремистик ташкилотга алоқадорликда гумон қилинаётгани йўқ. Бу ҳақда Москва шаҳар Жамоатчилик кузатуви комиссияси аъзоси Дмитрий Пискунов ва журналистнинг адвокати Марина Куракиналар Фергана.ру сайтига хабар қилди.
Россиянинг "маданий пойтахти", деб сифатланадиган Санкт-Петербургда ўзбекистонлик муҳожирни тўхтатган полиция ходимлари унинг паспортига ҳақоратли сўзларни ёзиб берди. Ҳодиса юзасидан ўзбек муҳожири полиция ва Тергов қўмитасига шикоят билан мурожаат қилди.
Москвада Ўзбекистон томонининг сўрови асосида қўлга олинган "Новая газета" мухбири Али Феруз судгача қамоқдан озод этилди. Россия матбуоти хабарига кўра, асли исми Худойберди Нурматов бўлган ўзбекистонлик бу йигит Россияга “ноқонуний кириб келганлик” ва “радикал исломий ташкилотга даъват қилганликда” айбланмоқда.
Қаршилик Сардор Тўйчиевнинг собиқ рафиқаси виртуал қабулхонага устидан арз қилганидан кейин қидирувга берилганини айтмоқда. Озодлик билан суҳбатда Сардор ўз фарзандига алимент тўлаб келгани ва Қарши милицияси уни асоссиз қидирувга берганини гапирди. “Ахир виртуал қабулхона одамларни қўрқитиш учун яратилмаганку!” дейди Россияда муҳожиратда юрган Сардор Тўйчиев.
Ўзбекистонлик таниқли ҳуқуқ фаоли, “Тонг Жаҳони” миграция лойиҳалари директори Валентина Чупик Қирғизистонга киритилмади ва “Манас” аэропортидан қайта Россияга чиқариб юборилди. Озодлик билан суҳбатда ҳуқуқ ҳимоячиси аэропорт ходимларини унинг қўлидаги “қочқинлик” ҳужжати қўрқитиб юборганини гапириб берди.
Давомини ўқинг