Емайл: bobomatovu@rferl.org
Санкт-Петербургда ўзбек ватандоши 7 яшар қизалоққа жинсий тажовуз қилганликда айбланмоқда. 31 яшар ўзбек муҳожири болалар боғчаси ҳудудида болага ташланиб, унга нисбатан жинсий тажовуз қилганликда гумонланиб қўлга олинган.
Россия Давлат Думасининг тегишли қўмитаси рус тилида сўзлашувчилар учун Россия гражданлигини олишни осонлаштирувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. “Гражданлик тўғрисида”ги қонунга киритилиши кутилаётган бу ўзгартишлар қонун кучига кирса, рус тилини она тили деб билувчи ва собиқ СССР ёки Россия империяси ҳудудида туғилганларнинг Россия паспортини олиши осонлашади.
Самарқанд вилоят ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев 12 март куни амалий ташриф билан Татаристонга келди. Қозонда ўзбек делегацияси раҳбарининг Татаристон президенти Русмам Минниханов билан учрашуви, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида сўзлашувлар олиб борилиши кутилмоқда.
Украина Шарқидаги жангларда айирмачилар тарафида урушган яна бир Ўзбекистон ватандоши ўлдирилди. Фарғоналик 34 яшар Маъруфжон Нишонов снайпер қуролидан ўқ отаётганида украин жангчилари томонидан йўқ қилингани тўғрисида Украина Қуролли Кучлари зобити хабар қилди.
Халқаро қидирувда бўлгани учун ҳибсга олинган Ўзбекистон ватандоши яқин орада Уфадан Тошкентга экстрадиция қилинади. Бу ҳақда маълум қилган Бошқирдистон прокуратурасига кўра, 57 ёшли Пардабой Маллахонов қурилиш-тижорат ташкилотининг катта миқдорда пулларини ўзлаштирганликда айбланиб, Ўзбекистон ҳуқуқ- тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган.
Тулада ўз ҳамюртларига “ўлпон” солиб¸ рэкетчилик билан шуғулланганликда айбланаётган ўзбек диаспораси раҳбари қўлга олинди. Айтилишича¸ “Ҳамдўстлик” ташкилоти раҳбари Толиб Исажонов устидан Россияда меҳнат муҳожиратида юрган 70 яқин ўзбекистонлик полицияга арз қилган.
Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги чиқинди контейнерларидан бирига янги туғилган чақалоқ мурдасини ташлаб кетган аёл топилди. Терговчилар 28 яшар Ўзбекистон ватандоши бўлган бу аёлни ўз боласини бўғиб ўлдирганликда айбламоқда.
Москва кўчаларида ароқ ичаётган ва тамаки чекаётган мусулмонларга қарши “СтопҲаром” акцияси ўтказилмоқда. Жамоатчилик эътиборини ўзига қаратган ва қизғин баҳс-муноазаларга сабаб бўлган Россия пойтахтидаги мусулмон фаолларининг бу тадбири мамлакат Муфтийлар кенгаши ва мусулмонларнинг бошқа тузилмалари раҳбарлари танқидига учради.
Ўзбекистонлик 9 меҳнат муҳожири Қозоғистон-Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётганида Россия чегарачилари томонидан қўлга олинди ва Россияга киритилмади. Маълум бўлишича, муҳожирлар совуқда қолиб, оёқларини совуқ урган.
Ўзбекистон Россия бозорига пахта етказиб берувчи мамлакатлар учлигидан ўрин олди. Бу маълумотни келтирган Россия Саноат ва савдо вазири муовини Виктор Евтухов Ўзбекистондан Россияга пахта хом-ашёси билан бирга импорт қилинаётган газлама, трикотаж, тайёр тикув маҳсулотлари ҳажми ҳам ошганини билдирди. Шунингдек, икки давлат ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистонда рус автомобиллари, комбайнларини йиғиш, дори-дармон ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилаётгани маълум бўлди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги мигрантларни сақлаш марказида бўлиб ўтган ғалаёнлар юзасидан маҳаллий прокуратура текширув бошлади. Ҳуқуқ ҳимоячилари марказда сақланаётган хорижликлар, жумладан ўзбек муҳожирлари шу тариқа Россиядан ноҳақ депортация қилинаётганига эътибор қаратишга уринганини гапирмоқда.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россиянинг қатор минтақаларида ваколатхоналар очади. Агентликнинг билдиришича, ваколатхоналар ўзбекистонлик ишчи мигрантларни Россияда яшаш ва ишлашга тайёрланишга кўмаклашади. Россиянинг Бошқирдистон Республикасида эса Ўзбекистоннинг ваколатхонаси очилиши кутилмоқда.
Саратов вилоят полицияси Петровск-Саратов трассасида содир бўлган автоҳалокатда нобуд бўлган 6 кишидан 4 нафари Ўзбекистон, биттаси Тожикистон ва яна бири Россиядан эканини аниқлади. Дастлабки тахминларга кўра, паспортга кирди-чиқди муҳрини урдириш учун чегарага муҳожирларни олиб бориб, қайтаётган "Kia Rio" автомобили ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган.
Россия чегарачилари Сурияга жанг қилгани кетаётган бир гуруҳ хориж ватандошларини ҳибс этганини хабар қилди. Улардан бири экстремизм учун Ўзбекистонда қидирувда бўлгани айтилмоқда. Озодлик ўз манбаларидан ушланганларнинг уч нафари Ўзбекистондан, яна бири Қирғизистондан эканини аниқлади.
Ўзбекистон ва Россия рус нефтининг ўзбек бозорига етказиб берилиши йўлларини изламоқда. Буни куни-кеча Тошкентда якунланган икки тарафлама иқтисодий ҳамкорлик йиғилишида Россия Энергетика вазири муовини Кирилл Молодцов овоза қилди. Аммо кузатувчилар Россиянинг нефт маҳсулотларини Ўзбекистонга бозор нархларидан арзонроқ сотишига жиддий шубҳа билдирмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4-5 апрель кунлари расмий давлат ташрифи билан Москвага келади. Олий тоифадаги икки томонлама учрашувлар ҳақида Тошкентда ўтаётган XVIII-чи Россия-Ўзбекистон Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик бўйича комиссия йиғилишида эълон қилинди.
Подмосковьенинг Люберци туманида бундан бир йил олдин йўқолган Иномжон Эшонқуловни қидираëтган онаси ëрдам сўраб Озодликка мурожаат қилди. Райида Яхина¸ ўғлининг йўқолгани юзасидан 11 ой давомида маҳаллий полицияга ариза топшира олмаганини айтади.
Россиянинг Тула вилоятида қулаган омборхонада уч нафар ўзбекистонлик ишчининг ўлими юзасидан жиноий иш очилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлган муҳожирларнинг яқинларига кўмак бериш ва жасадларни Ўзбекистонга юбориш масаласи бўйича Россия билан музокара ўтказгани хабар қилинди.
Россияда банкрот деб эълон қилинган “УзДЭУавто-Воронеж” ширкати қарзлари яна 9,56 миллиардга кўпайиб, жами 21 миллиард рублдан ошиб кетди. Воронеж Арбитраж суди қарорига кўра, энг катта қарз берувчи ташкилот - “Дженерал Моторс Ўзбекистон” “УзДЭУавто-Воронеж”ни банкрот қилишни назорат этиб боради.
Россиянинг Челябинск вилоятида икки ўзбекистонлик аёл Қозоғистон томонидан чегарани дарё билан ноқонуний кесиб ўтганликда айбдор деб топилди. Вилоят прокуратураси Россияга иш излаб келган иккала муҳожир аёлни 6 ойга озодликдан маҳрум этгани ҳақда хабар қилди.
Давомини ўқинг