Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россияда қирғизистонлик меҳнат муҳожирларига нисбатан полиция ва махсус кучлар рейдлари авж олмоқда. Бу хабарларни тарқатаётган москвалик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, қирғизистонлик муҳожирларни оммавий тарзда бадарға қилиш юқоридан келган буйруқ асосида амалга оширилмоқда.
Санкт-Петербургдаги Хориж ватандошларини вақтинчалик сақлаш марказида қолаётган 30 яқин ўзбекистонлик аёл ватанига ўз ҳисобидан кетишга розилигига қарамасдан¸ Ўзбекистондан лозим ҳужжатлар келмаëтгани сабабидан¸ тутқунликда қолмоқда.
Санкт-Петербургдаги теракт масъулиятини "ал-Қоида" гуруҳининг тармоғи бўлган "Имом Шомил батальони" ўз зиммасига олди. Бу хабарни тарқатган SITE Intelligince Group сайтига кўра, ўшлик Акбаржон Жалилов "Имом Шомил катибаси" аъзоси бўлиб, худкушлик қилишга буйруқ бевосита"ал-Қоида" террорчилик гуруҳи етакчиси Айман аз-Завоҳирий томонидан берилган.
Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати мамлакатнинг Сахалин ўлкасида террорчилик амалиётини уюштирмоқчи бўлган икки нафар ИШИД тарафдорини ҳибсга олганини хабар қилмоқда. Қўлга олинган муҳожирлардан бири Ўзбекистон ватандоши экани аниқланди. ФСБ директори Александр Бортников муҳожирлар орасида махсус хизматлар фаолиятини янада фаоллаштириш зарурлигини маълум қилди.
Иш берувчиси томонидан тақдим этилган патенти қалбаки бўлиб чиққан 27 яшар жиззахлик Ғолиб Омонқулов Москва полицияси томонидан тўрт кун ҳибсга олинди ва иши баробарида¸ яшаб турган жойидан ҳам айрилди.
Россиянинг Хабаровск ўлкасида ФСБ бошқармасига қилинган қуролли ҳужум пайтида шу идора ходими ва ўзбекистонлик таржимон ўлдирилди. ФСБ расмий хабарига кўра, қабулхонага қилинган ҳужум оқибатида қирғизистонлик яна бир муҳожир оғир яраланган. Терговчилар ҳужумчилар маҳаллий скинхедлар ташкилоти аъзоси эканини тахмин қилмоқда.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва шарқидаги Владимир вилоятида чоршанба куни рўй берган отишмада хавфсизлик кучлари марказий осиёлик экани гумонланаётган икки қуролли шахсни отиб ўлдирганини хабар қилди.
Россия Давлат Думаси чет элдан келиб ишлаётган ҳайдовчиларга Россиядан ташқарида берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари билан кейинги йил ёзигача ишлашга рухсат берилишини қўллаб-қувватлаб чиқди. Парламентга киритилган қонун лойиҳаси шу йилнинг 1 июнигача қабул қилиниши айтилди.
7 апрель куни ҳужжат текшириш баҳонасида ўзбекистонлик муҳожирни ички ишлар бўлимига олиб келиб¸ уни қилмаган жиноятига иқрор бўлишга мажбурлаган¸ муҳожир бунга кўнмагач¸ унга ўқ узган икки полициячи ФСБ махсус гуруҳи томонидан қўлга олиниб¸ уларга нисбатан жиноий иш очилди.
Петербург суди террорчиликка алоқадорликда гумон қилиб, яна икки нафар қирғизистонлик меҳнат муҳожирини қўлга олди. Шундай қилиб, Санкт-Петербург метросида 3 апрел куни амалга оширилган портлашга алоқадорликда гумон қилиниб, шу пайтгача ҳибс этилганлар 10 нафарга етди ва улардан 3 нафари Ўзбекистон ватандоши экани айтилмоқда.
Россия 2017 йилда Украинада бўлажак “Евровидение” халқаро қўшиқ танловида иштирок этишдан расман бош тортди. Европа радио ва телеузатиш иттифоқининг хабар қилишича, Украина хавфсизлик хизмати Россияни танловда тамсил этиши керак бўлган ногирон хонанда Юлия Самойловани Украинага кириши тақиғини бекор қилмади, Россиянинг “Биринчи канали” эса ташкилотчилар таклиф этган бошқа вариантларга кўнмади.
МДҲ давлатларидан келаётган меҳнат муҳожирларига Россияда аэропорт, давлат қурилиш иншоотлари, Олий ўқув юртлари, мактаб ва боғчаларда ишлашни тақиқлашлари мумкин. Санкт-Петербурглик депутат Андрей Анохин таклиф қилаётган қатор қонунларга ўзгартишларга кўра, мигрантлар Россия чегарасидан фақат ишчи виза билан ўта олади.
Россиянинг Тверь вилоятида “Ислом давлати” экстремист гуруҳига жангари ёллаганликда айбланиб, 5 нафар марказий осиёлик муҳожир қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати тинтув пайтида ҳибс этилганлардан диний-экстремистик адабиёт ва террорчиликни тарғиб этувчи видеоёзувлар мусодара қилинганини билдирди.
Россиялик таниқли бизнесмен Алишер Усмонов Россия мухолифати лидери Алексей Навалний устидан судга шикоят қилишини билдирди. Алишер Усмонов Москванинг Рублевское шоссесидаги 87 млн доллар турувчи ер ва уйнинг Бош вазир Дмитрий Медведевга гўёки совға қилгани тўғрисидаги Навальнийнинг иддаоларини “бўҳтон” деб атади. Алексей Навалний Усмоновнинг баёнотига жавоб қайтарди.
Москванинг Басманний туман суди Петербургдаги террорчилик амалиётига алоқадорликда гумон қилинаётган “Лесное” кафеси ишчиси, 45 яшар Шоҳиста Каримова ва тожикистонлик ошпаз Ортиқ Содиқовни ҳибсда қолдирди. Шоҳистанинг ҳимоячисига кўра, унинг сумкасидан топилган гранатани маскачан оператив ходимлар ташлаб қўйган. Айни пайтда Россия матбуотида эълон қилинаётган материаллардан марказий осиёликларга нисбатан нохолис ёндошув сезилмоқда.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга давлат ташрифи билан борди. Россия жамияти бу ташрифни қандай қабул қилди? Президенти билан келган Ўзбекистон делегацияси ўз мақсадларига эришдими? Бу саволларнинг Россия матбуоти версиясидаги жавобларига қизиқдик.
Москвадаги А.С. Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейида Нукусдан келтирилган 250 дона ноёб тасвирий санъат асарлари, тарихий, этнографик ва археологик топилмалар кўргазмага қўйилди. Игорь Савицкий томонидан узоқ йиллар давомида йиғилган йирик санъат асарлари тўплами Россияда илк маротаба намойиш этилмоқда.
Россия махсус хизматлари 5-6 апрель кунлари ўтказган махсус операциялар давомида Санкт-Петербург метросида амалга оширилган худкушлик ҳужумига алоқадорликда гумонланиб камида 8 нафар марказий осиëлик муҳожир қўлга олинди. Тергов қўмитасига кўра¸ ушланганлар худкуш ҳужумчи деб айтилаëтган асли ўшлик Акбар Жалиловнинг танишларидир.
Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербург метросидаги портлашни амалга оширганликда гумонланаëтган шахснинг асли ўшлик 22 яшар Акбаржон Жалилов эканини эълон қилди.
Ўзбекистонда “ҳизбчилик” ва “экстремизм”да айбланиб Россияда қидирувга берилган қочқин Раҳмиддин Камоловнинг укаси Илҳом ўзбек махфий хизматлари томонидан сўроққа тутилганидан кейин вафот этди ва Бухорода дафн этилди.
Давомини ўқинг