Емайл: bobomatovu@rferl.org
Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси ташаббуси билан Россияга борган тожикистонлик меҳнат муҳожирларига ёрдам бериш штаби тузилди. Москванинг вокзал ва аэропортларида мигрантларга йўл-йўриқ кўрсатувчи мутахассисларнинг рейдлари ҳам ташкил этилмоқда.
Россиянинг Благовешченск шаҳрида маҳаллий полиция ходимлари кўзи олдида 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси отиб кетилди. Терговчилар ўзбекистонлик бригадир қурилиш ишларида пул бўлишиш пайтида юзага келган “разборка” қурбони бўлганини айтмоқда.
Тошкентлик Билолбек Бахтиёров Озодлик мухлислари ёрдамида кимё терапиясининг яна бир босқичидан ўтиб олди. 11 ойлик болакайни даволаётган шифокорлар кимё терапияси ижобий натижа бераётганидан мамнун.
25 апрел куни Москва вақти билан соат 12:00 да Россия Президенти Владимир Путин фуқаролар билан бевосита мулоқотга чиқди ва россияликлар саволларига жавоб берди. Кузатувчилар бир овоздан 4 соат 50 дақиқа атрофида давом этган Россия халқи билан телеучрашув илгаригидек қизиқарли ўтмаганини таъкидламоқда.
Москвада тергов изоляторидан ўзини камерадоши номи билан таништириб, қочиб кетган ўзбекистонлик қидируви давом этмоқда. Маълум бўлишича, полиция ходимлари адашиб, бошқа одам ўрнига 27 ёшли йигитни судга олиб келган ва ўз қўллари билан уни озодликка йўллаган.
Санкт Петербургдаги Марказий-осиёлик меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш жамғармаси ходимлари рус тилини ўқитиш бўйича ташкил этилган дарсларга деярли ҳеч ким келмаётганидан таассуф билдирмоқда.
АҚШ ҳукумати россиялик тадбиркор ва ҳомий, баъзи доираларда криминал авторитет экани айтиладиган Олимжон Тўхтаохуновга нисбатан “пул ювиш”га доир янги айбловларни эълон қилди. "Тайванчик" лақаби билан танилган асли тошкентлик Олимжон Тўхтаохунов Озодлик билан суҳбатда бу иддаоларни тўлиқ рад қилди.
Владимир Путин Федерал миграция хизматининг 2015 йил 1 январидан Россияга фақат хориж паспортлари билан киритиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳолат Божхона иттифоқи аъзолари бўлган Қозоғистон ва Беларус фуқароларига тааллуқли эмаслиги айтилмоқда.
Россия Бош вазири муовини Дмитрий Рогозинга кўра, Россиянинг Ульяновск шаҳридаги авиация заводида Ил-476 самолётларининг янги модификациясини яратишга Тошкентдан кўплаб мутахассислар жалб қилинган. Тошкент авиация заводида эса, кундалик эҳтиёж анжомлари ишлаб чиқарилмоқда.
Россия президентлигига даъволари борлигини айтиб келадиган россиялик таниқли блогер ва мухолифатчи Алексей Навалний устидан Киров шаҳрида бошланган суд 24 апрелга қолдирилди. Кузатувчилар Навальнийнинг қамалиши йирик сиёсий жанжални келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
2013 йилда МДҲ давлатлари фуқаролари Россияга фақат хориж паспортлари билан киритила бошлаши мумкин. Россия Бош вазири муовини Дмитрий Рогозиннинг бунга оид баёноти Тожикистондан келаётган поездлардан бири текшириб кўрилганидан кейин янгради.
Москвада 15 апрел кунги учрашувда Ислом Каримов ва Владимир Путин Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки тарафлама ҳамкорлик ҳамда жаҳон сиёсий масалалари ҳақида фикр алмашди. Ўз чиқишида Россия президенти "нозик масалалар" ҳам кўтарилганини гапирди.
14 апрел куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россия Президенти Владимир Путин таклифи билан Москвага келди. Тошкент КХШТга қайтадими? Россия меҳнат муҳожирларига чегарани ёпадими? Россия гидроэнергетика масаласида кимнинг тарафини олади? Икки давлат раҳбари учрашуви давомида шу ва бошқа қатор йиғилиб қолган саволларга жавоб олиниши кутилмоқда.
Ўтган сешанба куни Интернетда пайдо бўлган видео Рунетда энг кўп кўрилган роликка айланди: бир неча кун ичида уни фақат Youtube-да ярим миллион одам кўрди. Видеода ўз ҳуқуқларини маҳаллий почта ходимларидан ҳимоя қилишга уринган асли ўзбекистонлик Алишер Халилов супурги билан қувилгани тасвирланган.
Москвада зўрлаш ва талон-тарожликларни амалга оширганликда айбланаётган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Уни қўлга олишда иштирок этгани айтилаётган Россия 1-телеканали овоз режиссёри полиция раҳбарияти томонидан тақдирланиши айтилмоқда.
Ўтган йил ноябрда Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига алоқадорликда айбланиб, қўлга олинган бир гуруҳ мусулмонлар, жумладан, ўзбекистонликларга аввалгидан жиддийроқ бўлган, давлат тўнтаришига уриниш айбловлари қўйилди.
8 апрелга ўтар кечаси Самарадаги хориж фуқароларини сақлашга мўлжалланган махсус приёмникдан уч нафар муҳожир қочиб кетди. Панжарани аралаб қочган муҳожирнинг иккиси Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда.
10 апрел куни Москвада хориж фуқаролари учун меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмаркада қурилиш компаниялари ва шаҳар хизмат кўрсатиш соҳаларига ишчилар ёлланиши айтилмоқда.
Ростов-Донда 4 яшар ўзбекистонлик қизчани зўрлаганликда айбланиб, 30 ёшли тожикистонлик қўлга олинди. Миллати ўзбек экани айтилаётган айбланувчи маст ҳолатда қизчани конфетлар билан алдаб олиб кетгани ва ўз айбига иқрор бўлгани хабар қилинди.
Тошкентлик Билолбек Бахтиёров дунёга келганига эндигина ўн ой бўлди. У Москванинг Каширка болалар онкологияси марказида, балки ўзи билмаган ҳолда, ҳаёт учун курашни давом эттирмоқда. Бир нечта кимё терапияси курсидан ўтган Билолбек даволанишни давом эттириш учун ёрдамга муҳтож.
Давомини ўқинг