Емайл: bobomatovu@rferl.org
Екатеринбурглик ҳуқуқ фаоли Вячеслав Башков маҳаллий маъмуриятнинг русча бўлмаган мусиқани жамоатчилик транспортида тақиқлаш тўғрисидаги қарори устидан прокуратурага мурожаат қилди. У Екатеринбург маъмуриятининг бу ҳатти-ҳаракатларини рус бўлмаган барча аҳолига нисбатан камситиш, дея баҳоламоқда.
Москвада Ўзбекистон ИИВ “Ҳизб-ут Таҳрир”га алоқадорликда айблаб қидираётган наманганлик Жалолбоев Ҳаким устидан суд жараёни бўлиб ўтди. Бабушкино туман судининг 3 апрел кунги қарори билан қочқинлик мақомини олиши кутилаётган бу йигит ҳам “маъмурий қонунбузарлик содир этгани” учун Ўзбекистонга депортация қилинадиган бўлди.
2013 йилнинг 28 мартида Москванинг Бабушкино туман суди ўзбекистонлик Авазбек Низомовни Россиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор чиқарди. Суд Ўзбекистонда “Ҳизб-ут Таҳрир”га алоқадорликда айбланаётган Авазбек қочқинлик статусини олиш арафасида эканини инобатга олмади.
Подмосковьенинг Жуковский шаҳрида ҳам шаҳар ҳокимлигига сайловда ғолибликни Путиннинг “Единая Россия” партияси қўлга киритганига қарамасдан, кузатувчилар сайлов давомида оммавий қонунбузарликлар, жумладан сайлашнинг янгича “методлари” қўлланилганини айтмоқда.
Россияда 2013 йил март ойида қайд этилган ҳаво ҳарорати кейинги ярим аср давомида кузатилмаган. Мамлакатнинг йирик шаҳарларини мисли кўрилмаган ёғингарчиликдан тозалашга марказий-осиёлик меҳнат муҳожирлари сафарбар қилинди.
Москвада қурилаётган “Москва-Сити” комплексида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Полицияга кўра, ишчининг бошига 40 қават баландликдаги швеллер тушиб кетган.
22 мартга ўтар кечаси Краснодар ўлкаси Анапа шаҳар шифохонасига оғир тан жароҳатлари билан бир неча нафар Ўзбекистон фуқароси келтирилди. Полиция касалхонага келтирилган ўзбек мардикорлари оммавий муштлашув пайтида пичоқдан яраланганини айтмоқда.
Муҳожир аёллар Россия туғруқхоналарига фарзанд туғиш учун пул тўлашлари керакми? Бу савол билан Озодликка мурожаат қилган муҳожир аёллардан бири туғруқхонада бир кунлик муолажалар учун 3-4 минг рубл сўралаётганини хабар қилди. Озодлик хориж фуқароси фарзандни дунёга келтириши учун қанча тўлаши керак саволига жавоб излаб кўрди.
Навоий кон-металлургия комбинати Кадрлар бўлимининг собиқ раҳбари 56 яшар Леонид Лошчаков Брянскдан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин. Россиядан сиёсий бошпана сўраган Лошчаков Ўзбекистон прокуратураси томонидан халқаро қидирувга берилган.
Россия Давлат Думасида меҳнат муҳожирларини солиққа тортиш масаласи муҳокама этилади. Россия ҳукумати томонидан парламентга киритилган қонун лойиҳасида мигрантларнинг ҳар бирига солиқ тўловчининг индивидуал рақами (ИНН) берилиши кўзда тутилган.
Россия Тергов қўмитаси Hermitage Capital жамғармаси юристи Сергей Магнитскийнинг тергов изоляторидаги ўлими юзасидан қўзғатилган жиноий иш ёпилганини эълон қилди. Магнитскийга нисбатан тергов жараёни “қонуний тартибда олиб борилган”деган хулосага келинди.
2011 йил октябрида Петербургнинг Жанубий Приморск паркида 30 яшар ногирон аёлни маст ҳолатда зўрлаганликда айбланган самарқандлик икки муҳожир 13 йилдан қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Анвар Азимов¸ Москванинг МДҲ аъзолари билан дўстона муносабатда экани ва Россияда бу давлатлар¸ жумладан, Ўзбекистонга нисбатан виза режими жорий қилиш нияти йўқлигини билдирди.
Ханти-Мансийск ўлкасининг Сургут шаҳрида маҳаллий кафелардан бирида рейд ўтказган ОМОН ходимлари мусулмонларнинг соқолларини олиб ташлашга мажбур қилди. Шаҳар полиция бошқармаси муҳожирлар соқолларини ўзлари олиб, туҳмат қилаётган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings Ltd. ширкати Mail.ru Интернет-холдингидаги акцияларини сотиш эвазига “ВКонтакте” ва Tele2 мобил алоқа компанияларини тўлиқ сотиб олиши мумкин. Алишер Усмонов интернетдаги ижтимоий тармоқлар энг яхши ривожланаётган инвестиция майдони эканига ишонишини айтгани бунга ишора сифатида кўрилмоқда.
Ўтган йилнинг август ойида 72 ёшли рус аёлини ўлдириб, зўрлаганликда айбланаётган 23 ёшли ўзбекистонлик йигит яна камида тўртта жиноятга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Москвада "Туркистон Ислом партияси"га алоқадорликда гумонланаётган яна бир Ўзбекистон фуқароси устидан экстрадиция текшируви бошланди. Москвалик ҳуқуқ ҳимоячилари Россияда номаълум шахслар томонидан ўзбекистонликларни ўғирлаш ҳоллари кўпайганига эътибор қаратмоқда.
Россиядаги қайдга олинмаган “Новая сила” сиёсий партияси 6 март куни мамлакат президенти Владимир Путин маъмуриятига тақдим этган талабномада Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари билан виза режими жорий қилиш сўралди.
Подмосковьеда халқаро террорчи гуруҳларга алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олинганлар орасида вояга етмаган 17 ёшли ўзбек қизи ҳам бўлгани аниқланди. Подолск шаҳар шифохоналаридан бирида полиция назорати остида сақланган бу қиз шу йилнинг 14 февралидан буён бошидан кечирганини Озодликка гапириб берди.
22 феврал куни Россиянинг Омск шаҳрида ҳибс этилган 37 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан экстрадиция текшируви бошланди.
Давомини ўқинг