тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Тошкент шаҳар имом хатиби Анвар қори Турсуновга суиқасд уюштириш ва Ички ишлар вазирлиги мутасаддиси Ҳасан Асадов ўлимида гумонланиб ҳибсга олинган ўнлаб одамдан фақат бири қўйиб юборилди.
...дер экан марғилонлик Ҳакимжон ака¸ президент Каримов¸ халқ бойиса динга кириб кетади¸ деган қўрқув билан¸ одамларни атайин тирикчилик гирдобига ташлаб қўймадимикин¸ деган хаëлга келганини айтади.
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг охирги гуруҳи 17 ноябр куни ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.Мусулмонлар идорасига кўра, бу йил ҳам ҳажга 5000 зиёратчи жўнатилмоқда.
Дрезден судида - суд ҳайъати ва иштирокчилари кўзи ўнгида чавақланган мисрлик аёл Марва ал-Ширбиний кўпчилик томонидан Ғарбдаги исломофобия қурбони дея талқин этилмоқда. Хўш¸ инсоний фожиаларга сабаб бўлаëтган бу феноменни суғораëтган омиллар нима?
Бир йил давомида Россиядан чиқиб келганини кўрсатиш учун паспортига сохта муҳр бостирган ўзбекистонликлар айни кунларда Москва аэропортида қўлга олинмоқда¸ дея хабар қилади муҳожирлардан бири.
Ўзини Марк Рупперт деб таништирган асли самарқандлик тадбиркор¸ айни шу ишга бел боғлаганини айтаëтган бир пайтда¸ ҳуқуқшунослар бундай истиқболга шубҳа билан қарамоқдалар.
Ўтган асрнинг 20-йилларидаги "Ҳужум" кампанияси ўзбек хотин-қизлари юзидан паранжи-чачвонни юлиб олган бўлса¸ Тошкентда ҳижобга қарши айни шундай кампания бозорларда бормоқда¸ дейди Озодликка мурожаат қилганлар.
“Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси етакчиси Санжар Умаровнинг кутилмаганда қамоқдан озод этилганини олқишлаëтган халқаро ва маҳаллий ҳуқуқ фаоллари¸ ана шу саволга жавоб излашмоқда.
Ислом конференцияси ташкилотининг душанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги саммити баъзи ғарб давлатларининг хавотирларига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистонда таниқли сиёсий маҳбус, “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси раиси, 2005 йилда иқтисодий жиноятларда айбланиб, 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган Санжар Умаров 7 ноябр куни қамоқдан озод қилинди.
31 июл куни пичоқлаб кетилган Тошкент шаҳар имом хатиби Анвар қори Турсунов соғайиб, ўз ишига қайтди. Унинг ўринбосарига кўра, Анвар қори ўзига ҳужум қилганликда айбланиб, ўнлаб диндорлар қамоққа олинганидан бехабар.
Вазирлар маҳкамасининг 1 ноябрда кучга кирган қарорига мувофиқ маърифий ва диний муассасалардан 500 метргача масофада таркибида алкоголи оз ичимликларни сотиш ҳам тақиқланди.
деган таъналардан безиб кетдим¸ дея зорланади тўрт йилдан бери Оман султонлигида ўз акаси билан бирга ишлаëтган ўзбекистонлик Лола.
Жанубий Вазиристондаги ўзбек жанггарилари макон тутиб келган Канигурам шаҳри Покистон ҳарбийларининг тўлиқ назоратига ўтгач¸ 1000 га яқин ўзбек жанггарисининг ҳам тоғли ҳудудга қочаëтгани айтилмоқда.
Доғистоннинг чекка бир қишлоғида 10 ойлик болакай танасида Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг пайдо бўлаëтгани минтақа мусулмонлари орасида катта шов-шувга сабаб бўлмоқда.
Хорижга чиқаётган ўзбекистонликлар 2000 доллардан ортиқ хорижий валютани нақд олиб чиқиш учун Марказий банкдан рухсат олиши керак. 5000 минг доллардан ортиқ валютани эса нақд кўринишда олиб чиқиш имкони йўқ.
Тингловчи ва муштарийлардан 27 октябр куни Озодликка келган SMS-хабар ва қўнғироқларда билдирилган турфа мулоҳаза ва истаклар, Россияда мардикорлик қилаётган ватандошлар ҳасрати яна “Эркин микрофон” рукнида жамланди.
Тошкентдаги "террорчилар кушандаси" бўлган Ҳасан Асадов ўлимидан сўнг шуҳрат топаëтган бўлса¸ унинг ўлимида гумонланиб қўлга олинган 50 дан ошиқ йигитни ўз айбсизлигини исбот қилиш каби имконсиз юмуш кутмоқда.
Ҳуқуқ фаолларининг билдиришича¸ Анвар қори Турсунов ҳамда Ҳасан Асадовга суиқасд уюштирган жиноий гуруҳга алоқадор, деган тахмин билан Сирдарё вилоятида 30 дан ортиқ ёш йигит ҳибсга олинган.
Хорижда юрган Ўзбекистон фуқаролари сони бир неча миллиондан ортиб¸ муҳожирлар ичидан турли жиноятга қўл ураëтганлари ҳам кўпайган сайин бу савол билан Озодликка мурожаат қилаётганлар сони ҳам ортиб бормоқда.
Давомини ўқинг