тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Тошкентда пойтахт бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳамда Ички ишлар вазирлигининг терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Ҳасан Асадовга суиқасдда гумонланган 20 дан ортиқ киши устидан тергов бормоқда.
10 октябр куни ҳибсга олинган фарғоналик ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновни ўзбек расмийлари товламачиликда айбламоқчи бўлаяптилар. Аммо ҳуқуқ фаолининг ҳамкасблари ва яқинлари бунинг асл сабаби бошқа эканини айтмоқдалар.
Бугунги дастур давомида таҳририятимизга Жанубий Корея республикасидан сим қоққан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари мурожаатини ўрганишга ҳаракат қилдик.
Ўзбекистонда бундан буён якка тартибда тадбикорлик қилмоқчи бўлган стоматологларга лицензия берилмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу қарорни аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсади билан изоҳламоқда.
Бугунги қаҳрамонимиз Озодликка Америкадан сим қоққан 33 ёшли Абдуқаҳҳордир. 10 йилдан бери океан ортида яшаëтган бу йигит АҚШ да ўқиган, илм қилган; кун кечириш учун идиш ювиш, пол артиш каби қора ишларни ҳам бажарган.
Ўзбек пахтаси Ғарбнинг қатор ширкатлари томонидан бойкот қилинаётган бир паллада Гулнора Каримова икки миллиондан ошиқ бола меҳнатига етиштирилаëтган айни пахтадан тўқилган адрасни Милан подиумида намойиш қилди.
Интернет нашрлари Қозоғистон суди “Қуръон”нинг 10 га яқин сураси аудиоёзувини экстремистик мазмунда деб топиб, таъқиқлагани ҳақида хабар тарқатди. Бу гал ана шу хабар тафсилотларини ўрганамиз.
... дейди Озодлик орқали Россиядаги меҳнат шароитлари¸ ноҳақлик ва зулмдан шикоят қилаëтган юртдошларига мурожаат қилган хоразмлик Абдулла исмлик йигит.
Гуантанамо қамоқхонасидан озод қилинган икки ўзбекистонлик маҳбус Ирландияга етиб келди. Исми ҳозирча ошкор этилмаган бу собиқ тутқунларнинг Ойбек Жабборов ва Камолиддин Қосимбеков экани тахмин этилмоқда.
27 сентябр куни ўтказилган умумиллий сайловларда канцлер Ангела Меркел бошчилигидаги ўнг-марказ Христиан-демократлар партияси ғолиб чиқди.
Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 25 сентябр куни бир йўла 3 вилоят - Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бўлди. Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бу гал Мирзиёев вилоят раҳбарини алмаштирди.
“Тингловчи минбари” рукнининг бу галги сонида Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги бир воқеа юзасидан бизга боғланган муштарий мурожаатини ўрганишга ҳаракат қилдик.
Бўстонлиқда номаълум жиноятчи уч ёшли қизалоқни ўғирлади, зўрлади ва ўлдириб, қочиб кетди. Фожеадан бир ой ўтиб¸ болаларнинг зўрланишига оид жиноятлар ҳақда, одатда сукут сақлайдиган ҳуқуқ идораларидан кимдир Буни матбуотга ошкор қилиб қўйди.
22 сентябр куни Озодликка сим қоққан миллатдошимиз¸ 70 йил совет тузумини бунëд қилиш учун ишлаган ўзбекларни ўз юртидан шикоят қилавермай¸ мустақил Ўзбекистонни обод қилиш учун тер тўкишга чақирди.
20 август куни Сирдарё вилоятида чегара қўшинлари зобити ўзбекистонлик эр-хотинни ўққа тутди. Бу ҳақда орадан бир ой ўтиб — касалхонадан чиққачгина оғиз очган жабрдийдалар айни кунларда ҳам танага санчилган ўқ билан ётишибди.
Эроннинг Олий руҳоний раҳбари оятуллоҳ Хоманайи Рамазон ҳайити муносабати билан сўзлаган нутқида хориж матбуотини нохолис ахборот тарқатганликда айблаб, қоралади.
22 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда Олий мажлис қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловолди компанияси бошланади.
“Ислом ва мусулмонлар” дастурининг бугунги сонида яна бир бор Умра ва Ҳаж зиёратига оид баъзи янгиликлар хусусида тўхталмоқчимиз.
Тошкентлик ҳайдовчи ва каптарбоз Абдуқаҳҳор Мусаев¸ маҳаллага гузар қуриб бераман¸ деб бошига орттирган савдоларини Озодликнинг "Эркин микрофони" орқали жамоатчиликка ҳикоя қилишга аҳд этди.
Расман тасдиқланмаган маълумотга кўра, Тошкент Жомеъ масжиди имом-хатиби Анвар қорига суиқасд қилган шахс топилган бўлса-да¸ айни кунларда қорининг жонига қасд қилганликда гумонланаётган 16 одам ҳибсда сақланмоқда.
Давомини ўқинг