Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:04

Каримов қарши бўлган Роғун ГЭСи очилишида Ўзбекистон вазири иштирок этади


Роғун ГЭСининг олтита гидроагрегатидан биринчиси ишга тушишига тўрт кун қолди. Биринчи агрегатнинг тантанали равишда эксплуатацияга топширилиши 16 ноябрь куни президент Эмомали Раҳмон иштирокида бўлиб ўтади.

Маросимда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев иштирок этади. ASIA-Plus агентлигининг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, Шавкат Ҳамроев Роғун ГЭСи қурилиш майдонига Тожикистон ҳукумати таклифига биноан келмоқда.

Тадбирга Қозоғистон, Қирғизистон,Туркманистон, Афғонистон ва Покистон, халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий мамлакатларининг дипломатик ваколатхоналари вакиллари таклиф қилинган.

Айрим хабарларга кўра Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам таклиф қилинган.

Тожикистоннинг Роғун ГЭСи қурилишига Ўзбекистоннинг аввалги раҳбарияти қарши чиққан эди: ўшанда Тошкент зилзила юз бергудек бўлса, ГЭС тўғони бузилиш хавфи мавжудлигидан ташвиш билдирган. Бироқ Душанбе мамлакатида Роғун сингари ГЭСлар мавжудлигини, улар бир неча ўн йилдан бери сейсмик барқарор эканлигини намоён этиб келаётганини айтиб келган. Ўзбекистоннинг ҳозирги раҳбарияти Вахш дарёсига янги ГЭС қурилишига қарши чиқмаяпти.

Роғун ГЭСи биринчи агрегатининг ишга туширилишини маҳаллий ва хорижий журналистлар ёритиб боради. Ўтган ҳафтада ТР президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода тадбирга 30га яқин етакчи хорижий ОАВ вакили келишини маълум қилди.

2016 йил 29 октябрь куни Вахш дарёси ўзани тўсилиб, шу тариқа Роғун ГЭСи тўғони қуриш ишлари бошлаб юборилган эди. Президент Эмомали Раҳмон дарёни тўсиш ишларида шахсан қатнашган эди. У бульдозерни бошқарди ва бир тонна тупроқ ва тош ташлади, биринчи бўлиб соҳилнинг у томонига ўтди.

Salini Impregilo (Италия) муҳандислик-қурилиш компаниси баёнот бериб 2018 йилда Роғун ГЭСининг биринчи иккита агрегати фойдаланишга туширилишини маълум қилган эди. Тожикистон ҳукумати 2016 йил ёзида Италияннинг мазкур компанияси билан Роғун ГЭСи қурилишини якунлаш борасида келишувга эришган эди. Тожикистон расмийларининг баёнотига қараганда, шартнома қиймати 3,9 миллиард долларни ташкил қилади. Биргина сув омборининг тўғонини қуриш учун 1 миллиард 950 миллион доллар керак бўлади.

XS
SM
MD
LG