Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:58

The Guardian: Одамлар Ерни қутқариши учун ҳашарот истеъмол қилиши керак


Инсониятнинг ҳозирги овқатланиш тартиб-таомили тенг ва барқарор эмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Буюк Британиянинг The Guardian нашрида эълон қилинган мақолада дунёнинг ярми тўқчиликдан семириб, қолган ярми очликдан ҳалок бўлмаслиги учун жиддий ўзгаришга қўл уриш зарурлиги таъкидланади. Мақолага кўра, сайёрани озиқ-овқат ва иқлим бўҳронидан сақлаб қолиш учун одамлар кўпроқ ҳашарот истеъмол қилиши лозим.

EAT-Lancet халқаро комиссияси 2019 йилда глобал озиқ-овқат занжири бўйича тайёрлаган ҳисоботда: “Цивилизация инқирозга учраган”, - дея хулоса қилинади.

Ташкилот 200 минг йилга чўзилувчи инсоният тарихи туфайли сайёра экологик фалокат ёқасида турганидан огоҳлантиради. Бунга замонавий саноатлашган қишлоқ хўжалиги, Ердаги ресурсларни қазиб олишга асосланган капитализм, даромад кетидан қувиш ва юҳоларча очкўз иштаҳа – ҳамма-ҳаммаси айбдор.

Айни шу сабабдан Ғарб мамлакатларда “келажак озиқ-овқатлари”, яъни ҳам инсонлар, ҳам жониворлар, ҳам атроф-муҳит учун фойдали экани айтилаётган егуликлар аста-секин оммалашмоқда. Ёш истеъмолчилар тобора кўпроқ ахлоқий қарорларни қабул қилишга интилмоқда.

Ғарбда кўплаб ширкатлар “муқобил озиқ-овқатлар”ни ишлаб чиқара бошлаган. Масалан, Калифорнияда жойлашган Beyond Meat ширкати “муқобил гўшт” тайёрлайди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Сингапур озиқ-овқат агентлиги дунёдаги биринчи тўлиқ синтетик товуқ гўшти истеъмолига рухсат берди.

Ҳашаротлардан турли озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаётган ширкатлар сафи ҳам кенгаймоқда. Хусусан, Буюк Британия, Жанубий Африка, АҚШ ва бошқа кўплаб мамлакатларда бир неча йилдан бери шундай ширкатлар фаолият юритиб келади.

Айни пайтда ҳашаротлар асосан бошқа ҳайвонлар учун озуқа сифатида етиштирилмоқда. Яқинда Mars Petcare компанияси мушуклар учун ҳашаротлар асосида Lovegug егулигини ҳозирлади.

Франциянинг Ÿnsect фирмаси дунёдаги энг йирик ҳашаротлар фермасини очиш учун 225 миллион доллар тўплади. Ширкат тез орада йилига 100 минг тонна оқсил ишлаб чиқариши кутилмоқда.

Буюк Британиянинг Entocycle компанияси эса Лондон яқинида пашша личинкалари фермасини қуриш учун ҳукуматдан 10 миллион фунт стерлинг миқдорида грант олди.

Ҳашаротлардан нафақат самарали озуқа ўлароқ фойдаланиш, балки уларни чиқиндилар билан озиқлантириш ва улар ахлатини ўғит сифатида истифода этиш мумкин.

Албатта, ҳашаротларни озуқа ўлароқ етиштиришда айрим муаммолар ҳам бор. The Guardian муаллифининг сўзларига кўра, ҳашарот ейиш кўпчиликнинг кўнглини айнитади, боз устига, улардан ҳозирланган маҳсулотлар бемаза ҳамдир.

Шунга қарамасдан, Barclays банки ҳисоб-китобига кўра, 2030 йилга келиб ҳашарот бозори қиймати 6,3 миллиард долларга етади. Британиянинг Sainsbury’s дўконлари тармоғи ўтказган тадқиқот инглиз истеъмолчиларининг 42% ҳашарот татиб кўришга ҳозирлигини кўрсатган.

The Guardian нашрига кўра, чигирткадан оқсил етиштиришда қорамол етиштиришда атроф-муҳитга чиқариладиган иссиқлик газидан 0,1% оз миқдорда газ ажратилади. Қолаверса, ҳашарот етиштириш учун жуда кам сув талаб этилади: бир грамм мол гўшти етиштириш учун 112 литр сув керак бўлгани ҳолда, 1 грамм ҳашарот оқсили учун 23 граммдан кам сув зарур бўлади.

Ҳашарот ейишга одатланиш даставвал кўпчилик учун ғайритабиий ва ёқимсиз туюлиши мумкин, аммо тарихда кўплаб егуликлар бошида эътирозга учраган, деб ёзади инглиз нашри. Масалан, яқингача суши ва идишга солинган сэндвичлар экзотик ва маза-матрасиз таом ўлароқ кўрилган.

XS
SM
MD
LG