Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:54

Истанбул мэрияси 300 мингдан ортиқ қаровсиз ит-мушукка ғамхўрлик қилмоқда


Туркия шаҳарлари кўчаларида қаровсиз 130 мингга яқин ит ва 165 мингга яқин мушук​ бор. Эндиликда Истанбул шаҳри расмийлари уларнинг соғлиғини яхшилаш учун чоралар кўрмоқда.

Шаҳарда мобиль Vebus клиникаси ишга тушган бўлиб, ушбу ўзига хос клиника шаҳар маҳаллаларини айланиб юради.

Истанбуллик ветеринар Ниҳан Динжер:

- Одамлар одатда ўзлари қарайдиган ҳайвонларни олиб келиб, паразитларга қарши даволатишади. Ҳайвонлар билан доимий алоқада бўлишгани учун, бу билан ўзларини ҳам ҳимоя қилишади, - деди.

Туркияда XX аср бошларида ғарб давлатларидаги каби ҳайвонларни йўқ илиш сиёсати олиб борилган. Аммо 2004 йилда қабул қилинган қонун шаҳар ҳокимликлари зиммасига кўча ҳайвонларига қараш вазифасини юклади.

Истанбулда мобил клиникадан ташқари олтита ҳайвонлар соғлиғини сақлаш маркази бор.

Расмийлар кўчада яшайдиган 130 мингга яқин ит ва 165 мингга яқин мушукни эмлашни режалаштирмоқда.

Эмлаш давомида ҳайвонларга микрочип ўрнатилади ва бунинг ортидан улар топилган ерларига қайта олиб борилади.

2018 йилда 73 608 ҳайвонга қаралган. Расмий маълумотларга кўра, 2016 йилдан бери Истанбулда бирорта ҳам қаровсиз ит ёки мушук қутурмаган.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли сўзларига кўра, ҳукумат 2009-18 йилларда кўча ҳайвонларига қараш учун Туркия шаҳарларига тахминан 6 миллион доллар ажратган.

Шаҳар атрофида яшайдиган итлар учун ҳар куни махсус автомобилларда ўртача бир тонна егулик тарқатилади. Автомобиль сигнали овозини эшитган итлар уни қувонч билан кутиб олади.

Ветеринарлар кўча итлари сони ҳаддан ташқари кўпайиб кетмаслиги учун уларни стерилизация қилиб туришади. Аммо бунга қарамасдан, Истанбулда кўча итлари сони кейинги йилларда ўзгармаган.

XS
SM
MD
LG